toggle_night_mode
Ҳужжат 09.04.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕЪЁРЛАНАДИГАН АЙРИМ ХАРАЖАТЛАР НОРМАТИВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Реклама ва вакиллик харажатлари нормативлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш йиллик фондининг 2 фоизи миқдорида;
шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушум йиллик ҳажмининг 0,3 фоизи миқдорида йиллик харажатлар нормативлари белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:
тасдиқланган нормативларни солиқ тўловчиларга етказсинлар;
идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 9 апрель,
166-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига
1-ИЛОВА
Реклама учун йиллик харажатлар нормативи
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган йиллик тушум (қўшилган қиймат солиғи ҳам қўшилган) ҳажми‎‎

Смета бўйича вакиллик харажатларининг
‎чекланган миқдорлари‎

энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача *‎ тушум ҳажмининг2 фоизи ‎
энг кам иш ҳақининг 3,5 минг бараваридан 35 минг баравари миқдоригача ‎ энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 2 фоизи + энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,5 фоизи ‎
энг кам иш ҳақининг 35 минг бараваридан ортиқ‎ энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 2 фоизи + энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,5 фоизи + энг кам иш ҳақининг 35 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи ‎
Эслатма. Даромад (фойда)дан солиқ тўлайдиган савдо, таъминот ва сотиш корхоналари реклама учун харажатларнинг чекланган миқдорларини ҳисоблаб чиқишда товарларни сотишдан олинган ялпи даромад кўрсаткичидан фойдаланадилар.
* даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда ҳисобот санасидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган йиллик тушум (қўшилган қиймат солиғи ҳам қўшилган) ҳажми‎‎

Смета бўйича вакиллик харажатларининг
‎чекланган миқдорлари‎

энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача *‎ тушум ҳажмининг 1 фоизи ‎
энг кам иш ҳақининг 3,5 минг бараваридан 35 минг баравари миқдоригача ‎ энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи ‎
энг кам иш ҳақининг 35 минг бараваридан ортиқ‎ энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи + энг кам иш ҳақининг 35 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,05 фоизи ‎
Эслатма. Даромад (фойда)дан солиқ тўлайдиган савдо, таъминот ва сотиш корхоналари вакиллик харажатларининг чекланган миқдорларини ҳисоблаб чиқишда товарларни сотишдан олинган ялпи даромад кўрсаткичидан фойдаланадилар.
* даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда ҳисобот санасидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 183-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)