1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.01.00 (Кучини йукотган) Умумий масалалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ҲИСОБ-КИТОБ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРГА ТЎЛОВЛАР ТУШИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1998 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛДАГИ 1923-СОН ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
«Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги 1923-сон Фармонининг 1-банди мазмуни қуйидагича бўлган тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларига пул маблағларини қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш календардан ташқари навбатда амалга оширилади».
Тўртинчи хатбоши шунга мувофиқ равишда бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.