1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларига агрокимё хизмати кўрсатишнинг яхлит тузилмасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1—9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ва «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси орқали сотиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларига нарх белгилаш нормаларининг, шунингдек агрокимёвий сервис хизматларига тарифларнинг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.