ЧИМЁН—ЧОРВОҚ ЗОНАСИ ТАБИИЙ БОЙЛИКЛАРИНИ САҚЛАШ ҲАМДА ҲУДУДНИ ЎЗЛАШТИРИШГА КОМПЛЕКС ВА ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ЁНДАШИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Чимён—Чорвоқ зонаси табиий бойликларини ва экологик тозалигини тўлиқ сақлаш, ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 августдаги 366-ф-сон фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Чимён—Чорвоқ минтақаси ҳудудини унинг табиий-иқлим шароитларига кўра курорт ва дам олиш мақсадлари учун махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд сирасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Тошкент вилоят ҳокимлиги тозалаш иншоотлари, магистрал канализация коллекторлари ва сув оқизиш тармоғи, газлаштириш тармоқлари ҳамда газ тақсимлаш станциялари қурилиши бўйича буюртмачи этиб белгилансин. Бош пудратчи тендер асосида аниқланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2001 й., 2-сон, 10-модда)
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги улушли маблағлар тўпланиши ва жамланиши учун масъул ҳисобланадилар.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
6. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, «Бошгидромет» бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари кемпинглар ва бошқа объектларни қурувчилар ва уларнинг эгалари бир ой муддатда барча объектларни хатловдан ўтказсинлар, Чимён—Чорвоқ зонасидаги объектлар қурилиши юзасидан мавжуд лойиҳа-смета ҳужжатларини тафтишдан ўтказсинлар ва уларга тузатишлар киритсинлар ҳамда, 2000 йилнинг I чорагида 5-иловага* мувофиқ қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини 2001—2005 йилларда тугаллаш ёки тиклаш мумкин бўлмаган тақдирда уларни бузиб ташлаш тўғрисида таклиф киритсинлар.
«Ўзуйжойжамғармабанк», зарурият бўлганда, қурилишни амалга оширувчиларга объектлар қурилишини тугаллаш учун белгиланган тартибда кредит ресурслари ажратсин.
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Давлатархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Бошгидромет» бошқармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Чимён—Чорвоқ ҳудудида қурилиш олиб бориш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорларни қайтадан кўриб чиқсинлар. Зарур бўлган тақдирда тегишли объектлар эгалари билан биргаликда уларни қайта жойлаштириш масаласини ишлаб чиқсинлар;