1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУРУВВАТ ЁРДАМИДАН ВА БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАКДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, шунингдек хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юкларини тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият — Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият Молия вазирлигига юклансин.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 41-модда)
3. Ўзбекистон Республикасига мурувват ёрдами ва беғараз техник кўмаклашиш доирасида тушган товарлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш қатъий тақиқлансин.
Кўрсатиб ўтилган товарлар сотилган, ижарага берилган ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортиладилар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига мурувват ёрдами бўйича доимий ишловчи ишчи гуруҳнинг янгиланган таркибини тасдиқлаш учун киритсин, унга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг мутахассисларини киритсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар тасдиқланган Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомни ҳисобга олган ҳолда мурувват ёрдами бўйича тегишли равишда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари ташкил этсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
икки ҳафта муддатда «Мурувват ёрдами олиниши ва ундан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот» ва «Техник кўмаклашиш маблағлари олиниши, тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот»нинг давлат статистика ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
ҳар чоракда мурувват ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари олиниши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига тақдим этсин.
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 41-модда)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан ўз кучини йўқотган.— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари РЎЙХАТИ
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 10-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда) билан тасдиқланган «Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини, консуллик муассасаларини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ҳамда улар ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби»га 1-илова 1-бандининг «в» кичик банди.