1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмаси («Ўзэлтехсаноат» уюшмаси) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123-сонли «2014 — 2018 йилларда республика электротехника саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ва радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
уюшманинг фаолияти унинг таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотларнинг ихтиёрий ажратиладиган маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилиши;
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ижро этувчи органининг ҳуқуқлари, функциялари, жавобгарлиги ва вазифалари унинг қатнашчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси қатнашчиларининг қуйидагилар уюшманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин:
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноатини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш;
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришида кўмаклашиш;
уюшма қатнашчилари бўлган корхоналарга ресурс ва энергияни тежовчи самарали технологияларни жорий этишда, буюмлар ва бутловчи материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантиришда, корхоналарни замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда ёрдам кўрсатиш;
корхоналарга ахборот хизматлари кўрсатиш, муҳандис-техник ва бошқарув ходимлари менежментнинг замонавий усулларини ва бозор шароитларида ишлашни эгаллаб олишлари мақсадида уларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишда кўмаклашиш.
3. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган умумий сони 33,5 штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари 22 киши бўлган унинг бошқарув ижро этувчи аппарати тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг устав сармояларида акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги шартномаларни улар танлов асосида профессионал бошқарувчи компанияларга берилгунгача узайтириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
5. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси икки ой муддатда қатнашчиларнинг умумий йиғилишини ўтказсин, уюшманинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси республикага олиб келинаётган радиоэлектроника, электротехника, асбобсозлик товарлари тўғрисида, уларни уюшма корхоналарида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун мунтазам ахборот олишда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига кўмаклашсинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 144-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 апрель,
205-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 апрелдаги 205-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси қатнашчилари бўлган корхоналар рўйхати
I. Кабель-сим маҳсулотлари, халқ истеъмол товарлари ва янги материаллар ишлаб чиқарадиган корхоналар