Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Бозор иқтисодиёти шароитларида уй-жой-коммунал хизматларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон
қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
5-илованинг
2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Уй ичидаги тармоқларга техник хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва уни тўлаш коммунал- уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари билан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасидаги шартнома билан аниқланади»;
5-илованинг
II бўлими номидаги «қоплаш» сўзидан кейин «норматив» сўзи қўшилсин ва давоми матн бўйича.