toggle_night_mode
Ҳужжат 11.01.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 январда 2749-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 234-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 декабрь,
20-сон
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 декабрь,
39-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 декабрь,
105-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 20, 39 ва 105-сон қарорига
ИЛОВА
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 234-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқароларнинг рўйхатини шакллантириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлар асосида Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига (бундан буён матнда Фуқаролар рўйхати деб юритилади) киритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий билети) нусхаси;
пенсия гувоҳномаси нусхаси;
фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи архив муассасалари томонидан берилган ҳужжат.
Бунда фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий билет) ва пенсия гувоҳномаси нусхалари мудофаа ишлари бўлимларига фуқаро томонидан топширилади. Фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат эса (архив муассасалари томонидан берилган маълумотнома) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли архив муассасаларидан, зарур ҳолларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг тегишли органларидан расмий равишда олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Фуқаро вафот этганда ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун чиқиб кетганда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда Фуқаролар рўйхатидан чиқарилади.
2-боб. Фуқаролар рўйхатини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш
3. Фуқаролар рўйхатини шакллантиришни ташкил этишда:
а) мудофаа ишлари бўлимлари:
фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади ва ўрганиб чиқади;
фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тегишли органлардан сўраб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотларни, зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тегишли мудофаа ишлари бошқармаларига юборади;
Фуқаролар рўйхатига киритилган шахсга имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома расмийлаштириб беради, Фуқаролар рўйхатидан чиқарилган шахснинг имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси қайтарилишини таъминлайди;
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган фуқаролар ҳисобини тегишли ҳудуд бўйича юритади;
б) мудофаа ишлари бошқармалари:
ҳар йили 1 январга қадар мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотларни, зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан юборилган, Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарорни тегишли мудофаа ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди;
в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар ўртасида мунтазам равишда бундай шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиби ва бошқа муҳим масалаларни тушунтириш бўйича ишлар олиб борилишини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 1 февралга қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқади, умумлаштиради ҳамда улар асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарори лойиҳасини тайёрлайди ва унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарор кучга киргандан сўнг, уни 2 кун ичида мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигига юборилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 15 декабрга қадар мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда бўлимда ҳисобда турган Фуқаролар рўйхатига киритилган вафот этган шахслар ҳақидаги маълумотни тегишли мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этади;
д) ички ишлар органлари:
ҳар йили 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун чиқиб кетган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган Фуқаролар рўйхатига киритилган шахслар бўйича маълумотни тегишли мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этади.
4. Фуқаролар рўйхатига киритиш ва/ёки ундан чиқариш учун асос бўлган ҳужжатлар Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қарор кучга киргандан сўнг, сақлаш учун белгиланган тартибда тегишли мудофаа ишлари бўлимларига юборилади.
5. Ҳужжатларни ўрганиш мобайнида фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлиги тасдиқланмаган тақдирда, уни Фуқаролар рўйхатига киритиш рад этилади.
3-боб. Имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириб бериш
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарори кучга киргандан сўнг, у 2 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигига, шунингдек мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мудофаа ишлари бўлимлари юборилган қарорга асосан 10 кун ичида Фуқаролар рўйхатига киритилган фуқароларга имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириб беради, Фуқаролар рўйхатидан чиқарилган фуқароларга берилган гувоҳномаларнинг қайтарилишини таъминлайди.
8. Имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномадан фақат ўз номига гувоҳнома расмийлаштириб берилган фуқаро фойдаланади ва у шахс Фуқаролар рўйхатидан чиқарилгунга қадар амал қилади.
9. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ўрнига унинг эгасининг аризасига кўра 10 кун ичида тегишли мудофаа ишлари бўлими томонидан гувоҳноманинг дубликати расмийлаштириб берилади.
Гувоҳнома дубликати янги бланкада унинг юқори ўнг бурчагида «Дубликат» деб ёзилган ҳолда гувоҳноманинг аслида кўрсатилган маълумотлар асосида расмийлаштирилади.
Яроқсиз ҳолга келган гувоҳноманинг дубликати расмийлаштириб берилганда, яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома тегишли мудофаа ишлари бўлимига қайтарилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
4-боб. Якуний қоидалар
10. Шахс Фуқаролар рўйхатига киритилганда ёки уни Фуқаролар рўйхатига киритиш рад этилганда, у бу ҳақда тегишли мудофаа ишлари бўлими томонидан ёзма равишда хабардор қилинади.
11. Фуқаро ўзининг Фуқаролар рўйхатига киритиш бўйича мурожаатини қабул қилиш ва кўриб чиқиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
12. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА

Н А М У Н А‎

________________ вилояти
‎мудофаа ишлари бошқармасига ‎

‎‎Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган
‎Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига киритилиши ва/ёки ундан чиқарилиши лозим бўлган шахслар ҳақида
‎__________________ вилояти _______________ тумани бўйича
‎МАЪЛУМОТ

Т/р‎

Фуқаронинг Ф.И.О.‎

Туғилган йили‎

Фуқаролар рўйхатига киритиш
‎(ундан чиқариш) сабабини
‎тасдиқловчи ҳужжат
‎ва унинг реквизитлари‎

Фуқаролар рўйхатига киритиш
‎ва/ёки чиқариш учун асос
‎бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат‎

‎‎Фуқаролар рўйхатига киритиладиган шахслар

1.‎

...‎

‎‎Фуқаролар рўйхатидан чиқариладиган шахслар

1.‎

...‎

‎‎
‎_________________ тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

___________________________
‎(ҳарбий унвони ва фамилияси)‎

________________
‎(имзо) ‎


‎М.Ў.
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

Н А М У Н А‎

‎‎Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган фуқароларнинг ҳисобини юритиш
‎ ЖУРНАЛИ

Т/р‎

Фуқаронинг Ф.И.О.‎

Туғилган йили‎

Яшаш манзили‎

Фуқаролар рўйхатига киритиш
‎учун асос бўлган
‎норматив-ҳуқуқий ҳужжат‎

Фуқарога берилган гувоҳноманинг
‎ серияси ва тартиб рақами ‎

Фуқаролар рўйхатидан чиқариш
‎учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий
‎ҳужжат‎

Изоҳ‎

1.‎

2‎.

...‎

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА

Н А М У Н А‎

Ўзбекистон Республикаси
‎Мудофаа вазирлиги Бош штаби
‎Ташкилий-сафарбарлик бош
‎бошқармасига

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган
‎Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига киритилиши ва/ёки ундан чиқарилиши лозим бўлган шахслар ҳақида
‎__________________ вилояти бўйича
‎МАЪЛУМОТ

Т/р‎

Фуқаронинг Ф.И.О.‎

Туғилган йили‎

Фуқаролар рўйхатига киритиш
‎(ундан чиқариш) сабабини
‎тасдиқловчи ҳужжат
‎ва унинг реквизитлари‎

Фуқаролар рўйхатига киритиш
‎ва/ёки чиқариш учун асос
‎бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат‎

‎‎Фуқаролар рўйхатига киритиладиган шахслар

1.‎

...‎

‎‎Фуқаролар рўйхатидан чиқариладиган шахслар

1.‎

...‎

‎‎
‎_________________ вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи

___________________________
‎(ҳарбий унвони ва фамилияси)‎

________________
‎(имзо) ‎


‎М.Ў.‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА

Н А М У Н А‎

________________ вилояти
‎мудофаа ишлари бошқармасига ‎

20___ йил 1 январь — 15 декабрь мобайнида вафот этганлиги сабабли ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган,
‎Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатидан чиқарилиши лозим бўлган шахслар ҳақида
‎__________________ вилояти _______________ тумани бўйича
‎МАЪЛУМОТ

Т/р‎

Фуқаронинг Ф.И.О.‎

Туғилган йили‎

Фуқаронинг вафот этганлигини
‎тасдиқловчи ҳужжат ва
‎унинг реквизитлари

Фуқаролар рўйхатига киритиш
‎учун асос бўлган
‎норматив-ҳуқуқий ҳужжат

1.‎

2.‎

...‎


‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
‎бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
‎ ______________ вилояти ____________ туман
‎бўлими бошлиғи ‎ қққққққққққққққққққққққққққққққққққққққққққққққ М.Ў.




‎‎
‎___________________
‎‎(имзо) ‎‎



‎‎

‎____________________________
(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 9-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 30.09.2021 й., 10/21/2749-1/0917-сон; 01.06.2023 й., 10/23/2749-2/0314-сон)