1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекиcтон Республикасининг қонуни
ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА ШИРКАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 6 декабрдаги 311-II-сонли «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотди.
Ушбу Қонун хўжалик жамиятлари ва ширкатларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари
1. Хўжалик ёки тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида юридик шахсларнинг, юридик шахслар билан жисмоний шахсларнинг ҳамда жисмоний шахсларнинг ўртасида ўз ҳиссаларини ва мол-мулкини бирлаштириш асосида ўзаро ихтиёрий келишувига мувофиқ тузиладиган корхоналар хўжалик жамиятлари ва ширкатлари ҳисобланади.
Хўжалик жамиятлари ва ширкатларига қуйидагилар киради:
акцияли жамиятлар;
масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар;
тўлиқ ва коммандит хўжалик ширкатлари.
Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари корхоналарнинг хўжалик ассоциациясига: иттифоқ, концерн, консорциум, корпорация ва бошқа уюшмаларга бирлашишга ҳақлидир.
2. Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари юридик шахс ҳисобланиб, «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради.
Қорақалпоғистон Республикасида жамиятлар ва ширкатлар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан ҳам тартибга солинади.
2-модда. Жамият ва ширкат қатнашчиларининг таркиби ва ваколатлари
1. Жамият ва ширкат камида икки қатнашчидан иборат бўлади. Бошланғич устав фонди шакллантирадиган қатнашчилар жамиятнинг ва ширкатнинг муассислари ҳисобланадилар.
Жамият қатнашчиси бўлган корхоналар (ташкилотлар) юридик шахс мақомини сақлаб қолади.
Давлат ҳокимияти идораларининг жамиятлар ва ширкатлар фаолиятида иштирок этиши ман қилинади.
Давлат бошқаруви идоралари қонунларда бериб қўйилган ваколатлар доирасида давлат мулкини идора этиш бўйича жамият ва ширкат қатнашчиси бўлиши мумкин.
Жамиятларда ва ширкатларда ажнабий юридик ва жисмоний шахслар қатнашишининг ўзига хос жиҳатлари амалдаги қонунларга биноан белгиланади.
таъсис ҳужжатларида белгиланадиган тартибда жамият ва ширкат ишларини бошқаришда иштирок этиш;
жамият ва ширкат фаолиятидан тушадиган ўзларига тегишли фойдани (дивидендни) пул билан ифодаланган ҳолда ҳам, натурал ҳолда ҳам олиш. Давлат бошқарув идораси бўлмиш жамият ва ширкат қатнашчисига тегишли фойданинг (дивиденднинг) бир қисми у томонидан ўзининг ижтимоий тараққиётига ҳамда ушбу жамиятни бошқариш билан боғлиқ мақсадларга ишлатилиши мумкин;
таъсис ҳужжатларида белгиланадиган тартибда жамият ва ширкат фаолияти тўғрисидаги ахборотдан воқиф бўлиш, шу жумладан бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботи ҳамда ўзга ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
белгиланган тартибда жамият ва ширкат таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Жамият ва ширкат қатнашчилари шу жамият ва ширкат ишлаб чиқараётган (кўрсатаётган) маҳсулотни (хизматни) олишда устун ҳуқуқга, қонунларда ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга эгадирлар.
3. Жамият ва ширкат қатнашчилари:
жамият ва ширкат таъсис ҳужжатларининг қоидаларига риоя этишлари, жамият ва ширкатнинг умумий йиғилиши ва бошқа бошқарув идоралари қарорларини бажаришлари;
тижорат сиридан иборат бўлмиш жамият ва ширкат фаолияти тўғрисидаги ахборотни ошкор қилмасликлари;
Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни адо этишлари шарт.
Ширкат (жамият) қатнашчилари жамият ишлаб чиқарадиган маҳсулотни олишда (хизматлардан фойдаланишда) устун ҳуқуққа эга бўлишлари мумкин, улар зиммасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
3-модда. Жамият ва ширкатнинг таъсис ҳужжатлари, уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
1. Таъсис шартномаси ва устав хўжалик жамиятларининг таъсис ҳужжатлари ҳисобланади. Акцияли жамият уставга асосан, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулияли жамият таъсис шартномаси ва устав асосида иш юритади. Тўлиқ ва коммандит ширкатлар таъсис шартномаси асосида тузилади ва иш юритади.
улар қўшадиган ҳиссанинг миқдори, таркиби, қўшиш муддатлари ва тартиби;
устав фондини ошириш ёки камайтириш тартиби;
чиқарилаётган акцияларининг турига, номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг ўзаро нисбати;
даромадларни (фойдани), дивидендларни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби;
захира фондларни ва ўзга фондларни ҳосил қилиш тартиби;
улушларнинг эгаларини ўзгартириш тартиби;
жамият қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
жамиятни бошқариш тузилмаси, ижрочи ва назорат идоралари аъзоларининг сони, уларни сайлаш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
қатнашчилар йиғилишининг ваколатлари;
йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби;
жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
жамият фаолиятининг хусусиятига кўра зарур бўлган ўзга маълумотлар акс эттирилиши керак.
4. Жамият ва ширкат Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
5. Давлат корхонаси жамиятга ёки ширкатга айлантирилганда уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ордернинг нусхаси қўшимча тарзда тақдим этилади.
2. Жамият ва ширкат амалдаги қонунларга мувофиқ тарзда қимматли қоғозлар чиқариш ва улардан даромад олишга ҳақлидир.
3. Жамият ва ширкат қатнашчисининг қўшадиган ҳиссаси бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, ўзга моддий бойликлардан, қимматли қоғозлардан, ер, сув ва ўзга табиий бойликлардан, бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан, шунингдек ўзга мулкий ва мулкка оид бўлмаган ҳуқуқлардан, пул маблағларидан иборат бўлиши мумкин. Қўшилаётган мол-мулкнинг қиймати жамият қатнашчиларининг биргаликдаги қарори билан белгиланади.
Қайта тузилаётган давлат корхонаси (ташкилоти)нинг мол-мулкини баҳолаш қонунларга мувофиқ амалга оширилади.
4. Пул кўринишида баҳоланган, устав фондига қўшилган ҳисса қатнашчининг устав фондидаги улушини ташкил этади.
5. Қатнашчи мол-мулкини жамиятга фақат фойдаланиш учун ўтказган ҳолларда қатнашчи ҳиссасининг миқдори ҳамда мос равишда унинг улуши, башарти таъсис ҳужжатларида ўзга ҳол қайд этилмаган бўлса, жамият ва ширкатнинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бутун фаолият муддати учун ёки қатнашчилар томонидан белгиланган ўзга муддат учун ана шу мол-мулкдан фойдаланганлик эвазига ижара ҳақи эътиборга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
5-модда. Давлат корхоналарини хўжалик жамиятларига ва ширкатларига айлантириш
1. Давлат корхонасини хўжалик жамияти ва ширкатга айлантириш ҳамда шу хусусида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
2. Корхонанинг юридик шахс ҳисобланмайдиган тармоқ бўлинмасини хўжалик жамиятига ва ширкатига айлантириш мулкдорнинг ёки у вакил қилган идоранинг розилигига биноан, уларни олдиндан мустақил давлат корхонасига айлантирмай туриб амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
6-модда. Жамият ва ширкат фаолиятини тўхтатиш
Жамият ва ширкат фаолияти:
у тузилаётганида мўлжал қилинган муддат тугаганда ёки уни тузишдан кўзланган мақсадга эришилганда;
у синганда ёхуд қонунларни сурункасига ёки қўпол равишда бузган ҳолларда тегишли суднинг қарорига асосан;
жамият ва ширкатни бошқариш олий идорасининг қарорига биноан;
уларни тугатилган ва қўшиб юбориш, бирлаштириш, ажратиш, бўлиш ёки қайта тузиш йўли билан қайта ташкил этилган тақдирда;
таъсис ҳужжатларида ва амалдаги қонунларда кўзда тутилган бошқа асосларга кўра тўхтатилиши мумкин.
Жамият ва ширкатни тугатиш ҳамда қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
7-модда. Низоларни қараб чиқиш тартиби
Жамият ва ширкатларнинг ўзаро, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамда чет эл юридик шахслари ва фуқаролар билан низолари қонунларда белгиланган тартибда суд, хўжалик суди ва холислар суди томонидан кўриб чиқилади.
II БЎЛИМ. АКЦИЯЛИ ЖАМИЯТ
8-модда. Акцияли жамият
1. Кўрсатилган номинал қийматига тенг акцияларнинг муайян миқдорига бўлинган устав фондига эга бўлган ҳамда мажбуриятлари бўйича фақат ўз мол-мулки билан жавобгар бўладиган жамият акцияли жамият деб эътироф этилади.
2. Акцияли жамият очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин, бу ҳол уставда қайд этилади.
9-модда. Акцияли жамиятни тузиш ва унинг муассислари
1. Акцияли жамият мавжуд корхонани ўзгартириш ёки янги корхона тузиш йўли билан таъсис этилиши мумкин.
2. Юридик ва жисмоний шахслар акцияли жамият муассислари бўлиши мумкин. Муассислар ўзаро шартнома тузадилар, унда акцияли жамиятни тузиш юзасидан улар ҳамкорликда амалга оширадиган фаолият тартиби, уларнинг акцияларга ёзилган шахслар ҳамда учинчи шахслар олдидаги жавобгарликлари белгилаб қўйилади.
Муассислар жамиятнинг рўйхатдан ўтгунга қадар вужудга келган мажбуриятлари юзасидан биргаликда жавобгар бўладилар.
10-модда. Акцияли жамиятнинг устав фонди
1. Акцияли жамиятнинг устав фонди ёпиқ турдаги жамиятда беш юз минг сўмдан ва очиқ турдаги жамиятда бир миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.
Устав фонди янги акциялар чиқариш воситасида оширилади. Акциядорлар қўшимча равишда чиқарилган акцияларни сотиб олишда устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.
3. Устав фондини камайтириш акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг бир қисмини бекор қилиш мақсадида эгаларидан сотиб олиб акциялар миқдорини камайтириш йўли билан амалга оширилади.
Устав фондининг миқдори камайтирилиши тўғрисидаги қарор барча акциядорларнинг эътиборига етказилгандан сўнг бир йил вақт ўтгач, бекор қилиш учун тақдим этилмаган акциялар ҳақиқий эмас деб топилади.
11-модда. Акциялар
1. Акциялар қимматли инвестицион қоғозлар бўлиб, у эгаси акциядорларнинг жамият устав фондида қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди ҳамда уларга мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни беради.
2. Очиқ турдаги жамиятнинг акциялари бошқа акциядорларнинг розилигисиз қўлдан қўлга ўтиши мумкин. Ёпиқ турдаги акцияли жамиятнинг акциялари фақат эгаси ёзилган бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсларга бериш тартиби уставда белгилаб қўйилади.
имтиёзли (овоз бериш ҳуқуқисиз) ва оддий (овоз бериш ҳуқуқи билан) бўлиши мумкин.
Акцияда қайд этилган ҳамда жамият акциядорларини рўйхатга олиш китобига ёзиб қўйилган жисмоний ёки юридик шахсларгина эгаси ёзилган акциянинг эгаси акциядор деб тан олинади.
Тақдим этувчига тегишли акциянинг эгаси уни сақловчи деб юритилади. Тақдим этувчига тегишли акциялар бошқа шахслар эгалигига рўйхатсиз берилади.
Оддий акциялар жамият акцияларининг асосий қисмини ташкил этади.
Имтиёзли акциялар акцияли жамият устав фондининг 10 фоизидан ортиқроқ қийматда чиқарилиши мумкин эмас.
Имтиёзли акциялар эгаларига дивидентларни олишда афзал ҳуқуқ ҳамда акцияли жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкини тақсимлашда устунлик билан иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Имтиёзли акциялар бўйича дивидентлар, акцияли жамият жорий йилда олган фойдасидан қатъи назар, илгари уларнинг номинал қийматига белгиланган қатъий фоиздан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
6. Чиқарилаётган акцияларнинг турлари, уларни тарқатиш ҳамда улар бўйича девидендлар тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунларига мувофиқ акцияли жамият уставида белгилаб қўйилади.
7. Хўжалик фаолияти оқибатида акцияли жамият кўрган зарарларни қоплаш мақсадида акциялар чиқариш ман этилади.
12-модда. Акцияларни тарқатиш тартиби
1. Акцияли жамият тузилаётганида акциялар уларга очиқ ёзилиш орқали (очиқ турдаги акцияли жамият) ёхуд уларни муассислар ўртасида (ёпиқ турдаги акцияли жамият) тақсимлаш тартибида тарқатилиши мумкин.
Акцияларга очиқ ёзилиш муассислар томонидан бевосита ёхуд фонд биржалари ва банклар орқали уюштирилади. Бундан муассислар устав фондининг камида йигирма беш фоизи миқдорига тенг акцияларнинг эгалари бўлиб туришлари керак.
2. Муассислар акцияга очиқ ёзилиш кутилаётганлиги тўғрисида билдириш эълон қиладилар, унда бўлажак акцияли жамиятнинг фирма номи, фаолият соҳаси, мақсади ва муддати, муассисларнинг таркиби, таъсис йиғилиши (конференцияси) ўтказиладиган сана, устав фондининг мўлжалланган миқдори, акцияларнинг номинал қиймати, уларнинг сони ва турлари, муассисларнинг устунлиги ва имтиёзлари, акцияларга ёзилиш қаерда ўтказилиши уларга ёзилиш бошланадиган ва тугайдиган муддат, муассислар томонидан натура ҳолида киритилаётган мол-мулкнинг таркиби жамиятга хизмат кўрсатадиган банкнинг номи ва ҳисоб счётининг рақами кўрсатилиши лозим. Муассислар қарорига биноан қайд этилган билдиришга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин. Акцияларга ёзилиш муддати олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
5. Билдиришда кўрсатилган муддат тугагач акцияга ёзилиш тўхтатилади. Агар шу даврга келиб акцияларнинг олтмиш фоизига ёзилишга эришилмаса, акцияли жамият таъсис этилиши амалга ошмаган деб топилади, акцияларга ёзилган шахсларга эса бу ҳақда 10 кун муддат ичида маълум қилинади ва шу муддатда улар томонидан тўланган пул маблағлари ёки ўзга мол-мулк қайтириб берилади.
6. Акциядор таъсис йиғилиши (конференцияси)да белгиланган муддатларда, лекин жамият рўйхатдан ўтгач бир йилдан кечиктирмай акцияларни тўлиқ сотиб олиши лозим. Акс ҳолда, башарти жамиятнинг уставида ўзга ҳол қайд этилмаган бўлса, у ўтказиб юборилган вақт учун муддати ўтказиб юборилган суммадан олиниши мўлжалланган йиллик даромаднинг йигирма беш фоизи миқдорида ҳақ тўлайди. Акцияларни сотиб олиш муддати тугагач, акцияли жамият уларни мустақил тарзда сотиб юборишга ҳақлидир.
7. Давлат корхоналари акцияли жамиятга айлантирилганда дастлабки бадал қиймати, шунингдек акцияларни тўлиқ сотиб олиш муддатлари давлат мулки объектининг тасарруф этувчиси томонидан ушбу корхоналар ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар ва кафолатлар ҳисобга олиниб ҳар бир ҳолда алоҳида белгиланади.
8. Акцияли жамият кейинчалик сотиб юбориш, ўз ходимлари ўртасида тарқатиш ёки бекор қилиш учун акциядордан унга тегишли акцияларни сотиб олишга ҳақлидир. Қайд этилган акцияларни реализация қилиш узоғи билан бир йил муддат ичида амалга оширилиши керак. Ана шу давр мобайнида даромадни (фойдани), дивидендларни тақсимлаш, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ва кворумни аниқлаш жамият томонидан сотиб олинган ўз акцияларини ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади.
13-модда. Акцияли жамиятнинг таъсис йиғилиши (конференцияси)
1. Акцияли жамиятнинг таъсис йиғилиши (конференцияси) акцияларга ёзиш тугагач кечи билан ўттиз кун муддат ичида чақирилади. Кўрсатилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда акцияга ёзилган шахс акциялар қийматининг ўзи тўлаган қисми қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир, муассислар эса ўн кунлик муддат ичида у киритган суммани қайтаришлари шарт.
2. Таъсис йиғилиши (конференцияси):
акцияли жамият таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг уставини тасдиқлайди;
акцияларга ортиқча ёзилишни қабул қилади ёки рад этади. Агар акцияларга ортиқча ёзилиш қабул қилинса, устав фонди мувофиқ равишда кўпайтирилади;
жамиятни таъсис этиш жараёнида муассислар томонидан тузилган шартномаларни тасдиқлайди;
пулдан бошқа шаклдаги бадалларнинг пул қийматини тасдиқлайди;
башарти, муассислар таъсис шартномасида бу ҳуқуқ ўз тасарруфларида эканлигини қайд этмаган бўлсалар, акцияли жамиятнинг кенгашини (кузатувчи кенгашини), бошқарувини (раисини) ва тафтиш комиссиясини сайлайди.
3. Агар ёзилиш ўтказилган акцияларнинг олтмиш фоизидан ортиқроғига ёзилганлар иштирок этса, акцияли жамиятнинг таъсис йиғилиши (конференцияси) қонуний кучга эгадир.
Кворум йўқлиги сабабли таъсис йиғилиши (конференцияси ўтказилмай қолса, икки ҳафта ичида такрор йиғилиш (конференция) чақирилади. Таъсис йиғилиши (конференцияси) такрор чақирилганда ҳам кворум таъмин этилмаса, акцияли жамият ташкил бўлмади деб ҳисобланади.
Таъсис йиғилишида (конференциясида) овоз бериш: бир акция битта овоз қоидасида ўтказилади.
4. Таъсис йиғилиши оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади, таъсис шартномасининг қоидаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор бундан мустаснодир, бунинг учун акцияга ёзилган барча шахсларнинг розилиги талаб этилади.
5. Таъсис йиғилиши (конференцияси) ўтказилган сана акцияли жамият таъсис этилган сана бўлади.
14-модда. Акцияли жамиятнинг бошқарув идоралари
1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияли жамиятнинг юқори идораси ҳисобланади. Умумий йиғилиш ҳар йили камида бир марта чақирилади. Акцияли жамиятнинг бошқаруви умумий йиғилишни чақириш тўғрисида барча акциядорларни камида ўттиз кун аввал ёзма равишда хабардор қилади.
2. Қуйидагилар:
жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш унинг режаларини ва режаларнинг бажарилишига доир ҳисоботларни тасдиқлаш;
жамият уставини ўзгартириш ва тўлдириш;
ижроия идораси ва тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш, чақириб олиш ҳамда уларнинг фаолияти тартибини тасдиқлаш;
жамият фаолиятининг, шу жумладан унинг шўъбалари фаолиятининг йиллик натижаларини, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари ва хулосаларини, даромадни (фойдани), дивидендларни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлаш;
шўъбалар ва ваколатхоналар очиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, улар тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлаш;
жамиятнинг ички тартиб қоидаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлаш, ташкилий тузилишини белгилаш;
устав фондини ўзгартириш;
жамият ўзи чиқараётган акцияларни сотиб олиши тўғрисидаги масалани ҳал этиш;
жамият, унинг шўъбалари ва ваколатхоналари бошқарув идораларининг мансабдор шахслари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилаш;
жамият фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансини тасдиқлаш умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига киради.
Жамият уставида умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига ўзга масалалар ҳам киритилиши мумкин.
Умумий йиғилиш, башарти унда жамият уставига мувофиқ овозларнинг камида олтмиш фоизига эга бўлган акциядорлар иштирок этса, қонуний кучга эга ҳисобланади.
Жамият умумий йиғилишида овоз бериш ҳам битта акция бир овоз қоидаси асосида ўтказилади.
Умумий йиғилиш ўзига тегишли ҳуқуқларнинг бир қисмини жамият бошқаруви ихтиёрига ўтказиши мумкин.
3. Жамият уставини ўзгартириш ва тўлдириш, жамият фаолиятини тўхтатиш, шўъбалар очиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш, устав фондини ўзгартириш масалаларини ҳал эта олиши учун йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози талаб этилади.
Бошқа барча масалалар юзасидан қарорлар йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Акциядорлар умумий йиғилишда ўз ҳуқуқларини амалга оширишни бошқа акциядорларга (уларнинг вакилларига), шунингдек учинчи шахсларга ишониб топширишга ҳақлидирлар.
Акциядорларнинг вакиллари доимий бўлиши ёки муайян муддатга тайинланиши мумкин. Акциядор жамиятнинг ижроия идорасини хабардор қилиб туриб исталган пайтда юқори идорадаги ўз вакилини алмаштиришга ҳақлидир.
4. Акцияли жамиятда акцияли жамиятнинг Кенгаши (кузатувчи кенгаш) тузилади. Бу Кенгаш умумий йиғилишлар орасидаги даврда акциядорлар манфаатларини ифодалайди ҳамда уставда назарда тутилган вазифаларни бажаради.
5. Бошқарув ёки уставда назарда тутилган бошқа идора акцияли жамиятнинг ижроия идораси ҳисобланади, бу идора акцияли жамиятнинг ишини уюштиради ҳамда умумий йиғилишга жамият фаолиятининг якунлари тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этади.
6. Бошқарув умумий йиғилиш ва жамият кенгаши (кузатувчи Кенгаш)нинг мутлақ ваколатига кирадиган масалалардан бошқа акцияли жамият фаолиятига доир барча масалаларни ҳал этади.
7. Бошқарув ишига бошқарув раиси раҳбарлик қилади, у жамиятнинг уставига мувофиқ тайинланади ёки сайланади. Бошқарув раиси ишонч қоғозисиз жамият номидан иш кўришга ҳақлидир. Бошқарувнинг бошқа аъзолари ҳам уставга мувофиқ шундай ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкин.
15-модда. Акцияли жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назорат
1. Акцияли жамият бошқарувининг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни тафтиш комиссияси амалга оширади. Тафтиш комиссияси акциядорлар орасидан сайланади. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамият ижроия идораси таркибига киришлари мумкин эмас.
2. Акцияли жамият ўзининг молия-хўжалик фаолиятини йилига камида бир марта тафтиш қилиши шарт.
Тафтиш комиссияси жамият молия-хўжалик фаолиятини умумий йиғилиш, кузатувчи кенгаш топшириғига кўра, ўз ташаббуси билан ёки жамини қўшганда овозларнинг ўн фоиздан ортиғига эга бўлган жамият қатнашчилари талаби билан текшириши мумкин.
Тафтиш комиссияси ўзи ўтказган текширув натижалари тўғрисида умумий йигилишга ёки кузатувчи кенгашга маълумот беради. Тафтиш комиссияси йиллик ҳисоботлар ва баланслар юзасидан хулоса тайёрлайди. Тафтиш комиссиясининг хулосасисиз умумий йиғилиш балансни тасдиқлашга ҳақли эмас.
3. Тафтиш комиссияси акцияли жамият манфаатларига хавф-хатар туғилган ёки мансабдор шахслар йўл қўйган суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда умумий йиғилиш навбатдан ташқари чақирилишини талаб қилишга ҳақлидир.
4. Акцияли жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш солиқ ва молия идоралари, бошқа давлат идоралари томонидан уларнинг ваколати доирасида, шунингдек зарур бўлганда аудиторлик хизматлари томонидан амалга оширилади.
III БЎЛИМ. МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКИ ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТ
16-модда. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият
1. Миқдори таъсис ҳужжатларида белгилаб бериладиган улушларга бўлинган устав фонди бор ҳамда мажбуриятлар юзасидан ўз мол-мулки доирасидагина жавобгар бўлган жамият масъулияти чекланган жамият деб эътироф этилади.
Жамият қатнашчилари қўшган ҳиссалари доирасида жавобгар бўладилар.
2. Миқдори таъсис ҳужжатларида белгилаб берилган улушларга бўлинган устав фонди бор жамият қўшимча масъулиятли жамият деб эътироф этилади. Бундай жамиятнинг мол-мулки камлик қилган тақдирда жамият қатнашчилари унинг мажбуриятлари юзасидан ўз мол-мулклари билан ҳам, барча қатнашчилар учун тенг миқдорда, қўшган ҳиссаларига монанд суммада жавоб берадилар.
17-модда. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фонди
1. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятда устав фонди тузилиб, унинг миқдори эллик минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.
2. Жамият давлат рўйхатидан ўтадиган пайтгача қатнашчиларнинг ҳар бири таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ҳиссанинг камида ўттиз фоизини киритиши шарт, бу банк муассасалари берган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Қатнашчи ўз ҳиссасини жамият рўйхатдан ўтганидан кейин бир йил ичида тўлиқ қўшиши шарт. Ушбу мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда қатнашчи, башарти таъсис ҳужжатларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, муддати ўтказиб юборилган вақт учун тўланмаган суммадан олинадиган йиллик даромаднинг йигирма беш фоизини тўлайди.
Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўлиқ тўлаган қатнашчисига гувоҳнома берилади, бу гувоҳнома қимматбаҳо қоғозлар жумласига кирмайди.
3. Ҳисса сифатида киритилган мол-мулк қийматининг ўзгариши ва таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жамият юқори идорасининг қарорига биноан қатнашчилар томонидан киритилган қўшимча бадаллар жамиятнинг устав фондидаги улушлари миқдорига таъсир этмайди.
4. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг қатнашчилари қолган қатнашчиларнинг розилиги билан ўз улушини (улушнинг бир қисмини) шу жамиятнинг бир ёки бир неча қатнашчисига ёхуд учинчи шахсларга бериши мумкин. Жамият қатнашчилари ана шу улушни (унинг бир қисмини) жамият устав фондидаги ўз улушларига мутаносиб тарзда сотиб олишда устувор ҳуқуқдан фойдаланадилар. Улушни (унинг бир қисмини) жамият қатнашчиларининг манфаатлари қаноатлантирилганидан кейингина учинчи шахсларга бериш мумкин бўлади. Бундай ҳолларда учинчи шахс унинг ҳуқуқий ворисига айланади.
5. Қатнашчининг улушини у ҳиссасини тўлиқ киритиб бўлганидан кейингина жамиятнинг ўзи сотиб олиши мумкин. Бундай ҳолларда жамият улушни бошқа қатнашчиларга ёки учинчи шахсга узоғи билан бир йил муддатга бериши шарт. Ана шу давр мобайнида фойдани тақсимлаш, шунингдек юқори идорада овоз бериш ва кворумни аниқлаш жамият томонидан сотиб олинган улуш назарда тутилмаган ҳолда амалга оширилади.
6. Қатнашчи масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият таркибидан чиққан тақдирда унга устав фондидаги улушига муносиб тарзда жамият мол-мулки бир қисмининг қиймати тўланади. Жамиятдан чиққан қатнашчига у жамиятдан чиққунига қадар жамият ўша йили орттирган фойданинг унга тегишли қисми тўланади. Қатнашчи жамиятга фақат фойдаланиш учунгина берган мол-мулк натура ҳолида, эскириб ишдан чиқишини инобатга олган ҳолда, мукофотсиз қайтарилади.
7. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг қатнашчиси бўлмиш юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда ёки жамият қатнашчиси бўлмиш фуқаро вафот этган ҳолларда жамиятнинг розилиги билан ҳуқуқий ворислар (меросхўрлар) жамиятга киришлари мумкин. Ҳуқуқий ворис (меросхўр) жамиятга киришдан бош тортган ёки жамият ҳуқуқий ворисни (меросхўрни) ўз таркибига қабул қилишни рад этган ҳолларда унга мол-мулкдаги улуши пул ёки натура шаклида берилади, бу улушнинг юридик шахс қайта ташкил этилган ёки қатнашчи вафот этган кундаги қиймати ҳисоблаб чиқилади. Бундай ҳолларда жамиятнинг устав фонди миқдори камайтирилиши керак.
8. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг ўз устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарори, ана шу ҳақда белгиланган тартибда эълон қилинганидан сўнг камида 3 ойдан кейин кучга киради.
9. Жамият қатнашчисининг шахсий мажбуриятлари юзасидан жаримани унинг улушига қаратишга йўл қўйилмайди. Ўз қарзларини қоплаш учун қатнашчининг мол-мулки етмаган ҳолларда қарз берувчилар қарздор-қатнашчининг улуши ажратиб берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
18-модда. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг бошқарув идоралари
1. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг юқори бошқарув идораси қатнашчилар йиғилишидир.
Жамият қатнашчиси қатнашчилар йиғилишидаги ўз ваколатини бошқа қатнашчига ёки бошқа қатнашчининг вакилига беришга ҳақлидир.
Қатнашчилар устав фондидаги ўз улушларининг миқдорига мутаносиб овозлар сонига эга бўладилар.
2. Ушбу Қонун 14-моддасининг 2-бандида айтиб ўтилган масалалардан ташқари масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият қатнашчилари йиғилишининг мутлақ ваколатига:
қатнашчиларнинг қўшимча бадаллари миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини белгилаш;
қатнашчининг улушини жамиятнинг ўзи сотиб олиши тўғрисидаги масалани ҳал этиш;
қатнашчини жамиятдан чиқариб юбориш масалалари киради.
Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, унинг режаларни ва режаларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш, жамият уставини, устав фондини ўзгартириш билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар жамият қатнашчиларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овоз билан, қолган масалалар юзасидан эса оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Қатнашчини жамият чиқариб юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида бу қатнашчи ёки унинг вакили овоз беришда иштирок этмайди.
3. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг исталган қатнашчиси қатнашчилар йиғилишида масалани қараб чиқишни бу масалани йиғилиш бошланишидан камида йигирма беш кун аввал кўтарган бўлсагина, талаб қилишга ҳақлидир.
4. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият қатнашчиларининг йиғилиши ҳар йили камида икки марта чақирилади.
Қўшиб ҳисоблаганда овозларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлган жамият қатнашчилари исталган пайтда ва ҳар қандай сабабга кўра навбатдан ташқари йиғилиш чақирилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Агар жамият раиси ушбу талабни йигирма кун мобайнида бажармаса, уларнинг ўзлари қатнашчиларнинг йиғилишини чақиришга ҳақлидирлар.
5. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятда ҳайъат йўсинидаги (маъмурият) ёки яккабошчилик тарзидаги (директор) ижроия идораси тузилади, у жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади. Жамият ижроия идораси қатнашчиларнинг йиғилишига ҳисобот бериб туради ва унинг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
6. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият маъмурияти (директори)нинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш комиссияси назорат қилиб боради, тафтиш комиссиясини жамият қатнашчиларининг йиғилиши қатнашчилар орасидан таъсис ҳужжатларида назарда тутилган таркибда тузади. Маъмурият аъзолари (директор) тафтиш комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
7. Тафтиш комиссияси жамиятнинг мансабдор шахсларидан ўзи учун зарур материалларни, бухгалтерлик ёки ўзга хил ҳужжатларни ҳамда шахсий изоҳномаларни талаб қилиб олишга ҳақлидир. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамият ижроия идорасининг мажлисларида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
8. Тафтиш комиссияси ўзи ўтказган текширув натижаларини жамият ижроия идорасига ва жамият йиғилишига йўллайди. Тафтиш комиссияси йиллик ҳисоботлар ва баланслар юзасидан ўз хулосасини беради. Жамият қатнашчиларининг йиғилиши жамият балансини ана шундай хулосасиз тасдиқлаши мумкин эмас.
9. Тафтиш комиссияси, башарти жамиятнинг муҳим манфаатлари учун хавф юзага келган ёки жамиятнинг мансабдор шахслари суиистеъмолликлар қилганлиги аниқланган тақдирда, қатнашчиларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақиришни талаб қилиши шарт.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.02 Коммандит ширкат;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.03 Тўлиқ ширкат]
IV БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК ШИРКАТЛАРИ
19-модда. Тўлиқ ва коммандит хўжалик ширкатлари
1. Хўжалик ширкати — бу шахсларнинг бирлашмаси бўлиб, унда қатнашчилар мулкий бадаллар билангина эмас, балки шахсий фаолиятлари билан ҳам иштирок этадилар.
Хўжалик ширкатлари тўлиқ ва коммандит ширкатларга бўлинади.
2. Барча қатнашчилари биргаликда тадбиркорлик фаолияти олиб борадиган ҳамда ширкат мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли бор мул-мулк билан бирдамликда жавобгар бўладиган хўжалик ширкатлари тўлиқ хўжалик ширкатлари деб эътироф этилади.
3. Ширкатнинг мажбуриятлари юзасидан ўзининг бутун мол-мулки билан жавобгар бўладиган бир ёки ундан ортиқ қатнашчилари билан бир қаторда жавобгарлиги улар қўшган ҳиссалар суммаси доирасидагина чекланадиган бир ёки бир неча қатнашчи (коммандитистлар) бўлган хўжалик ширкати коммандит (аралаш) ширкат деб эътироф этилади.
Агар коммандит ширкатда тўлиқ масъулият билан икки ёки ундан ортиқ қатнашчи иштирок этаётган бўлса, бу қатнашчилар ширкатнинг қарзлари юзасидан биргаликда жавобгар бўладилар.
20-модда. Таъсис шартномасининг мазмуни
1. Тўлиқ ширкат тўғрисидаги таъсис шартномаси ушбу Қонуннинг 3-моддасида назарда тутилган шартлардан ташқари қатнашчилардан ҳар бирининг улуши миқдорини, улар томонидан ҳиссаларни қўшиш миқдори, таркиби ва тартибини, уларнинг ширкат ишларида иштирок этиши шаклини белгилаб қўйиши лозим.
2. Коммандит ширкат таъсис шартномасида тўлиқ ширкатлар учун кўзда тутилган шартлар билан бирга коммандитистларнинг ширкат мол-мулкидаги улушларининг умумий миқдори, улар томонидан ҳиссаларни қўшиш миқдори, таркиби ва тартиби кўрсатилади.
21-модда. Ширкат коммандитистларининг ҳуқуқ ва бурчлари
1. Коммандитист коммандит ширкатга аъзо бўлиб киришда ҳам пулли, ҳам моддий ҳисса қўшишга ҳақлидир.
Коммандитист:
топшириқ мавжуд бўлганида ва топшириққа мувофиқ коммандит ширкат номидан иш кўриш;
ширкат тугатилган тақдирда тўлиқ масъулиятли қатнашчиларга нисбатан ҳисса биринчи навбатда қайтариб берилишини талаб қилиш;
унга ширкат фаолияти тўғрисидаги баланслар ва йиллик ҳисоботлар тақдим этилишини, шунингдек уларнинг тўғри тузилганлигини текшириш имконияти берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2. Коммандитист ҳиссалар ва қўшимча бадалларни таъсис шартномасида назарда тутилган миқдорда, усуллар ва тартибда қўшади.
Коммандитистлар улушининг умумий миқдори ширкатнинг таъсис шартномасида кўрсатилган мол-мулки қийматининг эллик фоизидан ошмаслиги лозим.
Коммандит ширкатни давлат рўйхатига олиш пайтига қадар ҳиссадорлардан ҳар бири ўз бадали суммасининг камида йигирма беш фоизини қўшади.
22-модда. Тўлиқ ва коммандит ширкатларнинг фаолияти
1. Тўлиқ ширкатнинг фаолияти унинг барча қатнашчиларининг умумий келишуви асосида амалга оширилади.
Ширкат фаолияти барча қатнашчилар томонидан, ширкат номидан иш кўрадиган бир ёки бир неча қатнашчи томонидан амалга оширилади. Иккинчи ҳолатда қатнашчиларнинг ваколатлари кўлами ширкатнинг қолган қатнашчилари имзолаган топшириқ билан белгилаб қўйилади.
2. Агар таъсис шартномасида ширкат ишларини юритиш учун ваколатлар бериладиган бир неча қатнашчи белгиланаётган бўлса, бунда улардан ҳар бири ширкат номидан мустақил иш кўра олиши назарда тутилади. Таъсис шартномасида бундай қатнашчилар тегишли хатти-ҳаракатларни фақат биргалашиб амалга оширишга ҳақли эканликлари қайд этиб қўйилиши мумкин.
Ширкат ишларини юритиш топширилган қатнашчилар жамият номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб бажараётган ишлари тўғрисида қолган қатнашчиларга уларнинг талабига биноан тўлиқ ахборот беришлари шарт.
3. Қатнашчининг ширкат ишларини юритишга доир ваколатлари қатнашчининг топшириқдан воз кечиши ёки топшириқнинг қолган қатнашчилардан лоақал биттасининг талабига биноан бекор қилиниши муносабати билан тўлиқ ёки ширкат фаолияти тўхтатилиши туфайли қисман тўхтатилади.
4. Ваколати бўлмай туриб, унинг хатти-ҳаракатлари барча бошқа қатнашчилар томонидан маъқулланмайдиган ҳолларда умумий манфаатларни кўзлаб иш кўрган қатнашчи, агар унинг ҳаракатлари натижасида ширкатнинг мол-мулки сақланиб қолгани ёки мувофиқ равишда ширкат қилган сарф-харажатлар қийматидан ортиқ мол-мулкка эга бўлгани исботланган тақдирдагина чиқимларни қоплаш тўғрисида ширкат олдига талаб қўйишга ҳақлидир.
5. Агар коммандит ширкатнинг коммандитисти тегишли ваколатларсиз ширкат номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб битим тузса, унинг ҳаракатлари коммандит ширкат томонидан маъқулланган тақдирда, у тўлиқ масъулиятли қатнашчилар билан биргаликда кредиторлар олдида битим юзасидан ўзининг қонунга биноан ундириш қаратилиши мумкин бўлган барча мол-мулки билан жавобгар бўлади.
Ҳаракатлари маъқулланмаган тақдирда коммандитист учинчи шахс олдида ўзининг ундириш қаратилиши мумкин бўлган барча мол-мулки билан мустақил равишда жавоб беради.
6. Ушбу моддада белгиланган қоидаларни бузганлари тақдирда, ширкат қатнашчилари бундай хатти-ҳаракатлари туфайли ширкатга етказилган зарарни қоплашлари шарт.
7. Устав фондидаги ва қатнашчилар улушларидаги ўзгартишлар ушбу Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
23-модда. Қатнашчининг тўлиқ ва коммандит ширкатдан чиқиши
Номаълум муддатга тузилган ширкатнинг қатнашчиси камида уч ой олдин огоҳлантириб, ширкатдан исталган пайтда чиқиб кетиши мумкин.
Муайян муддатга тузилган ширкатдан чиқиб кетишга фақат узрли сабаблар бўлган ва бу ҳақда чиқишдан камида олти ой олдин огоҳлантириш берилган тақдирда йўл қўйилади.
Агар қатнашчи хўжалик ширкатидан чиқиб кетаётганида бу ширкат сақланиб қолса, унда қатнашчига чиқиш кунидаги ҳолат бўйича тузилган баланс асосида аниқланадиган унинг бадали қиймати тўланади. Қатнашчининг талаби ва ширкатнинг розилиги билан ҳисса тўлиқ ёки қисман натурал шаклда қайтарилиши мумкин.
Чиқиб кетган қатнашчига ширкат шу йили олган фойданинг унга тегишли қисми тўланади. Қатнашчи томонидан фақат фойдаланиш учун бериб қўйилган мол-мулк эскириб ишдан чиқиши ҳисобга олинган ҳолда, ҳақ тўланмасдан натурал шаклда қайтариб берилади.
24-модда. Тўлиқ ва коммандит ширкатнинг қарзлари учун ундиришни қатнашчилар улушига қаратиш ҳамда уларнинг жавобгарлиги
Хўжалик ширкатида қатнашчининг шахсий қарзлари юзасидан ундиришни қатнашчининг улушига қаратишга йўл қўйилмайди. Шахсий қарзларини қоплаш учун қатнашчининг мол-мулки озлик қилган тақдирда кредиторлар ширкатни белгиланган тартибда тугатишни ва қарздор қатнашчининг улушини ажратишни талаб қилиши мумкин. Бу ҳолда қолган қатнашчилар ширкатни сақлаб қолиш мақсадида бундай қатнашчининг хўжалик ширкатидан чиқиб кетиш кунидаги ҳолат бўйича тузилган балансга мувофиқ қарздор қатнашчининг улушини пул билан ёки натурал шаклда ажратишга ҳақлидирлар.
Агар хўжалик ширкатини тугатишда мавжуд мол-мулк барча қарзларни тўлашга озлик қилиб қолса, ширкатнинг барча қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ундиришни қаратиш мумкин бўлган ўз мол-мулклари билан қарзларнинг етишмаган қисми юзасидан умумий жавобгар бўладилар. Хўжалик ширкати қатнашчиси ширкатнинг қарзлари юзасидан, қарзлар у ширкатга аъзо бўлиб кирганидан кейин ёки киришидан олдин пайдо бўлганидан қатъи назар, жавобгар бўлади.
Ширкатнинг қарзларини тўлиқ тўлайдиган қатнашчи унинг олдида ширкат мол-мулкидаги ўз улушига мутаносиб равишда жавобгар бўлган қолган қатнашчиларга нисбатан тегишли улуш юзасидан регрессив талаб билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
26-модда. Тўлиқ ширкат фаолиятини тўхтатиш хусусиятлари
1. Тўлиқ ширкатни қайта ташкил этиш унинг қатнашчилари бир овоздан қабул қилган қарорга биноан, тугатиш эса ушбу Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган асослардан ташқари — ширкат мол-мулкининг учдан бир улушига эга бўлган қатнашчилардан бирининг талабига биноан амалга оширилади.
2. Қатнашчи чиқиб кетганида ва тўлиқ ширкат тугатилганида ширкатнинг қарзлари юзасидан қатнашчига (қатнашчиларга) нисбатан қўйилган талаблар қатнашчи чиқиб кетган пайтдан бошлаб ёхуд ширкат тугатилган пайтдан бошлаб бир йил ўтганидан кейин узилган деб ҳисобланади.
27-модда. Коммандит ширкатни тугатиш хусусиятлари
1. Ушбу Қонуннинг 6 и 26-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, коммандит ширкат, шунингдек тўлиқ масъулиятли барча қатнашчилар чиқиб кетган тақдирда тугатилади.
2. Барча коммандитистлар чиқиб кетган тақдирда, тўлиқ масъулиятли қатнашчилар ширкатни тугатиш ўрнига уни тўлиқ ширкатга айлантиришга ҳақлидирлар.
3. Коммандит ширкат ихтиёрида мавжуд бўлган пул маблағлари, тугатиш чоғида унинг мол-мулкини сотишдан олинган тушумни ҳам қўшган ҳолда, ширкатнинг ёлланган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоб қилинганидан ва банклар, бюджет, бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятлар бажарилганидан кейин биринчи навбатда коммандитистлар ўртасида уларнинг ҳиссаларини қайтариш учун тақсимланади, кейин эса тўлиқ масъулиятли қатнашчилар ўртасида ушбу Қонунда ҳамда таъсис шартномасида назарда тутилган тартиб ва шартларда тақсимланади. Ҳиссадорларга уларнинг ҳиссаларини тўлиқ қайтариш учун ширкатнинг маблағлари озлик қилган тақдирда мавжуд маблағлар қатнашчилар ўртасида уларнинг ширкат мол-мулкидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
732-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 13-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)