1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.07 Ҳаво транспортининг хавфсизлиги;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар»га (ЎзР АҚ-92) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 октябрда 1773-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 январдаги 16-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1773, 2008 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидаларга (ЎзР АҚ-92) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 сентябрь,
66-н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 28 сентябрдаги 66-н-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар»га (ЎзР АҚ-92) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «CAT II-III» деган қисқартма «CAT I-II-III» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
«а) Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲКда парвозларни бажараётган учувчилар таркиби учун тренажёр (FFS)да учувчи гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш, минимумнинг берилиши ва берилган минимумнинг тасдиқланиши, УТТДга мувофиқ минимумнинг CАТ II-III гача (ИЛ-114-100 ҲК учувчилари учун CАТ I гача) камайтирилиши, шунингдек ушбу Қоидаларнинг 136-бандига мувофиқ минимум бўйича қўнишга киришиш ва қўнишларни бажариш бўйича машқлар ва турли кўринишдаги парвозларга тайёргарлик учун СМТда SIM CНECK текширувлари ўтказилади;».
3. 117-банддаги «Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКнинг учувчилар таркибига берилган минимумни тасдиқлаш УТТДга мувофиқ,» деган сўзлар «Учувчилар таркиби учун мазкур Қоидаларнинг III, IV ва VI бобларида кўрсатилган тренажёр тайёргарлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 136-банднинг «б» кичик бандидан «учиш узоқда жойлашган радио маркер РУУРнинг белгиланган чегарасини ўтиш баландлигигача, лекин» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 137 ва 140-бандлар «ғарбда ишлаб чиқарилган» деган сўзлардан кейин «ҳамда Ил-114-100» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 143-банд «Ғарбда ишлаб чиқарилган» деган сўзлардан кейин «ҳамда Ил-114-100» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«238. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲК командирлари СМТ (FFS)да тегишли тайёргарликни ўтганидан сўнг, аэродромларда мустақил парвозларга рухсатномани олишлари мумкин. Бунда, ҲКК ушбу аэродромга камида 3 та учиш ва қўнишга киришишни бажариши лозим, СМТ (FFS) эса ушбу аэродромда машқ қилиш учун сертификатлаштирилган бўлиши лозим. Олинган рухсатнома ҲК командири парвоз дафтарчасининг «Аэродромларга ва трассалар бўйича парвозларга рухсат этиш» бўлимида «СМТ (FFS)» қўшимча ёзуви билан расмийлаштирилади.».
«е» кичик банд «ҳамда САТ I ёки аввал берилган минимум бўйича қўнишга киришиш билан СМТ ҳажмида тренажер текширувлари (Ил-114-100 ҲКнинг учувчилари учун)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲКларда рейс шароитларидаги (LINE CНECK) парвоз текширувида ҲКК (СРТ) учун — камида тўртта парвоз, иккинчи учувчилар учун эса — камида иккита парвоз.
ММШ мавжуд бўлмаган ҳолда, ҲК бортида йўловчилар бўлмаганда, юк ва йўловчи самолётларида — кўришни тақлид қилиш тизими пардачаларидан, ЎШКТдан фойдаланган ҳолда, шунингдек штатдаги шаффоф бўлмаган пардача орқасида ҚҚБ + 30 метрга тенг бўлган баландликкача, ҲК бортида йўловчилар бўлганда эса 200 м дан паст бўлмаган учиб ўтиш баландлигигача, эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва «Дававианазорат» инспекцияси томонидан тасдиқланган махсус «Услубиёт» бўйича фойдаланиш билан қўнишга киришишларни бажаришга рухсат этилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 529-модда)