1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУРУВВАТ ЁРДАМИДАН ВА БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАКДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, шунингдек хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юкларини тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият — Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига;
техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият — Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикасига мурувват ёрдами ва беғараз техник кўмаклашиш доирасида тушган товарлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш қатъий тақиқлансин.
Кўрсатиб ўтилган товарлар сотилган, ижарага берилган ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортиладилар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига мурувват ёрдами бўйича доимий ишловчи ишчи гуруҳнинг янгиланган таркибини тасдиқлаш учун киритсин, унга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг мутахассисларини киритсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар тасдиқланган Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомни ҳисобга олган ҳолда мурувват ёрдами бўйича тегишли равишда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари ташкил этсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
икки ҳафта муддатда «Мурувват ёрдами олиниши ва ундан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот» ва «Техник кўмаклашиш маблағлари олиниши, тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот»нинг давлат статистика ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
ҳар чоракда мурувват ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари олиниши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 26 июль,
268-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисида
НИЗОМ
I. Асосий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини, шунингдек мурувват лойиҳалари мониторинги масалаларини белгилайди ва тартибга солади.
2. Мурувват ёрдами — бу аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар ҳамда бошқа фавқулодда ҳодисалар оқибатларини тугатиш учун бериладиган мақсадли беғараз кўмакнинг бир туридир.
Мурувват ёрдами тиббиёт товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол товарларлари ва бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек грантлар, ихтиёрий эҳсонлар, бажар ишлар ва хизматлар, шу жумладан мурувват ёрдами юкларини транспортда ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш шаклида кўрсатилади.
Мурувват ёрдами сифатида олинган товарлар божхонада расмийлаштириш тартиботлари амалга оширилгандан кейин олувчилар томонидан «Мурувват ёрдами» ёзувини қайд этган, олувчининг реквизитларини кўрсатган ҳолда тамғаланади.
Мурувват ёрдами хорижий давлатлар, уларнинг федерал ёки муниципал тузилмалари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда донор ташкилотлар деб аталади) томонидан кўрсатилиши мумкин.
Бюджет, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фаолияти фойда олишга йўналтирилмаган бошқа юридик шахслар (кейинги ўринларда олувчилар деб аталади) кейинчалик республика истеъмолчилари ўртасида тақсимлаш мақсадида мурувват ёрдамининг олувчилари бўлиши мумкин.
Мурувват ёрдами юкларини олувчилар дастурлар ва донорлар билан тузилган битимлар ёки мурувват ёрдами билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг қарорлари асосида аниқланади.
Тамаки маҳсулотлари, вино-ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, ҳарбий мақсаддаги товарлар, шунингдек олиб келиниши тақиқланган товарлар мурувват ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмас.
Мурувват ёрдами юкларининг пул ифодасидаги қийматидан асосан божхонада расмийлаштириш мақсадлари учун фойдаланилади.
3. Ўзбекистонга мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинади. Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг хулосаси халқаро ноҳукумат ташкилотини аккредитация қилишга тақдим этиш ва унинг аккредитация муддатини узайтириш учун асос ҳисобланади.
4. Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг мурувват ёрдами масалалари бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимият органларининг бажариши учун мажбурий ҳисобланади ва протоколлар шаклида қабул қилинади.
Шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланадиган доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ижро этувчи органи ҳисобланади.
5. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, божхонада расмийлаштириш, транспортда ташиш, тўплаш, сақлаш, хатловдан ўтказиш, юкларнинг хавфсизлиги бўйича қўриқлаш ва бошқа карантин тадбирларини ўтказиш, мурувват ёрдамини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан самарали, мақсадли фойдаланиш учун масъулият:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади);
ижтимоий соҳа вазирликлари ва идоралари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича тармоқ комиссияларига (кейинги ўринларда тармоқ комиссиялари деб аталади) юкланади.
6. Мурувват ёрдамидан белгиланмаган мақсадда фойдаланишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
II. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби
7. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Мурувват ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларни божхонада расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг кўрсатилган юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосаси асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасига келтирилган мурувват ёрдами юклари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
дастур ёхуд донор ташкилот билан мурувват ёрдами бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
юкни жўнатувчининг юк мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги инвойси (счёт-фактура);
юкни олувчининг юкнинг фойдаланиш мақсади тўғрисидаги хати;
йўл-транспорт юк хатлари;
зарурият бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг юкнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
10. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосалар Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг протоколи тарзида расмийлаштирилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Мурувват ёрдами юкларини божхонада тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг масъул ходимларидан тайинланган мувофиқлаштирувчи томонидан уларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги дастлабки хулосаси берилишига йўл қўйилади, кейинчалик мазкур хулоса Ижтимоий комплекснинг протоколи билан тасдиқланади.
11. Аэропортларда, темир йўл ва автотранспорт станцияларининг омборларидаги мурувват ёрдами юкларидан сақлаш, хабардор қилиш, божхона тартиботлари, декларациялаш, бекор туриб қолиш, тушириш-юклаш ишлари ва бошқа хизматлар учун божлар, йиғимлар ва бошқа хил тўловлар олинмайди.
12. Мурувват ёрдами юклари сифатини ва уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш белгиланган тартибда, тўлов ундирмасдан давлат назоратининг ваколатлари органлари томонидан амалга оширилади.
13. Мурувват ёрдами юкларининг уларни ташиш вақтидаги сақланиши тегишли транспорт ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан, тўлов ундирмасдан таъминланади.
14. Мурувват ёрдами юкларини олувчилар мурувват юкларининг ҳисобга олинишини, сақланишини, улардан мақсадли фойдаланилишини ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини таъминлашга мажбурдирлар.
Мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларни ҳисобга олиш ва сақлаш тижорат товарларидан алоҳида амалга оширилади.
15. Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари протокол билан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига мурувват ёрдами юкларини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этадилар, улар ҳар йили бериладиган буюртманомаларга мувофиқ бўлиши (ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича), донор ташкилотлар ва республика жамоат бирлашмалари таклифларига, халқ депутатлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари сўровларига асосланиши керак.
16. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш устидан назорат ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади. Мурувват ёрдами юкларини олувчи бюджет ташкилотлари бўйича назорат, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилади.
17. Ҳузурида ҳудудий ва тармоқ комиссиялари ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига мурувват ёрдами юклари олингани ва улардан мақсадли фойдаланилгани тўғрисида ҳар чоракда Давлат статистика ҳисоботи шакли бўйича ҳисоботлар тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси ишчи гуруҳи билан биргаликда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларни ҳар чоракдаги йиғма статистик ҳисобот тарзида умумлаштиришни таъминлайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
18. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини текширишлар белгиланган тартибда, ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурият бўлганда, мустақил экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси вакилларини жалб этган ҳолда ўтказилади.
19. Мурувват ёрдами юкларининг олувчилари ёки истеъмолчилари ҳисобланадиган бюджет ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларни ўтказиш вақтида давлат молия органлари томонидан уларни текшириш режаларига мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш ҳам киритилади.
20. Ўтказилган текширишлар якунлари бўйича далолатнома тузилади, унда мурувват ёрдами юкларини божхонада расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш талабларига мувофиқлик, шу жумладан:
мурувват ёрдами юкларини сақлаш ва тақсимлаш шароитлари;
мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларда тамғанинг мавжудлиги;
олинган мурувват ёрдами юклари бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларининг (ҳисобга олиш дафтарлари, китоблари, ведомостлар ва шу кабилар) мавжудлиги ва тўлиқлиги;
фуқароларнинг хатлари ва шикоятлари бўйича ишларнинг амалга оширилганлиги акс эттирилади.
III. Мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини юритиш тартиби
21. Мурувват лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
22. Донор ташкилотлар томонидан мурувват ёрдами доирасида берилган маблағлар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингининг мақсади ҳисобланади.
23. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари мурувват лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғади, ишлайди ва умумлаштиради ҳамда ушбу маълумотларни мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг ишчи гуруҳи тақдим этилган ахборотни таҳлил қилади, ҳар йили йиғма ҳисобот тузади ва Ижтимоий комплекс учун устувор лойиҳалар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
24. Мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхатини донор ташкилотларга юбориш ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда республикада аккредитация қилинган донор ташкилотлар ваколатхоналари орқали амалга оширилади.
Донор ташкилотлар томонидан мурувват лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдорлик тасдиқланган тақдирда тегишли ижрочи ҳудудий ва тармоқ комиссиялари орқали дастурни тайёрлаш ва амалга оширишнинг асосланган режа-жадвалини протокол билан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига жўнатади.
в) Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати (ихтиёрий шаклда), унда қуйидаги маълумотлар бўлади:
лойиҳа тўғрисида умумий маълумотлар (тармоқ сектори, лойиҳанинг номи, унинг жойлашган жойи ва кутилаётган натижалари, мурувват лойиҳасининг ижрочилари, амалга ошириш даври, смета қиймати, молиялаштириш манбалари);
молиялаштиришнинг бориши ва ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши, мурувват лойиҳасини амалга оширишда пайдо бўлган муаммолар тўғрисида ахборот;
импорт қилинаётган товарлар ва хизматлар тўғрисида маълумотлар;
қўйилган мақсадларга эришилганлиги ва прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида маълумотлар.
27. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Режа-жадвал – ҳар йили 25 январдан кечикмай;
Ишларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот ва Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тақдим этилади.
28. Статистика давлат департаменти ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига устувор мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида якуний ахборот тақдим этади.
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига тақдим этиш учун мурувват дастурларини амалга ошириш мақсадида мурувват ёрдами бўйича ҳудудий комиссия буюртманомасининг намунавий шакли
б) ҳудудий комиссия тўғрисидаги маълумотлар (манзили,телефон,факс)
в) дастурнинг бошланиши ва тугалланиши саналари
г) лойиҳанинг жуғрофияси (у қаерда амалга оширилади)
д) дастурнинг қиймати
2. Муаммонинг қўйилиши
3. Дастурнинг мақсади ва вазифалари
4. Дастурни амалга ошириш усуллари ва босқичлари
5. Дастур мониторинги усуллари
6. Кутилаётган натижалар ва уларни баҳолаш мезонлари
7. Дастурнинг бюджети
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
2) Мурувват ёрдами сифатида олинаётган товарларнинг сўралаётган гуруҳи номи
(Масалан: дори-дармонлар ва тиббиёт анжомлари)
3) Неча марта мурожаат қилинган
(Буюртманома биринчи буюртманома ёки такрорий эканлиги кўрсатилсин. Агар буюртманома такрорий бўлса, қайси халқаро ташкилотга қачон мурожаат қилинганлиги кўрсатилсин)
4) Талаб этиладиган мурувват юклари сўрови учун шакл
МУРУВВАТ ЁРДАМИНИ ОЛУВЧИЛАР
МУРУВВАТ ЁРДАМИНИНГ ТАЛАБ ЭТИЛГАН ЮКЛАРИ РЎЙХАТИ
КОМПЛЕКТЛАР СОНИ
Масалан: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ногиронлар аравачалари
10
5) Етказиб беришнинг кутилаётган муддатлари
6) Мурувват ёрдамидан фойдаланиш мониторинги усуллари
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомга 4-ИЛОВА
Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги СХЕМАСИ
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомга 5-ИЛОВА
Мурувват лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш режа-жадвали
Изоҳ. Лойиҳа қисмлари бўйича тадбирлар (ишлар турлари)ни бажариш ва молиялаштиришнинг режадаги ҳажмлари жадвалга каср шаклида киритилади, тегишли ўлчов бирликларидаги натурадаги кўрсаткич сурат, махраж эса — валютадаги молиялаштириш суммаси. Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.
Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомга 6-ИЛОВА
Мурувват ёрдами бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот
Изоҳ: Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорига 2-ИЛОВА
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар* ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг** техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
*) Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар – Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки гуруҳи, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа ҳамжамияти комиссияси, БМТ тараққиёт дастури, ОПЕК жамғармаси ва бошқалар.
**) Хорижий ҳукумат ташкилотлари – Америка халқаро ривожланиш агентлиги (ЮСАИД), Германия техник кўмаклашиш жамияти, Қувайт иқтисодий ривожланиш жамғармаси ва бошқалар, шунингдек ҳукумат ташкилотига тенглаштирилган ташкилотлар (АКСЕЛС ва бошқалар).
2. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаги:
товарлар (асбоб-ускуналар) харид қилиш учун;
маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун;
халқаро молиявий-иқтисодий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва хорижий инвесторларнинг қарзлари ва инвестициялари жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун;
таълим берувчи дастурлар (тренинг)ни амалга ошириш учун грантлар шаклида берилади.
3. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
II. Техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги
4. Техник кўмакни олувчи вазирлик ёки идора (ижро этувчи агентлик) халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан техник кўмаклашиш гранти маъқулланиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилгандан кейин икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган:
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти ҳар чоракда техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига белгиланган шакл бўйича тақдим этади (2-илова).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
6. Олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг Статистика давлат департаменти тегишли ижро этувчи агентликларга давлат статистика ҳисоботининг шаклини юборади.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган ва ўзлаштирилган грант маблағлари тўғрисида ижро этувчи агентликлар томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳар чоракда йиғма статистика ҳисоботи шаклида умумлаштирилишини, шунингдек тўлов баланси статистикасига киритилишини таъминлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
8. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти ҳар чоракда маблағларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг тегишли ҳисоб рақамларидаги ҳаракати тўғрисидаги ахборотни олади, ушбу ахборот умумлаштирилади ва маълумотларнинг электрон базасига киритилади ҳамда техник кўмаклашиш лойиҳаларининг амалга оширилиши доимий мониторингини ва халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотларнинг электрон базасида сақланишини таъминлайди.
9. Грант маблағлари ҳисобига товарлар ва хизматлар сотиб олиш халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан белгиланган тартиботларга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади ва улар учун ҳақ, қоидага кўра, қароргоҳларда очилган тегишли ҳисоб рақамларидан тўғридан-тўғри тўланади.
10. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарлар (хизматлар)ни божхонада расмийлаштириш улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган битимларга ва амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ижро этувчи агентликлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар (хизматлар) тушганлиги тўғрисида ахборот беради.
Товарлар (хизматлар)нинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмагига тегишлилиги тўғрисидаги хулоса, зарурат бўлганда, ижро этувчи агентликларга Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан донор ташкилотлар ўртасидаги тегишли битимларни ўрганиб чиқиш асосида берилади.
11. Техник кўмаклашиш лойиҳалари тугаллангандан кейин ижро этувчи агентликлар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига лойиҳанинг эришилган мақсадларини, иқтисодий самарасини, балансга қабул қилинганлиги ва етказиб берилган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш йўналишларини акс эттирувчи техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ижро этувчи агентликнинг раҳбари томонидан тасдиқланган якунловчи ҳисоботни, шунингдек лойиҳа натижаларини қўллашга доир чора-тадбирлар режасини тақдим этади.
III. Грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
12. Грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбарлари зиммасига юкланади.
13. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилишини кўриб чиқиш ижро этувчи агентликлар ва манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти томонидан амалга оширилади.
14. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда режали текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
15. Бюджет (ҳукумат) ташкилотлари томонидан грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади.
Техник кўмак, шу жумладан пул шаклида кўмак олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда солиқ органларига грант маблағларидан фойдаланилишини акс эттирувчи ҳисоботни, бюджет маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот сингари ҳисобот тақдим этадилар.
16. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш, грант маблағларидан самарасиз ва бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади.
Техник кўмаклашиш маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилишида айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш СХЕМАСИ
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар
200__ йил ___ чораги учун
Маблағларни олувчи
Грантнинг тартиб рақами ёки коди
Грантнинг номи
Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг номи
Грант маблағларидан фойдаланиш бошланган сана
Грант суммаси (минг АҚШ доллари)
1
2
3
4
5
6
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бошлиғи
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 10-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда) билан тасдиқланган «Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини, консуллик муассасаларини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ҳамда улар ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби»га 1-илова 1-бандининг «в» кичик банди.