1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
«ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда лицензиялар бериш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, фаолиятнинг мазкур Рўйхатга киритилмаган бошқа турлари лицензияланмайди.
2. Белгилансинки, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ 1-иловадаги давлат тузилмаларига лицензиялар бериш ҳуқуқи берилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи вазирликлар ва идоралар Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги амалдаги низомларни икки ой муддатда танқидий таҳлил қилиб чиқсинлар ҳамда янгиланган низомларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Низомларни ишлаб чиқишда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин, бунда аризаларни қабул қилиш ва лицензиялар бериш тартиботларини имкони борича соддалаштириш назарда тутилсин.
4. Белгилансинки, Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги янгиланган тегишли низомлар қабул қилингунга қадар янги лицензиялар бериш, илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, уларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи органлар томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, мазкур Қонунга зид бўлмаганда, амалга оширилади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, айримларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 июнь,
236-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
Жанговар заҳарловчи моддалардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.
Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлинадиган соҳалардаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналар, радиациядан ҳимояланиш воситаларини ясаш ва тайёрлаш.
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш.
Шифрловчи техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланиш.
(ўн учинчи—ўн бешинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.
(йигирма биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно. (Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари).
Этил спирти ҳамда бошқа алкоголли маҳсулотни ишлаб чиқариш.
Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш.
Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликларни етиштириш.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув, ишлаб чиқариш мақсадларида, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 114-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 2-ИЛОВА
I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 6 августдаги 404-сон қарорининг 9-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори 16-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 20-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори 1-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 4-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 21 февралдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 7-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти билан шуғулланиш масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 11 августдаги 393-сон қарорининг 2-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 482-сон қарори 1-бандининг «г» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори 10-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорига 5-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда).
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида» 2001 йил 24 январдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 5-модда).
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2001 йил 29 январдаги 56-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 7-модда) ва ушбу қарорга 2-илова.
II. Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб ишлаб чиқариш тартибининг 1-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 26-модда):
биринчи хатбошидаги «тегишли рухсат (лицензия) берилган корхоналар томонидан амалга оширилади» сўзлари «ушбу тасвирнинг бадиий қийматини таъминлаш ва унинг тасдиқланган эталонга тўлиқ мувофиқ бўлиши шарти билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 7-бандининг ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 40-модда):
I бўлимнинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
II бўлимнинг 9-бандидаги «рухсат этувчи гувоҳномалар олинган» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 ноябрдаги 453-ф-сон фармойишида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, хорижий ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар (нон пишириш бўйича якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) кейинчалик сотиш учун нон ва нон-булка маҳсулотларини фақат ўзлари республика ташқарисидан харид қилишадиган ун ёки ғалладан пиширишлари мумкин.