ЧИМЁН—ЧОРВОҚ ЗОНАСИ ТАБИИЙ БОЙЛИКЛАРИНИ САҚЛАШ ҲАМДА ҲУДУДНИ ЎЗЛАШТИРИШГА КОМПЛЕКС ВА ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ЁНДАШИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Чимён—Чорвоқ зонаси табиий бойликларини ва экологик тозалигини тўлиқ сақлаш, ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 августдаги 366-ф-сон фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Чимён—Чорвоқ минтақаси ҳудудини унинг табиий-иқлим шароитларига кўра курорт ва дам олиш мақсадлари учун махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд сирасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2001—2003 йиллар инвестиция дастурида 3-иловага* мувофиқ хўжалик-ичимлик сув билан таъминлаш магистрал сув оқизиш тармоғи, сув тозалаш узеллари, насос станциялари, Янгиқўрғон дарёсидан сув олиш ва сув оқизиш иншоотлари қурилишини ҳамда маҳаллий булоқ сувлари манбаларидан сув олиш иншоотини, 2003—2005 йиллар инвестиция дастурида эса — сувни, истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқларини реконструкция қилишни назарда тутсин.
* 3-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тозалаш иншоотлари, магистрал канализация коллекторлари ва сув оқизиш тармоғи, газлаштириш тармоқлари ҳамда газ тақсимлаш станциялари қурилиши бўйича буюртмачи этиб белгилансин. Бош пудратчи тендер асосида аниқланади.
5. Белгилансинки, 4-иловага* мувофиқ қурилишни амалга оширувчиларнинг ва Чимён—Чорвоқ зонасидаги объектлар эгаларининг улушли маблағлари «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг махсус ҳисоб рақамида жамланади.
* 4-илова берилмайди.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги улушли маблағлар тўпланиши ва жамланиши учун масъул ҳисобланадилар.
6. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, «Бошгидромет» бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари кемпинглар ва бошқа объектларни қурувчилар ва уларнинг эгалари бир ой муддатда барча объектларни хатловдан ўтказсинлар, Чимён—Чорвоқ зонасидаги объектлар қурилиши юзасидан мавжуд лойиҳа-смета ҳужжатларини тафтишдан ўтказсинлар ва уларга тузатишлар киритсинлар ҳамда, 2000 йилнинг I чорагида 5-иловага* мувофиқ қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини 2001—2005 йилларда тугаллаш ёки тиклаш мумкин бўлмаган тақдирда уларни бузиб ташлаш тўғрисида таклиф киритсинлар.
«Ўзуйжойжамғармабанк», зарурият бўлганда, қурилишни амалга оширувчиларга объектлар қурилишини тугаллаш учун белгиланган тартибда кредит ресурслари ажратсин.
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Давлатархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Бошгидромет» бошқармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Чимён—Чорвоқ ҳудудида қурилиш олиб бориш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорларни қайтадан кўриб чиқсинлар. Зарур бўлган тақдирда тегишли объектлар эгалари билан биргаликда уларни қайта жойлаштириш масаласини ишлаб чиқсинлар;