1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, тармоқ корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
*1а-илова берилмайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати штатдаги ходимларининг чекланган сони 164 нафардан иборат этиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тасдиқлансин.
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига зарурат бўлганда компания ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.02 Бошқарув, назорат ва ташкилотлар ҳамкорлиги]
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси 2001 йил 1 сентябргача «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг юк ва йўловчилар ташиш бўйича ҳудудий дирекциялари ҳамда Оролбўйи бўлимини белгиланган тартибда тугатиш ва уларнинг негизида 1-иловада назарда тутилган функционал таркибий бўлинмалар ва корхоналар ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.02 Бошқарув, назорат ва ташкилотлар ҳамкорлиги]
3. Темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларини монополиядан ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Султонов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
асосий фондларнинг 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда 2-иловага мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмаларнинг мол-мулки қиймати ҳисобига 2001 йил 1 июнгача «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг устав фондини шакллантирсинлар. Компаниянинг акциялари эмиссияси проспекти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши таъминлансин;
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда 3-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;
4-иловага* мувофиқ хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлатга тегишли улушларни тўлиқ сотсинлар, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотсинлар;
5-иловага* мувофиқ халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари 2001-2002 йилларда юз фоиз хусусийлаштирилишини, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотилишини таъминласинлар;
«YOL-ELEKTR-MEXANIK USTAXONALARI», «TOSHTEMIRYOLLOYHA», «Эйвалекмахсустемирбетон», «Жумуртау карьери» ва «Гранит» акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга берсинлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.02 Бошқарув, назорат ва ташкилотлар ҳамкорлиги]
4. Белгилансинки:
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмайди ёки бошқача тарзда ўзгага берилмайди, гаровга қўйилиши мумкин эмас, шунингдек иккиламчи қимматли қоғозлар чиқаришни таъминлашга хизмат қилиши мумкин эмас;
мазкур қарорга мувофиқ ташкил этиладиган Ягона диспетчерлик маркази, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг йўллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, энергия билан таъминлаш, сигнализация ва алоқа тизимлари, ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш, локомотив хўжалиги, ҳалокат-тиклаш ишлари бўйича функционал таркибий бўлинмалари хусусийлаштирилмайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
юк ва йўловчилар ташувчи, шунингдек юк жўнатувчилар ва йўловчиларга транспорт-экспедиторлик ва сервис хизматлари кўрсатувчи корхоналар, вокзалларга хизмат кўрсатувчи сервис компаниялари, умумий овқатланиш, туризм, чипталарни уйга етказиб бериш хизматлари кўрсатувчи ва бошқа хизматлар бўйича компаниялар турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин ва улар рақобат асосида фаолият кўрсатадилар;
«Ўзтемирйўлйўловчи», «Йўлрефтранс» «Ўзтемирйўлконтейнер»нинг даромадларига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясида марказлаштирилган тартибда даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинади. Кўрсатиб ўтилган норма, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналари учун белгиланган тўлов ставкалари қўлланилган ҳолда, Республика йўл жамғармасига ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига ҳам жорий этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағларни (қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан ташқари) темир йўл транспорти корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш дастурини амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун қайтармаслик асосида истисно тариқасида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига йўналтирсин.
6-иловага мувофиқ таркибда 11 кишидан иборат бўлган Компания кенгаши «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати бир ҳафта муддатда Компания кенгашининг шахсий таркибига доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раис ва унинг 5 нафар ўринбосаридан, шу жумладан 1 нафар бош менежер-бош муҳандисдан ва раиснинг 1 нафар биринчи ўринбосаридан иборат бўлади. Раис ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.02 Бошқарув, назорат ва ташкилотлар ҳамкорлиги]
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 январгача белгиланган тартибда:
уй-жой фонди ва коммунал соҳанинг муҳандислик коммуникациялари улар жойлашган жойда қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари асосида ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари балансларига;
7-иловага* мувофиқ объектлар вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ихтиёрига берилишини таъминласин.
* 3—5, 7-иловалар берилмайди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорининг 3-банди, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 3 март,
108-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг
24. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси балансидаги мулк қиймати **
* Устав жамғармаларидаги давлат улушлари қиймати
** Тўлиқ сотиладиган ижтимоий инфратузилма объектлари, шунингдек тўлиқ ёки давлатга тегишли улуш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга бериладиган мол-мулки қиймати чегириб ташланган ҳолда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси балансидаги мол-мулкнинг баланс қиймати.
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши аъзолари
ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили
Давлат мулки қўмитаси вакили
Молия вазирлиги вакили
Адлия вазирлиги вакили
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ваколатли вакиллари: