Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тадбиркорлик субъектларини ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек адлия органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларидаги бўлимлари негизида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларидаги бўлимлари тузилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2016 йил 1 февралдан Ягона тариф сеткасига мувофиқ 1 разрядга оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин ва уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 январь,
ПҚ-2480-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги ПҚ-2480-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида:
««бир дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг, шу жумладан рўйхатга олиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини мураккаблаштирадиган турли шаклларини қўллашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тўсқинлик қилувчи бошқа бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик мақсадида «бир дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатадиган ягона марказлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш устидан назоратни амалга оширади;
«бир дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатадиган ягона марказлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий ёрдам кўрсатади»;
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Жами: бошқарув ходимларининг чекланган сони — 160 киши.
* Изоҳ: департамент директори, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари марказий аппаратнинг умумий штатлар сонига кирмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги ПҚ–2480-сон қарорига 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 31 бирликни ташкил қилади.
* Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари ходимлари сонини аниқлаш тартиби ва мезонларига мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги ПҚ-2480-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 27 — 36 бирликни ташкил қилади.
* Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари ходимлари сонини аниқлаш тартиби ва мезонларига мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги ПҚ-2480-сон қарорига 6-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сони
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 3-илованинг номидаги «инвестиций и торговли» сўзларидан кейин «Министерства юстиции» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 9-илованинг номидаги «экономических связей» ва «экономическим связям» сўзларидан кейин тегишлича «Министерства юстиции» ва «управлений юстиции» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 34-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон)