toggle_night_mode
Ҳужжат 16.01.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида
(қонун номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг мақсади жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонуннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, юридик шахсларга, уларнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ўтказилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат органларига нисбатан татбиқ этилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадлар — жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, худди шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан уларнинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, худди шунингдек бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш;
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 243-моддаси.
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1553-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш — ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қуролни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни яратиш, ишлаб чиқариш, олиш, тўплаш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш мақсадида ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар
(4-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
(4-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат;
(4-модданинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
ички назорат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар;
(4-модданинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таваккалчиликларни аниқлашга, баҳолашга ва камайтиришга доир чоралар.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат
Махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этадиган ахборотни текшириш ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар мажмуи.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
6-модда. Ички назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички назорат пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолиятидир.
Ички назорат амалга оширилаётганда зарур ахборотни расмийлаштириш, унинг махфийлигини таъминлаш тартиби, кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари, шунингдек махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни аниқлаш мезонлари ва уларнинг аломатлари белгиланади.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда, бундай органлар бўлмаган ҳолда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат мазкур қоидаларни тасдиқлаган органлар, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(6-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:
ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда хўжалик, фуқаровий ҳуқуқий муносабатлар аниқланганда;
ички назорат қоидаларида белгиланган ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бир марталик операциялар амалга оширилганда;
шубҳали операциялар амалга оширилганда;
мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига нисбатан шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил чора-тадбирлар кўришлари шарт.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали мулкдорни ёки юридик шахс бўлган мижозни назорат қилувчи шахсни идентификациялашни;
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишни.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Таваккалчиликларни аниқлашга, баҳолашга ва камайтиришга доир чоралар
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг, шунингдек ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширувчи органлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўриши шарт.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолларининг олдини олиш ёки сонини камайтириш учун қўлланиладиган чоралар аниқланган таваккалчиликларга мувофиқ бўлиши ҳамда назорат қилишнинг кенгайтирилган ёки соддалаштирилган чораларини қўллаш ҳамда ресурсларни самарали тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериши керак.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи барча органларга ҳамда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказилиши керак.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан таваккалчиликларни баҳолаш бўйича чораларни мувофиқлаштиришни махсус ваколатли давлат органи амалга оширади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
8-модда. Махсус ваколатли давлат органи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган махсус ваколатли давлат органи пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ўтказилиши устидан ушбу Қонунда белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.
Махсус ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилишда холи ва мустақилдир, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Махсус ваколатли давлат органининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органи:
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи органларнинг ишини мувофиқлаштиради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан ахборотни сўрайди ва бепул олади;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича ушбу Қонунга мувофиқ олинадиган ахборотнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш белгиларини аниқлаш мақсадида таҳлил қилинишини амалга оширади;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлардан келиб тушадиган шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни олади, маълумотлар базаларини шакллантиради ва уларга ишлов беради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ маълумотлар ва ахборотни алмашиш ҳамда юбориш бўйича ҳамкорлик тартибини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари билан биргаликда белгилайди;
етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда ёки сўровга биноан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги материалларни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи тегишли органларга юборади;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатини терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан расмий каналлар орқали олинган маълумотлар асосида шакллантиради ва юритади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича таваккалчиликларни баҳолашни ташкил этиш юзасидан жалб этилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда чоралар кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни амалга ошириш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалар юборади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиш амалиётини давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ахборот асосида таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, шунингдек қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ҳамда киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида чет давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ихтисослашган ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, чет давлатларнинг тегишли ваколатли органлари билан келишувлар тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки чет давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар билан ўзаролик принципи асосида ҳамкорлик қилади ва ахборот алмашишни амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Махсус ваколатли давлат органи қарорларининг мажбурийлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларига доир қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЁКИ БОШҚА МОЛ-МУЛК БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАР ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР
11-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар
Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка нисбатан ўз мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашга, ўзгартириш ёхуд тугатишга қаратилган ҳаракатлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагилардир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
(12-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
биржа аъзолари;
суғурталовчилар ва суғурта воситачилари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар;
пул ўтказмалари, тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ташкилотлар;
ломбардлар;
лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи ташкилотлар;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи шахслар;
кўчмас мол-мулкнинг олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизматлар кўрсатувчи ва иштирок этувчи шахслар;
мижозлар номидан битимлар тайёрлаш ва уларни амалга оширишда нотариал идоралар (нотариуслар), адвокатлик тузилмалари (адвокатлар) ҳамда аудиторлик ташкилотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ички назоратни ўтказиш давомида шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларида белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция шубҳали операция, деб топилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операциялар ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
14-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, алоҳида ҳолларда махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
Олдинги таҳрирга қаранг.
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.
(14-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
15-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:
ички назорат тизимларини ташкил қилиши ва жорий этиши;
идентификациялаш тартиб-таомилларини амалга ошириши ва мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан мижоз ва унинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни верификациялаши ҳамда мунтазам янгилаб бориши;
мулкдорлар ва мижозларни назорат қилувчи шахсларни идентификациялаши ҳамда уларнинг шахсини текшириш бўйича имкон қадар чоралар кўриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ҳамда баҳолаш чораларини кўриши, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлар билан қайд этиши ва уларни камайтириш юзасидан чоралар кўриши;
(15-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳисобварақ очишни, операцияни амалга оширишни, амалий муносабатларга киришишни рад этиши ва мавжуд амалий муносабатларни тугатиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориши;
шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни, шу жумладан уларни амалга оширишга бўлган уринишлар тўғрисидаги хабарларни улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда юбориши;
операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан солиштириши;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриши, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши шарт.
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
16-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни бажаришни рад этиш
Идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаган юридик ёки жисмоний шахсларга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар мазкур операцияларни бажаришни рад этади, юридик ёхуд жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш операциялари бундан мустасно.
17-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ чет эл валютасидаги операция
Агар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция чет эл валютасида амалга оширилаётган бўлса, унинг миллий валютадаги миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АХБОРОТ
(IV бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш
(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш, шунингдек пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларни террорчилик фаолиятида ёхуд бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёки ушбу фаолиятда иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёхуд жисмоний шахслар ҳақида хабардор қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялари тўғрисидаги ахборотни ёхуд бошқа маълумотларни махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда тақдим этиш тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни бузиш ҳисобланмайди.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
19-модда. Маълумотларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлаш
Махсус ваколатли давлат органи ва унинг ходимлари ўзларига маълум бўлиб қолган тижорат, банк сири ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлашлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг, махсус ваколатли давлат органининг ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи бошқа органларнинг ходимлари юридик ва жисмоний шахсларни уларга нисбатан ўтказилаётган назоратдан хабардор қилишга ҳақли эмас.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни чеклаш ҳамда бундай ахборотни тарқатмаслик
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар, махсус ваколатли давлат органи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи бошқа органлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклайдилар ҳамда бундай ахборотнинг тарқатилмаслигини таъминлайдилар.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни сақлаш
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
(22-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли давлат органи зарур ахборот тақдим этиш тўғрисида чет давлатларнинг ваколатли органларига сўровлар юбориш ва чет давлатлар ваколатли органларининг сўровларига жавоб қайтариш ҳуқуқига эга.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-212-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 210-модда)
23-модда. Низоларни ҳал қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 август,
660-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда; 2007 й., 17-18-сон, 172-модда; 2009 й., 17-сон, 210-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)