toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2020
Ҳужжат 02.11.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сонли «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек халқаро стандартларга мувофиқ корпоратив бошқарув ва менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг Устави 1-иловага мувофиқ;
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг намунаси 4-иловага мувофиқ;
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатининг намунаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) фаолиятини молиялаштириш муассиснинг маблағлари, магистратура талабаларини ва ўқув курслари тингловчиларини ўқитганлик учун тўлов, республика ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг магистратурасига хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган 40 ёшгача ёшдаги, олий маълумотга (дипломли мутахассис, бакалавр) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлари ва мутахассислари тест синовлари йўли билан очиқ танлов асосида қабул қилинадилар;
Марказда хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг магистр даражасига эга ёки дипломли мутахассис бўлган раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш махсус таълим дастурлари бўйича амалга оширилади;
Марказда ўқиш даврида магистратура тингловчиларининг улар эгаллаб турган иш ўринлари (лавозимлари) ва иш ҳақи сақлаб қолинади;
ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнини юритиш тузиладиган шартномалар асосида Марказнинг хорижий ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.
Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Марказ:
Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Магистрлар тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ Марказда ўқитиладиган фанларнинг ўқув режалари, дастурлари ва рўйхатини бир ой муддатда тасдиқласин;
2016 йилдан бошлаб битирувчиларнинг доимий равишда янгиланадиган маълумотлар базаси фаолият кўрсатишини таъминласин, уларнинг касбий ўсиши ва тадбиркорлик соҳасидаги ютуқларининг тизимли мониторингини олиб борсин.
4. Марказга пулли асосда консалтинг хизматлари кўрсатишга, шу жумладан илғор хорижий ва миллий тажрибани умумлаштириш асосида тегишли тавсиялар берган ҳолда ташкилотларда семинарлар, тренинглар ва форумлар, корпоратив бошқарув ва менежмент тизимлари диагностикасини ташкил этишга, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида қўлланмаларни ва ички корпоратив ҳужжатларни ишлаб чиқишга рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:
Марказнинг республика минтақаларидан иштирокчилар ва хорижий илмий-таълим муассасалари билан видеоконференциялар ва масофавий тренинглар ўтказиш учун «Электрон таълим» миллий тармоғига уланишини;
Марказнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий лицензион ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий равишда электрон уланишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан бир ҳафта муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактабининг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес мактабининг Марказга ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактабининг кўчмас мол-мулкига кадастр ҳужжатларини Марказга қайта рўйхатдан ўтказсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси бир ҳафта муддатда Марказнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 27 октябрь,
305-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига
1-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг
УСТАВИ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Устав Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақсадлари, вазифалари, уни ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес мактабининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, улар томонидан тузилган шартномалар ва битимлар бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
4. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, рамзга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа хизмат белгилари ва реквизитларга эга.
5. Марказнинг расмий номи:
давлат тилида — Korporativ boshqaruv ilmiy-taʼlim markazi;
инглиз тилида — Scientific and educational center for corporate governance;
рус тилида — Научно-образовательный центр корпоративного управления.
6. Марказнинг қисқартирилган расмий номи:
давлат тилида — «KorBIT» markazi;
инглиз тилида — S&ECG center;
рус тилида — Центр «НОЦКУ».
7. Марказнинг жойлашган жойи — Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25.
8. Марказ ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқлар олиши, жавобгар бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
9. Марказ ўзининг молиявий-иқтисодий мажбуриятлари бўйича ўзининг бутун мулки билан жавоб беради.
10. Марказнинг магистратурасига ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланган тартибда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
II. Марказнинг мақсади, асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари
11. Хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, шунингдек бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш Марказнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:
корпоратив бошқарув соҳасида, Германия ва бошқа иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари профессор-ўқитувчи кадрларининг кенг иштирокида бошқарув кадрларининг малакасини ошириш, уларнинг менежмент, маркетинг ва маъмуриятчилик бизнесининг замонавий усулларини эгаллаши бўйича махсус қисқа муддатли дастурларни амалга ошириш;
хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва хусусий корхоналар учун «Master of Business Administration» (МБУ) мутахассислиги бўйича иқтисодий ривожланган мамлакатларда фойдаланиладиган магистратура таълим дастурлари асосида бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига бошқарув кадрлари тайёрлашнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этиш;
бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида илғор хорижий тажрибани тизимли асосда чуқур ўрганиш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини синовдан ўтказиш ва республикада жорий этиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этишни илмий-методик таъминлаш, уларнинг ташкилий шаклларини замонавий халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ бўлган намунавий тузилмага мувофиқлаштириш;
етакчи хорижий таълим муассасалари ва компаниялар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш, улар билан корпоратив бошқарув соҳасида бошқарув кадрлари тайёрлаш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш бўйича ўқув-методик ишларни янада такомиллаштириш юзасидан қўшма ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун:
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк билан доимий асосда ўзаро ҳамкорлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
назарий тайёргарликнинг бошқарув фаолияти амалиёти билан мустаҳкам алоқасини, тингловчиларнинг хўжалик бошқаруви органларида, акциядорлик жамиятларида ва бошқа тадбиркорлик субъектларида, машҳур хорижий компанияларда ва хорижий таълим муассасаларида мажбурий стажировкалари (олти ойгача) ташкил этилишини таъминлайди;
замонавий халқаро таълим стандартлари ва талаблари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини, шунингдек илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан, ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларидан фойдаланишни (амалиётни таҳлил қилиш, гуруҳли бизнес-лойиҳалар, кейс-босқичлар ва шу кабиларни) ташкил этади;
Марказнинг ходимлари, республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида муаммоли-мақсадли мунозаралар, давра суҳбатлари, конференциялар, симпозиумлар ташкил этади;
бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарувнинг долзарб муаммолари бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боради, ушбу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганади, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида замонавий инновацион технологиялар, шакллар ва усулларни жорий этиш, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида бошқарув кадрларини танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш тизимининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ўқув ва илмий-методик ишларни олиб бориш, маслаҳатлар бериш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни шартномалар асосида жалб этади, шунингдек бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш борасида етакчи хорижий компаниялар, таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузади ва ҳамкорликни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятларининг раҳбар ва бошқарув ходимларини, давлатнинг ишончли вакилларини, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларини, кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини ва бошқа иқтисодий тузилмаларнинг хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш, брокерлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида банд бўлган мутахассисларини белгиланган тартибда тегишли сертификат берган ҳолда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тингловчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясининг, уларнинг ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг самарали тизимини, битирувчиларнинг меҳнат фаолияти ва касбий ўсишининг доимий мониторинги олиб борилишини ташкил этади;
ўқув, методик, ахборот-таҳлил ва инновацион фаолиятнинг барча турларини амалга оширади.
III. Марказнинг ҳуқуқлари
14. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига тегишли бўлган ва қонунчиликка ҳамда ушбу Уставга зид бўлмаган зарур қарорларни қабул қилиш ва ҳаракатларни амалга ошириш, ўз фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий масалаларини мустақил ҳал этиш;
ўзига тегишли бўлган мол-мулкка, интеллектуал ва бошқа мулкка, хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият натижасида олинган маҳсулотларга, даромадларга, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда сотиб олинган мол-мулкка белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;
шартнома асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, олинган даромадни Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришга, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банкларнинг мутахассисларини, тадқиқот ташкилотларининг ходимларини, олий таълим муассасаларининг, шу жумладан хорижий олий таълим муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини шартнома асосида тармоқ экспертлари сифатида тадқиқотларга жалб этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, ташкилотларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот, консалтинг ва ноширлик хизматлари кўрсатиш;
халқаро ва ишбилармонлик ҳамкорлигини амалга ошириш, ходимлар ва мутахассисларни хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш, хорижий мутахассисларни, халқаро ижтимоий, молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий компаниялар ва банклар вакилларини таклиф этиш ва қабул қилиш;
ноширлик ва матбаа фаолиятини амалга ошириш;
босма асарлар ва китоб маҳсулотларининг бепул назорат нусхалари тушишини ҳисобга олган ҳолда кутубхонани бутлаш;
давлат ва хўжалик ва бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда давлат бошқа ташкилотларидан зарур йўриқномавий, статистик, ахборот материаллари ва таҳлилий материалларни бепул олиш;
Марказнинг Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) протоколи бўйича Марказнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
маблағлар, шу жумладан хорижий валютадаги маблағларни олиш ва сарфлаш, моддий рағбатлантириш фондлари ташкил этиш;
ўзининг моддий-техника базасини ривожлантириш, асосий фондларни капитал қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш;
банкларда ва бошқа молия ташкилотларида ҳисоб рақамлари очиш ва улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;
Марказ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга (ишларга, хизматларга) нархлар ва тарифларни белгилаш;
расмий халқаро йўлдош, телекоммуникация ва компьютер алоқа воситаларини сотиб олиш ва улардан фойдаланиш.
IV. Марказни бошқариш
15. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Директор барча давлат ва хўжалик органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, жамоат бирлашмаларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек чет элда Марказ номидан вакиллик қилади.
Директорнинг уч нафар ўринбосари бўлади.
16. Директор:
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ушбу Уставга риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради, Марказ ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди;
Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Марказда ўқитиладиган ўқув фанларининг ўқув режалари, дастурлари ва рўйхатини магистрлар тайёрлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ тасдиқлайди;
Марказнинг маблағларини ишончномасиз, ўз ваколатлари доирасида, белгиланган тартибда тасарруф этади;
Марказ номидан шартномалар тузади, бундай шартномалар тузишга ишончномалар беради;
ходимларнинг штат жадвалини тасдиқлайди, Марказ учун белгиланган лавозим маошларига ва Ягона тариф сеткасига мувофиқ ходимларга меҳнат ҳақи тўлаш миқдорларини тайинлайди;
зарурият бўлганда, Марказ тузилмасига тасдиқланган штатдаги ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритади, вақтинчалик илмий-тадқиқот жамоаларини ташкил этиш учун экспертларни шартнома асосида жалб этади;
ходимларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизими ва шаклларини белгилайди, лавозим маошларига устамалар ва қўшимча ҳақлар белгилайди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси асосида Марказ ходимлари билан бир йилга меҳнат шартномаси (контракт) тузади, унда Марказ ходимининг функциялари ва вазифалари аниқ кўрсатилади ҳамда у бажарилган иш натижаларига боғлиқ равишда узайтирилиши мумкин;
ўзининг айрим функцияларини директор ўринбосарларига бериш ҳуқуқига эга;
Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади ва ҳал этади.
17. Директорнинг ўринбосарлари Марказнинг ўқув-методик ишларига, ўқув жараёнини ташкил этишга, илмий ишларига ва халқаро алоқаларига, Марказнинг ўзларига бириктирилган асосий таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қиладилар.
Директор ўринбосарлари Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
18. Васийлик кенгаши Марказни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
19. Васийлик кенгаши:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ фаолияти юзасидан умумий назоратни амалга оширади;
Марказнинг Илмий кенгаши таркибини тасдиқлайди;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларнинг, илмий-тадқиқот ишларининг бажарилиши, профессор-ўқитувчилар таркиби ва таълим жараёнининг сифати, битирувчиларнинг меҳнат фаолияти ва касбий ўсиши мониторинги натижалари, шунингдек Марказнинг харажатлари сметаси тўғрисида Илмий кенгаш раҳбариятининг ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади;
иқтисодий ва молия-бухгалтерия ҳисоботларининг тўғри юритилишини текшириш ва назорат қилиш учун тафтиш комиссиясини ташкил этади;
ўқиш учун тўлов миқдорини, профессор-ўқитувчилик фаолиятини бошқариш ва юритиш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга иш ҳақи тўлаш тизимини белгилайди, шунингдек Марказнинг фаолиятини такомиллаштириш, Марказда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини янада ошириш бўйича бошқа масалаларни кўриб чиқади.
20. Васийлик кенгашининг қарорлари унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва кенгаш мажлислари протоколи билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
21. Васийлик кенгашининг мажлислари бир йилда бир марта ёхуд зарурият бўлганда Васийлик кенгаши раисининг (у бўлмаганда — раис вазифасини бажарувчи ўринбосарнинг) қарори бўйича, шу жумладан Васийлик кенгаши аъзоларининг таклифлари, Илмий кенгаш ва тафтиш комиссиясининг илтимосномаси асосида ўтказилади.
22. Марказ фаолиятининг жорий масалаларини кўриб чиқиш учун Марказ директори бошчилик қиладиган Илмий кенгаш ташкил этилади. Илмий кенгаш таркибига директорнинг ўринбосарлари, илмий котиб, кафедралар мудирлари, бошқа таркибий бўлинмалар раҳбарлари, етакчи ўқитувчилар, шунингдек бошқа таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари киради.
23. Қуйидагилар Илмий кенгашнинг ваколатларига киради:
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш;
Марказда амалга ошириладиган ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ва ноширлик ишлари, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати юзасидан назоратни амалга ошириш;
Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш;
Марказнинг фахрий профессори даражасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.
24. Илмий кенгашнинг қарори Илмий кенгаш раиси (Марказ директори) томонидан тасдиқланади.
V. Марказнинг таълим жараёнини, ўқув-методик ва илмий фаолиятини ташкил этиш
25. Таълим жараёни давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлар асосида, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
26. Кадрлар тайёрлаш магистратура мутахассисликлари ва мазмуни ўқитишнинг мақсадлари ва вазифалари билан белгиланадиган қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг махсус ишлаб чиқилган таълим-профессионал дастурлари бўйича ўтказилади.
27. Ўқув режалари ва дастурлар тегишли мутахассислик бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, Марказ томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
28. Марказда ўқитувчилик ишига илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг етакчи мутахассислари ўриндошлик тартибида ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этилиши мумкин.
29. Хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари ўқув ва илмий ишни олиб бориш учун, Марказ маблағлари, жалб этиладиган грантлар ва хайрия эҳсонлари маблағлари ҳисобига ҳақ тўлаган ҳолда, шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
30. Илмий-тадқиқот ишлари грантлар ёки шартномалар асосида ўтказилади. Илмий-тадқиқот ишлари бажарилишидан олинган маблағлар, тегишли харажатлар қоплангандан кейин, Марказнинг моддий базасини ривожлантиришга, ходимларини рағбатлантиришга ва унинг олдига қўйилган бошқа вазифаларни ҳал этишга йўналтирилади.
31. Марказ магистратурасининг таълим дастурларини ўзлаштириш мажбурий давлат якуний аттестацияси ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш билан тугалланади.
VI. Моддий рағбатлантириш шакллари ва тизими
32. Ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек уларнинг Марказ маъмурияти билан ўзаро муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, якка тартибдаги меҳнат шартномалари ва ушбу Устав билан тартибга солинади.
33. Марказ ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шаклларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ мустақил равишда белгилайди. Ходимларга юқори касбий савия, ишда хорижий тилни билишдан ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланганлик, узоқ муддат хизмат қилганлик учун лавозим маошларига ойлик устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланиши мумкин.
34. Марказнинг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари таркибига лавозим маошлари олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларида белгиланади.
35. Марказнинг қолган ходимларига лавозим маошлари давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳақ тўлаш разрядларига ва меҳнатни моддий рағбатлантириш шартларига мувофиқ белгиланади.
VII. Марказнинг мол-мулки ва молиявий маблағлари
36. Асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилар), айланма маблағлар, шунингдек молиявий ресурслар ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига сотиб олинадиган бошқа моддий бойликлар Марказнинг мол-мулкини ташкил этади. Марказ мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
37. Марказ ўзига бириктирилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади. Марказга ўзига бириктирилган ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилган.
38. Марказнинг маблағлари:
тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушадиган маблағлар;
шартнома асосида бажариладиган тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушумлар;
қонун ҳужжатлари доирасида Марказнинг ўз фаолиятидан олинадиган даромадлар, шу жумладан маблағларни тижорат банкларида депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ўтказиладиган грантлар олиш танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;
банкнинг ва бошқа кредиторларнинг кредитлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
39. Марказнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
40. Марказ белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.
VIII. Марказнинг халқаро фаолияти
41. Марказ бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, шунингдек халқаро молиявий-иқтисодий, таълим, хайрия ташкилотлари, етакчи хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
42. Халқаро ҳамкорлик, шу жумладан Марказнинг ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчиларининг чет элдаги стажировкаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Марказнинг шартномалари ва якка тартибдаги шартномалар (контрактлар) асосида, белгиланган тартибда амалга оширилади.
IX. Тафтиш комиссияси
43. Васийлик кенгаши томонидан тафтиш комиссияси ташкил этилади, у Марказда иқтисодий ва молия-бухгалтерия фаолияти ва ҳисоботларнинг тўғри юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
44. Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари, уларнинг ваколатлари муддатлари ва текширишларни ўтказиш даврийлиги Васийлик кенгашининг қарори билан белгиланади.
45. Тафтиш комиссияси:
текширишни бир йилда бир марта, шунингдек Васийлик кенгаши раисининг қарорларига биноан ўтказади;
зарурият бўлганда Васийлик кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини чақиришни талаб этиш ҳуқуқига эга;
ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини камида бир йилда бир марта текширади, Марказ маблағлари ҳисобига сарфланган чиқимларни текширади, йиллик ҳисобот ва баланс бўйича хулоса тайёрлайди;
келгуси йилга Марказнинг маблағлари тушуми ва сарфланишининг молиявий режасини уни тузишнинг тўғрилиги ва асосланганлиги юзасидан кўриб чиқади;
Марказ маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши бўйича Васийлик кенгашига ҳисобот беради.
X. Марказни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш
46. Марказни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.
47. Марказни қайта ташкил этиш ёки тугатишда ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этиш кафолатланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига
2-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Уставига мувофиқ Марказ магистратурасига, ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш ва унда ўқитиш тартибини белгилайди.
2. Марказга «бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича («Master of Business Administration — MBA») магистрлар қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси тўлов-контракт асосида 40 киши этиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Марказ магистратурасига қабул қилиш ва унда ўқитишни ташкил этиш
3. Марказ «Бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича («Master of Business Administration — MBA») магистратуранинг икки йиллик таълим дастури бўйича тўлов-контракт асосида, ўқишни тугатгандан кейин давлат намунасидаги тегишли ҳужжатлар берган ҳолда ўқитади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Марказ магистратурасига 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, олий маълумотли (дипломли мутахассис, бакалавр) ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида уч йил иш стажига эга бўлган хўжалик бошқаруви органлари ва тадбиркорлик бошқа субъектларининг раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари тест синовлари орқали очиқ танлов асосида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Марказда ўқиш даврида магистратура тингловчиларининг эгаллаб турган иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи сақланади.
6. Магистратурага очиқ танловдан муваффақиятли ўтган шахслар қабул қилинади. Тингловчиларни қабул қилиш Марказ директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
7. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш учун Қабул комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади. Комиссия аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади.
8. Комиссия тест синовлари ўтказиш йўли билан магистратурага тингловчиларни қабул қилишни ташкил этади.
9. Тегишли талабларга мувофиқ бўлган номзодлар магистратурага кириш учун танловда иштирок этишга қўйилади.
10. Номзодлар Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлатнинг бошқа ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
директор номига ёзилган, шартноманинг барча шартларига розилиги кўрсатилган ариза;
анкета, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
4х6 ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
паспорт ва ҳарбий мажбуриятга муносабати тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.
Шартнома шартлари ҳамда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади ва Марказнинг электрон веб-сайтида эълон қилинади.
11. Марказ магистратурасига кириш шартлари ва магистратурага ҳужжатлар қабул қилишни тугаллаш муддатлари кириш тест синовларининг мўлжалланаётган муддатидан камида бир ой олдин Марказнинг электрон веб-сайтида ошкора эълон қилинади.
12. Марказ магистратурасига кириш синовларига рухсат берилганлар рўйхати Марказнинг электрон веб-сайтида эълон қилинади.
13. Марказ магистратурасига кириш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилади. Номзодлар ва тингловчилар учун тест синовлари амалга ошириладиган фанлар рўйхати Комиссия томонидан белгиланади. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
14. Тест синовлари натижалари бўйича энг юқори балл олган номзодлар Марказ магистратурасига белгиланган квоталар доирасида қабул қилиш учун Комиссия томонидан тавсия этилади.
15. Комиссиянинг Марказ магистратурасига номзодларни қабул қилиш тўғрисидаги қарорига асосан Марказ ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади.
16. Белгиланган намунадаги шартномалар бланкалари танлов натижалари эълон қилингандан кейин Комиссия томонидан расмийлаштирилади ва берилади.
17. Марказ магистратурасига тингловчиларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ўқиш учун шартномада назарда тутилган муддатларда тегишли тўлов тўлангандан кейин Комиссиянинг қарорига мувофиқ директор буйруғи билан амалга оширилади.
18. Номзоднинг ўқиши учун шартномада белгиланган муддатда тўлов тўланмаган тақдирда талабгорлар томонидан тўпланган балларга асосан унинг ўрнига кейинги талабгор қабул қилинади.
19. Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги ёки академик ўзлаштирмаганлиги учун тингловчилар сафидан чиқарилганда ушбу тингловчининг ўқиши учун тўланган маблағлар қайтарилмайди.
20. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Марказ маблағлари ҳисобига қопланади.
III. Марказнинг ўқув курсларига қабул қилиш ва ўқитиш
21. Марказ махсус таълим дастурлари асосида қуйидаги ўқув курсларини ташкил этади:
бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув, хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик бошқа субъектларининг олий маълумотга эга бўлган (дипломли мутахассис, бакалавр) юқори ва ўрта бўғин раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда тегишли сертификат берган ҳолда давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиялари аъзолари, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш, брокерлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида шуғулланадиган, хўжалик жамиятлари ва бошқа иқтисодий ва юридик тузилмалар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
22. Марказнинг ўқув курсларига қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Номзодлар Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
иш жойидан тавсиянома;
Марказ директори номига ёзилган, шартноманинг барча шартларига розилиги кўрсатилган ариза;
анкета, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, ҳужжатларни топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.
паспорт нусхаси.
Ҳужжатларни топширишда номзодлар паспортнинг ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўрсатадилар.
23. Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади ва Марказнинг электрон веб-сайтида эълон қилинади.
24. Ҳужжатларни қабул қилиш Марказ томонидан белгиланган муддат мобайнида амалга оширилади.
25. Марказнинг ўқув курсларига номзодларни қабул қилиш тўғрисидаги қарори асосида Марказ ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади.
26. Марказнинг ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш тегишли тўлов шартномада назарда тутилган муддатларда тўлангандан кейин директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига
3-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
2. Марказнинг профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш танлов асосида, 1 йил муддатга шартнома тузган ҳолда, унинг муддатини ҳар йили узайтириш ҳуқуқи билан амалга оширилади.
II. Номзодларнинг зарур кўникмаларига қўйиладиган талаблар
3. Марказга профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш қуйидаги асосий мезонлар бўйича амалга оширилади:
тингловчиларда бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув, менежмент ва маркетинг, молия-банк ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида пухта билимларни шакллантириш, уларга бошқарув кўникмаларини, бошқарув қарорларини қабул қилиш назарияси ва амалиёти асосларини, стратегик режалаштириш, инвестиция ва инновация лойиҳаларини киритиш ташаббуси билан чиқиш ва уларни муваффақиятли амалга ошириш, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш, брокерлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида курслар ташкил этиш кўникмаларини сингдириш бўйича қобилиятларнинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уларда давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ ўзларининг ўқув режаларини ва предмет бўйича дастурларини тузиш, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан оқилона фойдаланиш қобилиятларининг мавжудлиги;
таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш (амалий вазифаларни, гуруҳли бизнес-лойиҳаларни, кейс-босқичларни ва шу кабиларни таҳлил қилиш) маҳорати;
олий таълим муассасаларида камида 5 йил ўқитувчилик иш стажининг ва/ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларида амалий иш тажрибасининг, ахборот-коммуникация технологиялари тизимларида эркин ишлаш маҳорати кўникмаларининг мавжудлиги;
таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятни, илмий изланишга бўлган интилишни ривожлантириш;
бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарувнинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, замонавий инновация технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кўникмаларининг мавжудлиги.
4. Олий таълимнинг белгиланган талабларига мувофиқ профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари Марказ томонидан мустақил равишда, тегишли мутахассислик бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
5. Профессор-ўқитувчилар таркибининг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек уни моддий рағбатлантириш шу жумладан Марказ тингловчиларидан сўров натижалари бўйича амалга оширилади.
III. Профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш жараёнини ташкил этиш
6. Профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш жараёнида номзодлар билан дастлабки суҳбат ўтказилади.
7. Марказнинг профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш етакчи хорижий ҳамда мамлакатимиз илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, халқаро молия-иқтисодиёт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари орасидан амалга оширилиши мумкин.
8. Марказ ўқув ва илмий ишлар, консультациялар ўтказиш учун шартнома асосида юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш, шунингдек хорижий компаниялар, таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги илмий-тадқиқотларни ташкил этишга доир шартномалар тузиш ва ўзаро фойдали ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
9. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда ўриндошлик тартибида ёки меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш шартларида, анкета маълумотлари ва тавсияномаларни ҳисобга олган ҳолда суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига
4-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломи намунаси

‎‎(титул варағи)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ




‎‎KORPORATIV BOSНQARUV ILMIY-TA`LIM MARKAZI

‎‎_____________________________________________________________________

‎‎CORPORATE GOVERNANCE SCIENCE & EDUCATION CENTER



(1-бет)‎‎

KORPORATIV BOSНQARUV ILMIY-TA`LIM MARKAZI‎‎

‎‎MAGISTR DIPLOMI

‎‎MBA № 000000

‎‎Davlat attestatsiya kоmissiyasining

‎‎20___ yil «___» _________ dagi ______ sonli qaroriga binoan

‎‎___________________________________________________ga

(familiyasi, ismi, otasining ismi)‎‎


‎‎Biznes boshqaruvi magistri

‎‎darajasi berildi

‎‎Davlat attestatsiya
‎‎komissiyasi raisi
‎‎Direktor

‎‎M.O` Qayd raqami № _________

‎‎Toshkent sh., «____» _________ 20___ yil

‎‎(berilgan sana)

(2-бет)‎‎

CORPORATE GOVERNANCE SCIENCE & EDUCATION CENTER‎
‎‎

‎‎MASTER`S DIPLOMA

‎‎MBA № 000000

‎‎In accordance with the decision of the State Attestation Commission

‎‎№ ______ of «____» ______ 20 ____


‎‎___________________________________________

‎‎Is awarded degree of



‎‎Master of Business Administration





‎‎Chairman of the State
‎‎Attestation Commission
Director‎‎

‎‎P.S. Registration № _______

‎‎Tashkent «____» ______ 20 ____

(3-бет)‎

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

‎‎Korporativ boshqaruv ilmiy-taʼlim markazi

‎‎DIPLOMGA ILOVA ____________

‎‎(ushbu ilova diplomsiz kuchga ega emas)

________________________________________________________________

‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____-yil va 20____-yillarda Korporativ boshqaruv ilmiy-taʼlim markazida quyidagi mutaxassislik boʼyicha taʼlim oldi:‎‎
‎‎________________________________________________________________
‎‎Oʼqish davomida quyidagi fanlar oʼzlashtirildi:‎

T.R.‎

Oʼquv rejasiga muvofiq fanlar nomi ‎

Oʼquv rejada belgilangan soatlar miqdori‎

Toʼplangan reyting ballari‎

‎‎I. UMUMUIY FANLAR

‎1.

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

9.‎

10.‎

‎‎II. MUTAXASSISLIK FANLARI

1.‎

2.‎

3.‎

4.

(4-бет)‎

T.R.‎

Oʼquv rejasiga muvofiq fanlar nomi ‎

Oʼquv rejada belgilangan soatlar miqdori‎

Toʼplangan reyting ballari‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

9.‎

10.‎

‎‎III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

Direktor‎
Oʼquv jarayonini tashkillashtirish boʼyicha direktor oʼrinbosari‎‎

(5-бет)‎

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

‎‎Scientific and educational centre for Corporte Governance

‎‎ATTACНMENT TO DIPLOMA __________

‎‎(not valid without diploma)

‎‎________________________________________________________________

‎‎(full name)

‎‎Stydied from 20_____ to 20____ in the scientific and educational centre for corporate governance on the speciality
‎‎________________________________________________________________
‎‎During the training process stydied the following subjects and received rating points:

№‎

Subjects title‎

Quantity of hours, set by training plan ‎

Received rating points‎

‎‎I. GENERAL SUBJECTS

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

9.‎

10.‎

‎‎II. SPECIAL SUBJECTS

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

(6-бет)‎

№‎

Subjects title‎

Quantity of hours, set by training plan ‎

Received rating points‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

9.‎

10.‎

‎‎III. FINAL EXAMINATION

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

‎‎
‎‎Director
‎‎Deputy Director responsible for educational process
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига
5-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификати намунаси

‎‎(титул варағи)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ





‎‎KORPORATIV BOSНQARUV ILMIY-TA`LIM MARKAZI

‎‎_____________________________________________________________________

‎‎CORPORATE GOVERNANCE SCIENCE & EDUCATION CENTER




‎‎1-бет

KORPORATIV BOSНQARUV ILMIY-TA`LIM MARKAZI‎‎

‎‎SERTIFIKATI

‎‎№ 000000




‎‎____________________________________________________

‎‎____________________________________________________

‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi)


‎‎«_______________» yo`nalishi bo`yicha o`quv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi




‎‎Direktor

‎‎M.O` Qayd raqami №_______

‎‎Toshkent sh., «__» ______ 20__ yil

‎‎(berilgan sana)

‎‎(2-бет)

‎‎CORPORATE GOVERNANCE SCIENCE & EDUCATION CENTER

‎‎CERTIFICATE

‎‎№ 000000

‎‎____________________________________________________

‎‎____________________________________________________

‎‎successfully completed the course «_______________»






‎‎Director

‎‎P.S. Registration № _______

‎‎Tashkent «__» ______ 20 __

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг» сўзлари «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон қарорига 1 ва 2 иловалардаги «Республика бизнес-мактаби» блоки чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 январдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатидаги «Корпоратив бошқарув маркази» сўзлари «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомнинг 1-банди учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига» сўзлари «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 8-бандининг бешинчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес-мактаби томонидан корпоратив бошқарувни ривожлантириш мақсадида» сўзлари «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 35-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 18-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 79-модда) илованинг 6-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 февралдаги 48-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 8 октябрдаги 282-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 375-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 549-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон; 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон, 15.05.2018 й., 07/18/3720/1218-сон, 07.09.2018 й., 07/18/3930/1850-сон)