1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 4 августдаги ПҚ-2385-сон қарори)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 4 августдаги ПҚ-2385-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 10-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Технологиялар трансфери агентлиги» давлат корхонасини белгиланган тартибда тугатсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 август,
248-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 августдаги 248-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида вазирнинг бир нафар биринчи ўринбосари, вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шахсий таркиби ва сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ҳайъат бўлишига рухсат этилсин».
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«конъюнктуранинг вужудга келган аҳволи бўйича мунтазам мониторингни амалга оширади, ундан келиб чиққан ҳолда тармоқлар ва тармоқлараро комплексларни ривожлантириш, уларни ресурсларни тежайдиган илғор технологиялар асосида модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, импортнинг ўрнини қоплашни янада мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий хом ашёни янада чуқур қайта ишлаш асосида бутловчи буюмлар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқади»;
«маҳсулотлар экспорти ва импорти ҳажмлари ва тузилмасини чуқур таҳлил қилиш, экспортнинг ҳажмини ошириш ва унинг турларини кенгайтириш захираларини аниқлаш асосида экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва импортни, савдо балансини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда ҳар йилги экспорт, ташқи савдо ва тўлов балансларини тайёрлайди ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш кўламларини баҳолашнинг чораклик индикаторлари тизимини жорий этиш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва бизнес фаолияти амалиётида шакллантириш даражаси юзасидан тизимли мониторингни амалга оширади;
энергия ҳажмини янада қисқартириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларга энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек энергия самарадорлиги ва тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан мониторингни амалга оширади»;