1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗЖАМҒАРМАБАНК»НИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1995 ЙИЛ 4 ОКТЯБРДАГИ 386-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзжамғармабанк»ни Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантириш тўғрисида» 1995 йил 4 октябрдаги 386-сон қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган ҳолда унга ўзгартириш киритилсин:
«Халқ банки» 2002 йил 1 январгача солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин ва бўшайдиган маблағлар банк инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилсин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ