1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларига агрокимё хизмати кўрсатишнинг яхлит тузилмасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда товар ишлаб чиқарувчиларга «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали сотиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан бажариладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар ва ишларга нарх белгилаш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 августдаги 397-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 370-модда)