1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 5 январь,
5-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 январдаги 5-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 июндаги 122-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 235-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарорининг 7-бандидаги иккинчи ва учинчи хатбошидан «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ғалла-банк» ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 27 июндаги 322-сон қарори номидан «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларнинг иш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 12 октябрдаги 502-сон қарорининг 2-бандидан «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат «Пахта-банк»ни ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 27 июлдаги 294-сон қарорининг номидан ва 1-бандидан «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 22-сон, 159-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Асака» давлат-акционерлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 7 ноябрдаги 424-сон қарорининг номидан, 1-бандидан ва 8-бандининг биринчи хатбошидан «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарорига 2-илованинг 8-бандидан «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорига 5-илованинг 2-бандидаги йигирма еттинчи хатбошидан «ихтисослаштирилган» сўзи чиқариб ташлансин.