1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.08.00 Бошқа давлат хавфсизликни таъминлаш органлари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарорини ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тузел-1 массиви манзилида жойлашган поликлиниканинг қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларини туташ ҳудуди билан биргаликда (кейинги ўринларда-объект) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига:
икки ҳафта муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда объектни қабул қилиш-топшириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари учун объектни турар жой сифатида реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаши таъминлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган лимитлар доирасида объектни реконструкция қилиш учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича тегишли марказлаштирилган капитал қўйилмаларни назарда тутсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 мартдаги 39-сон қарори 2-илованинг 16-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ