1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларига агрокимё хизмати кўрсатишнинг яхлит тузилмасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
10. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатиладиган агрокимёвий хизматлар ва ишларга, шунингдек «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали сотиладиган минерал ўғитларга ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига нарх белгилаш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)