1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган «Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари»даги:
2-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Барча АЁҚШлари назорат-касса аппаратлари билан таъминланган бўлиши керак»;
«Тарқатиш ведомостлари ва лимит дафтарчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва табиий газни бериш тартиби («Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси АЁҚШлари учун)»;
16-банддаги «бериш белгиланган намунадаги талонлар тақдим этилганда ва талоннинг амалда бўлиш муддати мобайнида амалга оширилади» сўзлари «тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари бўйича ёки белгиланган тартибда тарқатиш ведомостлари бўйича ва нақд пулга сотилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида Низом»нинг 13-бандидаги «Аҳолига» сўзи чиқариб ташлансин ҳамда «юридик шахсларнинг автомашиналарига эса ягона давлат паттаси бўйича ихтисослаштирилган АЁҚШларда» сўзлари «шунингдек белгиланган тартибда тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари ёки тарқатиш ведомостлари бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда) билан тасдиқланган «Нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш Тартиби»да:
I бўлимнинг 3-бандидаги «ҳам ягона давлат патталарига, ҳам нақд пулга» сўзлари чиқариб ташлансин;
V бўлим чиқариб ташлансин, VI — IX бўлимлар тегишли равишда V — VIII бўлимлар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 8 февраль,
59-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 10-модда)