1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва дастурларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича ишларни ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари мажбурий тартибда:
ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолияти масалаларига тааллуқли норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан келишиб оладилар;
молиявий ва техникавий ёрдам кўрсатиш тўғрисида халқаро ташкилотлардан ва ихтисослашган хорижий агентликлардан сўровларни фақат Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти орқали амалга оширадилар.
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
5. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг бошқа қарорлари мажбурий тартибда жўнатиладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ва бошқа идораларининг статистик ахборотномалари мажбурий тартибда жўнатиладиган реестрга киритилсин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 364-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 20-сон, 158-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарорига 3-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ҚАРОРЛАРИ РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида» 1995 йил 4 июлдаги 254-сон қарори;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция дастурлари департаментини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 27 декабрдаги 572-сон қарори;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 8 февралдаги 55-сон қарори;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1999 йил 17 июндаги 304-сон қарорига илованинг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти ҳамда Инвестиция дастурлари департаментига оид қисми.