1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2709]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 июль,
19/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сонли қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сонли «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талабларни белгилайди.
доимий бўлмаган мажбуриятлар — исталган вақтда банкдан чиқиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган йирик депозитлар ёки йирик қарзлар;
ноликвидли активлар — бозор нархини котировка бўйича аниқлаш мумкин бўлмаган ёки бу турдаги активларнинг харид нархи сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув натижасида алоҳида тарзда аниқланадиган, қиймати катта миқдордаги ўзгаришларга учраб туриши мумкин бўлган ва таққослашни қийинлаштирадиган активлар;
ликвидли активлар — бозор қийматининг шаклланишини таъминлайдиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар;
банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очилган ҳисобварақларидаги маблағлар;
банкнинг бошқа банкларда очилган ҳисобварақларидаги маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қимматли қоғозлари;
қисқа муддатли (7 кунгача) банклараро кредитлар ва депозитлар;
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматларининг қимматли қоғозлари;
«Standard & Poorʼs», «Fitch Ratings» ва «Moodyʼs Investors Service» компаниялари каби етакчи халқаро рейтинг ташкилотларининг энг юқори баҳолари берилган, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг етакчи трансмиллий компанияларининг қимматли қоғозлари.
5. Узоқ муддатларга қўйилган активлар ҳисобидан юқори фойда олиш ва қисқа муддатли ликвидлиликка бўлган эҳтиёжларни қондириш ўртасидаги мувозанатни сақлаш банкни бошқаришда банк бошқарув органларининг самарадорлиги ҳамда банк ижро раҳбариятининг малакаси юқори эканлигидан далолат берувчи асосий компонент ҳисобланади.
6. Банк томонидан мазкур Низомда кўрсатилган барча талаблар бажарилган тақдирда ҳам тўловларни ўз вақтида ўтказмаслик ликвидлиликка бўлган талабни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
7. Қисқа муддатли мажбуриятларни бажариш учун етарли миқдорда пул маблағлари ва қисқа муддатли активларга эга бўлиши юзасидан банк раҳбарияти ликвидлиликни режалаштириб бориши керак.
8. Банк фойда олишга бўлган интилишни мувозанатда сақлаб туриши ҳамда даромад олиш мақсадида ликвидлиликка қўйилган талабларни бузмаслиги лозим.
2-боб. Ликвидлиликни бошқариш
9. Ликвидлиликни самарали бошқариш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:
банк ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ва аниқ ифодаланган ликвидлиликни бошқариш сиёсатининг мавжудлиги;
банкнинг тегишли бўлинмаларини ўзаро мувофиқлаштирилганлиги;
ликвидлилик ҳолати мониторингини амалга ошириш вазифалари юклатилган таркибий бўлинманинг мавжудлиги;
маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда банкнинг актив ва пассив ҳолатларини таҳлил қилиш учун ахборот тизимининг мавжудлиги.
10. Банкларда ликвидлиликни бошқариш сиёсати ликвидлиликни бошқариш бўйича асосий ҳолатларни қамраб олиши ҳамда ликвидлиликни бошқаришга оид ўзига хос жиҳатларига нисбатан позициясини ёки турли хил молиявий воситаларни қўллашга нисбатан муносабатини аниқ ифода этиши лозим.
11. Банклар ликвидлилик таваккалчилиги валюта таваккалчилигига таъсир этиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ҳар бир асосий валюта бўйича мониторинг ўтказишлари ва ликвидлилик таваккалчилигини бошқаришлари лозим.
12. Ликвидлиликни бошқариш сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади ва банк Кенгаши томонидан ҳар йили тегишли йилнинг 1 февралигача тасдиқланади.
13. Банк Кенгаши томонидан ҳар чоракда камида бир марта ликвидлиликни бошқарилиши муҳокама қилиниши ва натижаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниши лозим.
14. Ҳар бир банкда ликвидлиликни бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда қўмита деб юритилади) тузилиши ҳамда унинг зиммасига ликвидлиликни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида банкнинг барча бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш мажбурияти юклатилиши лозим.
15. Банк бошқаруви раиси қўмитага раҳбарлик қилади ва қўмита аъзоларини банкнинг асосий таркибий бўлинмалари раҳбарларидан тайинлайди.
16. Қўмита банкнинг бизнес-режаси ҳамда у фаолият олиб бораётган иқтисодий шароитларга асосланиб, ресурсларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни кўриб чиқиш учун ҳафтасига камида бир марта йиғилиши лозим.
17. Қўмита доимий равишда ликвидлилик таваккалчилигини ҳамда юридик шахсларнинг молиялаштиришга бўлган талабларини, фаолиятлари йўналишларини, пул оқимларини назорат қилиши ва мониторингини амалга ошириши лозим.
18. Қўмита қарорлари банк бўлинмалари ва филиаллари томонидан амалга ошириладиган тезкор ва стратегик кўрсатмаларни ўз ичига олиши керак.
19. Банкда ликвидлиликни бошқариш учун унинг барча таркибий бўлимларидан зарур ахборотларни олиш ваколатига эга бўлган таркибий бўлинма ташкил этилиши лозим.
20. Банкда ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:
ликвидлилик ҳолатини доимий равишда кузатиб бориш;
раҳбариятга ликвидлилик ҳолати тўғрисида кунлик ҳисоботларни тақдим этиб бориш;
21. Кунлик ликвидлилик ҳисоботлар 7 кунлик давр ичида ликвидлиликнинг қисқа муддатли пасайиши ёки ортишини акс эттириши лозим. Кунлик ликвидлилик ҳисоботида мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган маълумотлар акс эттирилиши керак.
22. Кунлик ликвидлилик ҳисоботи юзасидан ресурслар тақчиллиги юзага келганда уни қай тарзда қоплаш тўғрисида, ресурслар ортиқча бўлганда эса кейинги даврларда ликвидлилик талабларини ҳисобга олиб, маблағларни қай тарзда фойдалироқ жойлаштириш тўғрисида қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
23. Узоқ муддатли режалаштириш активлар ва мажбуриятларни сўндириш графигини камида ойлик давр асосида тайёрлаш йўли билан амалга оширилади.
Мазкур график маълум давр оралиғида ликвидлиликнинг ортиб ёки камайиб кетишини акс эттирган ҳолда, сўндиришнинг тегишли тоифалари бўйича молиявий активлар ва мажбуриятларни кузатиб бориш ҳамда раҳбариятга муаммоларни олдини олиш учун чоралар кўриш имкониятини яратиб бериши лозим.
24. Ҳар бир банк, ўз амалиётлари ҳажми ва мураккаблигига боғлиқ ҳолда, ликвидлиликни самарали тарзда кузатиш имконини берувчи ўз ахборот тизимига эга бўлиши лозим. Ахборот тизимлари раҳбариятнинг зарурий ахборотга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида ва тўлиқ қондириши лозим.
25. Ҳар бир банкда ликвидлилик бўйича ҳисоботлар банк бошқаруви ахборот тизимига кўмаклашиши лозим. Банк бошқаруви ахборот тизими ҳар бир асосий валютанинг ликвидлилигини мониторинг қилиш имконини бериши керак.
26. Ҳисоботлар раҳбариятга асосланган қарорлар қабул қилиш имкониятини бериш учун ўз вақтида берилиши ва етарли даражада батафсил бўлиши учун улар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
иқтисодиётнинг аҳволи, шу жумладан, асосий иқтисодий индикаторлар ва фоиз ставкаларининг ўзгариш прогнози.
3-боб. Ликвидлиликни бошқариш стратегияси
27. Ликвидлиликни самарали бошқариш активлар ва пассивларни фаол бошқарилишини ўз ичига олиши лозим. Ликвидлиликни бошқаришга бўлган талаблар бажарилиши банк балансининг актив ва пассив қисмларини, шунингдек кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларини бошқариш орқали таъминланиши керак.
28. Банклар ресурсларни ва молиялаш йўналишларини самарали диверсификация қилиш имконини берувчи молиялаш стратегиясини ишлаб чиқишлари лозим.
29. Баланснинг актив қисмида ликвидлиликни бошқариш учун Давлат қисқа муддатли облигациялари ёки захираларнинг ортиқча миқдорини ёхуд қисқа муддатли қўйилмалари каби бошқа ликвидли активларни харид қилиш ёки сотиш усуллари билан амалга оширилади.
30. Банк раҳбарияти бозордаги ҳолат бўйича аниқ ва ўз вақтида олинган маълумотларга асосланиб, банкка жалб қилинаётган маблағлар турларининг афзалликлари ва камчиликларини батафсил аниқлаши лозим. Ликвидлиликни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш қуйидаги омиллар таҳлили асосида амалга оширилади:
жорий ликвидлилик ҳолати;
ресурсларга бўлган талабнинг даврий ўзгариб туриши;
ресурсларга бўлган талабларнинг кутилаётган ўзгаришлари;
ресурслар манбалари;
ресурслар қиймати;
активларнинг сифати;
ресурсларнинг жамланганлиги;
банк капитали ва даромадлигини ҳисобга олган ҳолда, банкнинг умумий молиявий ҳолати;
балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлар ва шартномалар, шу жумладан, ишлатилмаётган кредит линиялари, аккредитивлар, қимматли қоғозлар ёки чет эл валютасини сотиб олиш учун тузилган келишувлар.
4-боб. Ликвидлиликни бошқариш усуллари
31. Банклар томонидан жалб қилинган маблағлар нархларнинг рақобатлилигига ва мажбуриятларни қайтариш муддати активларни қайтариш муддатига мос келиш талабларига жавоб бериши керак.
32. Активлар ва мажбуриятларни қайтариш муддатларининг мос келмаслиги ликвидлилик таваккалчилигининг асосий омили ҳисобланади. Бу номутаносибликларни англаган ҳолда ликвидлилик таваккалчилигини камайтириш учун етарли чораларни кўриш йўли билан ликвидлиликни мустаҳкамлаш ликвидлиликни самарали бошқаришни кўрсатади.
Банк раҳбариятига ликвидлилик йўналишлари бўйича шартномавий мажбуриятларни бошланғич ва соддалаштирилган ҳолатини, ликвидлиликка бўлган талабни қачон ўсишини кўрсатиш ҳамда ликвидлиликка бўлган талабнинг асосий жиҳатларини аниқлаш мақсадида банклар ўз актив ва мажбуриятларини қайтариш муддатлари ўртасидаги номувофиқликни баҳолаб боришлари лозим.
33. Банклар йирик корхона-мижозларнинг махсус депозитларига қарам бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида ўз мажбуриятлари (воситалари) таркибини диверсификация қилиб боришлари лозим.
34. Банклараро бозор ресурсларнинг муҳим ва йирик манбаи бўлиб ҳисобланади ва улар қуйидаги муаммоларни ҳал этиш учун хизмат қилади:
банклар вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар тақчиллигини қоплаш ва уни талаб даражасига етказиш;
мўлжалланаётган узоқ муддатли кредитлаш эҳтиёжи вужудга келгунча ёки йирик депозитни қайтариш талаби билдирилгунча бўш ресурсларни, шу жумладан, қисқа муддатга самарали жойлаштириш учун шароит яратиш;
35. Банклар банклараро бозорда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро қарз муносабатларига киришиши мумкин. Бунда банклараро кредитларнинг фоиз ставкалари банклар ўртасида тузилган битим асосида белгиланиши шарт.
Банклараро кредитларнинг фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қимматли қоғозлари бўйича ставкаларига нисбатан ҳам белгиланиши мумкин.
36. Таъминотга эга бўлмаган банклараро кредит битимларини тузганда бир қарздорга тўғри келувчи таваккалчилик меъёрларига амал қилиш керак, овернайт операциялари бундан мустасно бўлиб, уларнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
37. Репо операцияларида қўлланиладиган қимматли қоғозлар осон сотилувчи ва ликвидли бўлиши керак. Банклар давлат қисқа муддатли облигацияларидан бошқа қимматли қоғозларни гаровга олганда уларни ўзларида ёки учинчи шахсларда сақланишини таъминлашлари керак.
38. Банклар стресс вақтида банклараро бозордан ёки Марказий банкдан таъминланган маблағларни жалб қилиш мақсадида уларнинг гарови сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ликвидли активлар ҳажмини мониторинг қилиб боришлари лозим.
39. Банклар репо операцияларини қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширишлари лозим. Кредит берувчи қимматли қоғозлар тўлов муддатига кўра гаров қийматининг кредит қийматидан камида 10 фоизга юқори бўлишини таъминлаши керак. Ушбу маржа миқдори гаровга қўйилган қимматли қоғозларнинг қолган тўлаш муддатига кўра белгиланиши ва тўлов муддати маржа миқдорига нисбатан белгиланиши зарур.
40. Банклар бозорда котировка қилинмайдиган қимматли қоғозлар ва асосий воситалар каби гаровнинг ноликвид шаклларини қўллашда ўзларининг зиммасидаги хатарни баҳолаб боришлари лозим.
5-боб. Ликвидлиликни баҳолаш
41. Банклар асосий валюталар бўйича ликвидлилик таваккалчилигини мониторинг ва назорат қилиб боришлари керак.
42. Банклар ликвидлилик таваккалчилигини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида кўзда тутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган кирим ва чиқим маблағларини, шу жумладан форвард-битимлар, репо операциялари, ижрога олинган кафолатлар, девальвацияланган аккредитивлар, молиявий ҳолати қониқарсиз бўлган қарздорларга берилган аккредитивлар ва кафолатларни ҳисобга олишлари лозим.
431. Жорий ликвидлилик коэффициенти жорий активлар суммасини (тўлов муддати 30 кунгача бўлган банкнинг ликвидли активлари ва қўйилмалари, бундан муддати узайтирилган ёки қайтариш муддати ўтган кредитлар мустасно) жорий мажбуриятлар (талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар) суммасига нисбати орқали аниқланади ва 30 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
432. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи ва мажбурий захиралар депозитларидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари — талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.
44. Ликвидлилик таҳлил қилинган давр (ойлик, чораклик, йиллик) мобайнида таҳлил қилувчи ликвидлилик кўрсаткичлари ўзгариши тенденциясига аҳамият бериши ва ўзгаришлар сабаблари ҳамда хусусиятларини ўтган даврларга нисбатан баҳолаши, ресурслар жалб қилишнинг ўтган ва жорий стратегияларини таҳлил қилиши лозим.
45. Ликвидлилик коэффициенти ўз-ўзидан ликвидлиликнинг етарлилиги бўйича аниқ маълумотларни бермайди, улар умумий баҳонинг бир қисми ҳисобланади.
Юқорида келтирилган кўрсаткичларнинг пасайиши банк ресурсларининг барқарор бўлмаган манбаларига таянганлигини ёки банк портфелидаги юқори ликвидли активлар улуши камайганлигидан далолат беради.
47. Банклар ажратилган кредитларни жалб қилинган депозитларга бўлиш орқали депозитларнинг ажратилган кредитлардаги улушини аниқлайди. Кўрсаткичнинг жуда юқори (80 фоиздан ортиқ) қиймати ва (ёки) ўсиши муаммоларнинг дастлабки белгилариданоқ банкдан чиқиб кетадиган барқарорлиги пастроқ ресурслар манбаларига бўлган банк ишончини билдиради.
49. Банк раҳбарияти ўзининг ликвидлилик кўрсаткичлари тўпламини ишлаб чиқишда жорий ликвидлиликдан ташқари банк хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа омилларни ҳисобга олиши керак.
50. Банклар йирик ҳамкор, иқтисодиёт тармоқлари ва воситалардан олинадиган молиялаш манбаларини умумлаштирган ҳолда таҳлил қилиб боришлари ва таҳлил натижалари бўйича банк Кенгаши ва бошқаруви томонидан ҳолатни тузатиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши керак.
Банк томонидан умумлаштирган ҳолда молиялаш манбаларини мониторинг қилишда ҳар бир йирик ҳамкорнинг манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга, чет эл валютасидаги манбалар бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга ва ҳар бир йирик маҳсулот ёки восита манбаи бўйича молиялаштириш мажбуриятларини жами активларга нисбатлари таҳлил қилиб борилади.
51. Банклар ўзларининг ликвидлилик ҳолатларини ҳар чоракда камида бир марта стресс тестларидан ўтказишлари лозим. Стресс тестларининг якуний натижаси бўйича таваккалчиликни бошқариш стратегиясини тўғрилаб боришлари керак. Стресс тестларининг натижаларидан келиб чиқиб банклар кутилмаган стресс ҳолатларида қўшимча маблағлар билан таъминлаш режаларини ишлаб чиқишлари зарур. Банклар стресс тестлари натижалари ва кўзда тутилмаган молиялашга доир тузилган режалар бўйича банк бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақида Марказий банкка маълумотлар тақдим этишлари лозим. Банк Кенгаши ва бошқаруви стресс кўрсаткичлари ва тахминларини ҳамда кўзда тутилмаган молиялаш режаларини етарлилиги ва мувофиқлигини ўрганиб боришлари лозим.
Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кейинги 30 кун ичидаги кирим сифатида кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизи олинади.
Кейинги 30 кун ичидаги кирим ва чиқимнинг қайта ҳисоблаш коэффициенти Марказий банк томонидан ўрнатилади ва мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ бўлади.
СБММК активларни қайтариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, молиялашнинг барқарор ресурслари мавжуд бўлиши учун, шунингдек 1 йилдан ортиқ муддатдаги балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятларни қўшиб, ликвидлиликка бўлган талабни (зарур бўлган барқарор молиялаштиришни) қондириш учун керак.
54. Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасига қуйидагилар киради:
55. Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига қуйидагилар киради:
қайтарилишига 1 йил ва ундан ортиқ муддат қолган банк активлари, шу жумладан муаммоли кредитлар ва номолиявий активлар (ер участкалари, бинолар, мебель, компьютерлар ва автомашиналар);
суд жараёнида бўлган ёки белгиланган тартибда ундирилмаган активлар;
қайтариш муддати 1 йилдан кам бўлган бошқа активлар суммасининг 30 фоизи, қайтариш муддати 1 йилдан кам бўлган ёки муддатсиз ликвидли активлар бундан мустасно;
балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятларнинг 15 фоизи.
5. Етишмаётган ва ортиқча ресурслар — миқдори жорий активлар ва кутилаётган молиявий манбалардан молиялаштириш бўйича кутилаётган талаблар ва балансдан ташқари мажбуриятларни айириш орқали аниқланади.