toggle_night_mode
Ҳужжат 09.03.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида хавфли юкларни ташиш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Радиоактив чиқиндилар ўз вақтида чиқариб ташланиши ва кўмилишини таъминлаш, шунингдек радиологик тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини тезликда тугатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси республика ҳудуди бўйича автомобиль транспортида радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар ташилаётганлиги, шунингдек радиоактив чиқиндилар кўмилаётганлиги тўғрисидаги ахборот 2-иловага мувофиқ схемага биноан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 февраль,
56-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 56-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида:
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи — йигирманчи хатбошилар қўшилсин:
«радиоактив чиқиндилар — кейинчалик фойдаланишга мўлжалланмаган, таркибида солиштирма активлиги 74 кБк/кг дан ортиқ даражали радионуклидлар мавжуд бўлган ва Хавфли юклар таснифи бўйича 7-даражага тегишли бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги модда;
паст активликдаги радиоактив чиқиндилар — солиштирма активлиги 103 кБк/кг дан кам бўлган ва гамма-нурланиш дозаси қуввати юзада 0,1 м масофада 0,001 м Гр/ч дан 0,3 мГр/ч гача бўлган чиқиндилар;
ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар — солиштирма активлиги 101 кБк/кг дан 107 кБк/кг гача бўлган ва гамма-нурланиш дозаси қуввати юзада 0,1 м масофада 0,3 мГр/ч дан 10 мГр/ч гача бўлган чиқиндилар;
юқори активликдаги радиоактив чиқиндилар — солиштирма активлиги 101 кБк/кг дан ортиқ бўлган ва гамма — нурланиш дозаси қуввати юзада 0,1 м масофада 10 мГр/ч дан ортиқ бўлган чиқиндилар»;
ўн еттинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма биринчи — ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 50-банднинг биринчи хатбошида «алоҳида хавфли юкларни» сўзларидан кейин паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
в) 51-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Алоҳида хавфли юкларни, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, фақат ички ишлар органларининг қуролли соқчилари ҳамроҳлигида (юридик шахсларнинг қуролли соқчилари ҳамроҳлигида) ва хавфли юклар Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХБ, Тошкент шаҳар Ишчи ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ишчи ишлар бошқармалари)нинг автомотранспорт воситалари ҳамроҳлигида ташишга йўл қўйилади»;
г) 54-банднинг биринчи хатбошида «Хавфли юкларни ташишда» сўзларидан кейин «паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
д) 57-банднинг иккинчи хатбошида «хавфли юкларни ташишга» сўзларидан кейин «паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
е) 89-банднинг биринчи хатбошида «Хавфли юкларни ташишда» сўзларидан кейин «паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-иловада биринчи ва иккинчи позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

1.

Оғир вазнли, йирик габаритли ёки алоҳида хавфли юкларни, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, автомобиль транспортида ташишга рухсатнома

Оғир вазнли, йирик габаритли ёки алоҳида хавфли юкларни, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, автомобиль транспортида ташиш

Юритишида автомобиль йўллари
бўлган юридик шахслар,
Ички ишлар вазирлиги

2.

Оғир вазнли, йирик габаритли ёки алоҳида хавфли юкларни, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемасини келишиш

Оғир вазнли, йирик габаритли ёки алоҳида хавфли юкларни, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, автомобиль транспортида ташиш ва оғир вазнли, йирик габаритли ёки алоҳида хавфли юкларни, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, автомобиль транспортида ташишга рухсатнома олиш

Ички ишлар вазирлиги

».

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 56-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар ташилиши, шунингдек радиоактив чиқиндилар кўмилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш
СХЕМАСИ
Изоҳ: схемада қуйидаги қисқартиришлар қабул қилинган: ИНМ — ионлаштирувчи нурланиш манбаи; РМ — радиоактив модда; РАЧ — радиоактив чиқиндилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 90-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)