1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.02.00 Иқтисодий интеграция. Сармояларни ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЛАЙЗИЯ БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯ ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Малайзия билан инвестиция ҳамкорлиги дастурларини самарали тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Малайзия билан Ҳукуматлараро ҳамкорлиги доирасида Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Малайзия билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг углеводород ресурсларини кенг кўламда разведка қилиш ва қазиб чиқариш бўйича нефть-газ тармоғидаги лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб этиш;
электротехника, электрон, кон қазиб чиқариш, енгил саноат, мебель, кимё, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатида, туризм соҳасида ва хизматлар кўрсатишнинг бошқа турларида (соғлиқни сақлаш, таълим) қўшма корхоналар ташкил этиш;
саноат, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида ва молия хизматлари секторида телекоммуникацияларнинг замонавий тизимларини ва илғор ахборот технологияларини жорий этиш;
Малайзия компанияларини Ўзбекистоннинг реал ва молия секторлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш;
илмий-техника ҳамкорлиги, таълим ва маданият соҳаларида ўзаро фойдали алоқаларни ривожлантириш.
3. Идоралараро ишчи гуруҳ 2004 йил 1 сентябргача Малайзия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини, шу жумладан биргаликда амалга ошириш учун устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлаш доирасида қўшма бизнес-семинарлар ўтказиш, Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳияти кўргазмаларини ташкил этиш, Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш назарда тутилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 9 апрель,
167-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги 167-сон қарорига ИЛОВА
Малайзия билан Ҳукуматлараро ҳамкорлик доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ