toggle_night_mode
Ҳужжат 19.07.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2777-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2499-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги 186-сон «Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 4 апрель,
49-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 4 апрелдаги 49-сон буйруғига
ИЛОВА
Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатида кўрсатиладиган хизматларнинг

1.

Умумий врачлик амалиёти ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

2.

Тез тиббий ёрдам ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

3.

Гинекология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

4.

Эндокринология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

5.

Ички касалликлар (терапия) ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

6.

Аллергология ва иммунология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

7.

Гастроэнтерология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

8.

Диетология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

9.

Курортология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

10.

Физиотерапия ихтисослиги бўйича профилактика қилиш ва даволаш.

11.

Даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

12.

Нефрология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

13.

Пульмонология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

14.

Ревматология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

15.

Функционал диагностика ихтисослиги бўйича профилактика ва диагностика қилиш.

16.

Оториноларингология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш (ЛОР органларнинг мураккаб туғма нуқсонларини бартараф этишга оид операциялардан ташқари).

17.

Сурдология-оториноларингология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

18.

Кардиология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш (интервенцион кардиологиядан ташқари).

19.

Офтальмология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

20.

Дерматовенерология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш (фақат дерматология бўйича хизматлар).

21.

Тиббий косметология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

22.

Неврология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

23.

Наркология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

24.

Психотерапия ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

25.

Умумий хирургия ихтисослиги бўйича кичик амбулатория хирургияси йўналишида профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

26.

Колопроктология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш, консерватив ва кичик оператив даволаш.

27.

Диагностик ва даволаш эндоскопияси бўйича профилактика, диагностика қилиш ва даволаш.

28.

Гематология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш ва маслаҳат бериш.

29.

Урология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш, консерватив ва кичик оператив даволаш.

30.

Сексопатология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

31.

Тиббий радиология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш.

32.

Рентгенология ихтисослиги бўйича профилактика ва диагностика қилиш.

33.

Ультратовуш диагностикаси ихтисослиги бўйича профилактика ва диагностика қилиш.

34.

Реабилитология ихтисослиги бўйича диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

35.

Ортопедия ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

36.

Оилавий тиббиёт ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

37.

Тиббий генетика ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва консерватив даволаш.

38.

Клиник диагностик лаборатория ихтисослиги бўйича профилактика ва диагностика қилиш.

39.

Умумий стоматология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

40.

Терапевтик стоматология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

41.

Хирургик стоматология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

42.

Ортопедик стоматология ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

43.

Ортодонтия ихтисослиги бўйича профилактика, диагностика қилиш, маслаҳат бериш ва даволаш.

Изоҳ: Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати мазкур Намунавий рўйхатга киритилмаган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматларни ҳам кўрсатишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Намунавий рўйхатга киритилган тиббий хизматларни ҳамда амалга оширилиши учун лицензия талаб этиладиган бошқа хизматларни кўрсатиш тегишли фаолият учун лицензия олган ҳолда амалга оширилади.
Мазкур Намунавий рўйхат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2016 йил 31 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 154-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)