1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, кексалар ва ногиронларнинг реабилитациянинг техник воситалари билан таъминланганлигини ошириш, уларни жамиятга интеграциялашни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки, ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги муҳтож шахсларни ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари даволаш-маслаҳат комиссияларининг тиббий хулосалари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 48-сон, 605-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)