1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 сентябрь,
ПҚ-2403-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 8 сентябрдаги ПҚ-2403-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2053-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2053-сон қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «частоталарни тақсимлаш миллий жадвалини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини» сўзлари билан алмаштирилсин.
LexUZ шарҳи
илова норасмий таржима
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 474-модда)