1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш йўли билан замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 15 сентябрь,
265-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сон қарорига ИЛОВА
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак»;
учинчи хатбошидаги «технологик асбоб-ускуналар» сўзларидан кейин «хом ашёни дастлабки қайта ишлаш (тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бериш учун тамакини дастлабки тозалаш ва тайёрлаш) цехининг ва иккиламчи қайта ишлаш — сигарет ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехининг» сўзлари қўшилсин;
«Бунда импорт бўйича келтирилган тамаки хом ашёсининг йиллик ҳажми тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 80 фоизидан ошмаслиги керак. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак».
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси»;