toggle_night_mode
Ҳужжат 21.04.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 1307-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2016 йил 21 апрелдан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 апрель,
01-02/12-21-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 9 апрелдаги 01-02/12-21-сон қарорига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 01-02/20-46-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 58-модда);
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 5 апрелдаги 01-02/22-31-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1307-1, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 114-модда);
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 01-02/12-29-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1307-2, 2010 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 415-модда);
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-12/20-18-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1307-3, 2013 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 430-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 156-модда)