1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг ногиронлар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, таклифда:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига — ногиронлар, шу жумладан ногирон болаларга, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имкониятлари чекланган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ҳамда инклюзив касб-ҳунар таълимини ривожлантириш вазифасини;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига — муҳтож оилаларга ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш вазифасини юклаш назарда тутилган.
2. Ногиронлар ва кексаларнинг «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатлари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронларнинг ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторий ва пансионатлари, Тошкент ҳамда Фарғона шаҳарларидаги имкониятлари чекланган шахсларнинг республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, Тошкент шаҳридаги 2-сонли юридик коллеж белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркибидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 379-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 379-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.24.00 Ходимларни ишдан бўшатиб олиш асослари ва тартиби]
5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ вазирликнинг функциялари ва вазифалари бошқа вазирликларга берилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг бўшайдиган сони 5 фоизга қисқартирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигига ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда, ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги тузилмаларини тегишли равишда тасдиқлаган ҳолда уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 февраль,
ПФ-4782-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 73-модда; 2017 й., 21-сон, 379-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)