1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Солиқ интизомини мустаҳкамлаш, солиқ қонун ҳужжатларига қатъий амал қилиш, солиқ тўловларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, солиқ ҳақидаги ҳуқуқ бузилишларининг аниқланиши, уларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш устидан давлат назоратни кучайтириш, шунингдек солиқ органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошқариш тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизими ходимларининг умумий сони 2000 йил 1 апрелдан бошлаб ўртача 10 фоизга қисқартирилсин. Қисқартирилаётган ходимлар ва иш ҳақи фонди Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармасини ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларини ходимлар билан тўлдиришга ва мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари, 11 кишидан иборат таркибда ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
4. Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмасида:
4-иловага мувофиқ Назорат-тафтиш бош бошқармаси ташкил этилсин, унга белгиланган тартибда назорат ишларини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш функцияси юклансин;
Режим ва кадрлар бош бошқармаси ташкил этилсин, унинг таркибида 5-иловага мувофиқ Давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш махсус бошқармаси тузиш назарда тутилсин.
Назорат-тафтиш бош бошқармаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига бўйсунади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
7. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимлари учун республика бюджети ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар жорий этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
шу йил 1 майгача давлат солиқ, хизмати органлари ходимларининг янги кийим-бошини яратиш юзасидан танлов ўтказсин, бунда унга 2001 йилдан бошлаб ўтишни назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатиш учун автотранспорт воситаларига қўшимча лимит ажратиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда ҳал қилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси тизимида ишлаш учун Ички ишлар вазирлиги Академияси битирувчилари орасидан тезкор-қидирув фаолияти бўйича мутахассисларни йўллашни назарда тутсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси (Исаев) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Бухоро ва Фарғона шаҳарларидаги иккита янгидан қурилган касб-ҳунар коллежларини аниқласин ва уларни икки ой муддатда ушбу коллежлар базасида 2000 йил 1 сентябргача ҳар бири 200 ўринли ихтисослаштирилган солиқ коллежлари ташкил этиш учун Давлат солиқ қўмитаси балансига берсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг Бухоро шаҳар ва Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияларини, шунингдек Фарғона шаҳридаги Қиргули тумани Давлат солиқ инспекциясини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
13. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси солиқ органларини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари, қарорга 1-6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 13 март,
87-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини бошқариш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
8. Назорат-тафтиш бош бошқармаси
8.1. Ҳужжатлар бўйича текширишларни ташкил этиш бошқармаси
8.2. Назорат тартибидаги текширишларни ташкил этиш бошқармаси
Раиснинг режим ва кадрлар бўйича ўринбосари
9. Хавфсизлик ва кадрлар бош бошқармаси
9.1. Хавфсизлик ва давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш махсус бошқармаси
9.2. Солиқ органларининг махсус назорат-тафтиш бошқармаси
9.3. Кадрлар ишлари бошқармаси
10. Навбатчи қисм
11. Солиқ коллежи
12. Ўқув маркази
Раис ўринбосари
13. Юридик шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси
13.1. Даромад (фойда)дан солиқ олиш бошқармаси
13.2. Мулкий ва ресурс солиқлари бошқармаси
13.3. Билвосита солиқ солиш бошқармаси
14. Валюта назорати бош бошқармаси
14.1. Валюта назорати бошқармаси
14.2. Экспорт-импорт операциялари бошқармаси
14.3. Халқаро солиқ муносабатлари ва ҳамкорлик бошқармаси
Раис ўринбосари
15. Жисмоний шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бошқармаси
15.1. Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш бошқармаси
15.2. Услубият ва даромадлар тўғрисида декларация тўлдириш бўлими
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорига 4-ИЛОВА