1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга доир тартиб-тамойилларни соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда давлат божхона хизмати органлари томонидан:
ушбу қарорда назарда тутилмаган;
давлат божхона хизмати органлари ёки давлатнинг бошқа органлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотлар тасарруфидаги қўшимча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой ичида ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 июль,
197-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарорига ИЛОВА
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
I. «Экспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган импорт қилинадиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат ва бошқа ҳужжатлар.
4. Товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).
5. Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини (ТИФ ТН бўйича кодлари 8445, 8446, 8447) етказиб беришга шартномалар (контрактлар) бўйича уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигининг хулосаси.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 мартдаги 95-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 121-модда)
1. Товарларнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг электрон шаклдаги божхона декларацияланиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг хоҳиши бўйича божхона расмийлаштируви учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан ваколатли органларнинг ҳужжатлари қоғозда тақдим этилиши мумкин.
2. Экспорт қилувчи мамлакатнинг экспорт божхона юк декларацияси тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига (2013 йил 20 март рўйхатдан ўтказиш рақами 2436) киритилган товарларнинг божхонада расмийлаштируви давлат божхона хизмати органлари томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади. Божхона декларацияси тақдим этилмаган тақдирда божхона расмийлаштируви умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
3. Товарларнинг, шу жумладан электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида тўловчининг шахсий ҳисоб рақами бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади (божхона тўловларини тўлаш кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши ҳоллари бундан мустасно).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рухсат берувчи тусдаги тегишли ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда давлат божхона хизмати органлари божхона расмийлаштирувини рад этиш ҳуқуқига эгадир.