toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Ҳужжат 28.09.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОшқарувининг
Қарори
Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 сентябрда 2687-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сон қарори (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 5 сентябрь,
24/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/7-сонли қарорига
ИЛОВА
Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «тикилган ва муҳрланган» деган сўзлар «тикилган ва ташкилот муҳри билан муҳрланган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 26-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «имзоланади ва муҳрланади» деган сўзлар «имзоланади ва ташкилот муҳри билан муҳрланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 38-сон, 502-модда)