1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 23 мартдаги 82-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 4 май,
137-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 137-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.05.00 Саноат ускуналари, машиналари ва асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Асосий фондларнинг амортизацияси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.06.00 Тугалланмаган қурилиш. Консервация]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда):
«а» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий органлари» сўзлари «Молия вазирлигининг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади —Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/212/1366-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 139-модда):
а) 1-илованинг 2-банди ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«танлов комиссияси — тадбиркорлик субъектларини танлаш ва саноат зоналарида жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари таркибида тузиладиган танлов комиссиялари»;
б) 2-илованинг иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)