1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида
«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилишнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган суғурталанувчиларнинг суғурта мукофотларини тўлаш бўйича харажатларини молиялаштириш Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
қутқарув хизматига эга бўлган юридик шахслар ёки қутқарув тузилмаси Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишлари шарт;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
қутқарув хизматини янгидан ташкил этишаётган юридик шахслар ёки қутқарув тузилмаси Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ бундай хизмат ёки тузилма ташкил этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишлари шарт.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 июнь,
166-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарорига ИЛОВА
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди.
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш:
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий суғурта турларидан мустақил равишда;
мазкур Низомнинг 1-иловасига* мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
наф олувчи — суғурталанган шахснинг функционал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда вафот этган (ҳалок бўлган)да суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этганда);
суғурталанган шахс — суғурталанган ва суғурта мукофоти тўланган қутқарув хизмати ёки қутқарув тузилмаси қутқарувчиси;
суғурталанувчи — қутқарув хизмати, қутқарув тузилмаси ёки ўз тузилмасида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган қутқарув хизмати ёки қутқарув тузилмасига эга бўлган қутқарув хизмати, тузилмаси ёки ташкилоти.
суғурталовчи — умумий суғурта соҳасида мажбурий суғурта қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс;
суғурта суммаси — суғурта ҳодисаси содир бўлганда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи томонидан тўлаш мажбурияти олинган суғурта товони доирасидаги пул маблағлари суммаси;
суғурта товони — мазкур Низомда назарда тутилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчи томонидан суғурталанган шахс (наф олувчи)га ҳар бир суғурталанган шахс учун тўланадиган пул маблағлари суммаси;
суғурта мукофоти — мазкур Низомда назарда тутилган тартибда ва муддатда суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига тўланиши шарт бўлган пул маблағи суммаси;
суғурта ҳодисаси — қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амалда бўлган даврда суғурталанган шахснинг фукнционал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ва соғлиғига етказилган белгиланган тартибда тасдиқланган зарарни суғурталовчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик мажбуриятининг вужудга келиши ҳолати;
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда мажбурий суғурта шартномаси деб аталади) — суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг келишилган тўлов (суғурта мукофоти) эвазига суғурта ҳодисаси натижасига кўра, суғурталанган шахснинг функционал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарарни суғурта суммаси доирасида унга (наф олувчига) қоплаши тўғрисидаги суғурта шартномаси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
3. Суғурталанган шахснинг ҳаёти ва соғлиғи мажбурий суғурта объекти ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
4. Суғурта ҳодисаси муносабати билан суғурталанган шахс (наф олувчи)га етказилган маънавий зарар мажбурий суғурта бўйича қопланмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
5. Мажбурий суғурта шартномаси ва мажбурий суғуртанинг суғурта полиси мажбурий суғурта амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
II. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш ва унинг шартларини ўзгартириш тартиби
6. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта шартномаси ушбу Низомнинг 2-иловасига* мувофиқ шакл бўйича суғурталанувчи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузилади.
10. Мажбурий суғурта полиси йўқолган тақдирда суғурталанувчи унинг дубликатини бепул олиш ҳуқуқига эга. Суғурталанувчи мажбурий суғурта полисининг дубликатини олгандан кейин йўқолган полис ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
13. Мажбурий суғурта шартномасининг шартлари унинг амал қилиш даврида ўзгарган тақдирда, ўзгарган шартларга асосан суғурта мукофоти миқдорига ҳам тузатиш киритилади. Бу ҳолда томонларнинг суғурта мукофоти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларига тааллуқли мажбуриятлари мажбурий суғурта шартномасига қўшимча битим тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай бажарилиши керак.
III. Суғурта суммаси, суғурта мукофоти ва мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш тартиби
14. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахслар сонига кўпайтирилган ҳолда, суғурта суммаси ҳар бир суғурталанган шахс учун тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 84 баробарига тенг миқдорда белгиланади.
15. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталанган шахслар сонига кўпайтирилган ҳолда, ҳар бир суғурталанган шахс учун тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизига тенг миқдорда белгиланади.
16. Суғурталанувчи томонидан мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти мажбурий суғурта шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади.
мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини ушбу Низомда белгиланган муддатларда ва тартибда тўлаш;
суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги тўғрисида ўзига маълум бўлган пайтдан бошлаб уч иш кунидан кечикмай бу ҳақда суғурталовчини ёзма шаклда хабардор қилиш;
суғурталанган шахсларни мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириш, шу жумладан мазкур шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
суғурталанган шахс (наф олувчи) ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиш.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.04 Касб сири]
20. Суғурталовчи қуйидагиларга мажбур:
суғурталанувчини мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириш, шу жумладан унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурталанувчи суғурта товонини тўлаш учун мурожаат этгандан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай бу ҳақда суғурталанувчига рад этиш сабабларини асослаган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиш;
мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан кечикмай қарор қабул қилиш ва суғурта товонини тўлаш.
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши шароитларини текширишда, зарурат бўлганда, ўзининг ишончли шахсини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда иштирок этиш;
суғурта қилдирувчидан суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни олиш.
Суғурталанган шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
б) суғурталанган, функционал мажбуриятларини бажариш вақтида олган жароҳати натижасида ишдан бўшаганига бир йил бўлгунга қадар шахс ногирон деб эътироф этилганда:
I гуруҳ ногиронига — суғурта пулининг 75 фоизи миқдорида;
II гуруҳ ногиронига — суғурта пулининг 50 фоизи миқдорида;
III гуруҳ ногиронига — суғурта пулининг 30 фоизи миқдорида;
г) суғурталанган шахс иш даврида соғлиғининг ҳолати туфайли кейинчалик ўз хизмат вазифаларини бажара олмайди деб эътироф этилганда — суғурта пулининг 10 фоизи миқдорида.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
24. Суғурталанган шахс (наф олувчи) суғурталовчига суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги аризани унга қуйидагиларнинг аслини ёки нусхасини илова қилган ҳолда юборади:
а) суғурталанган шахс хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлганда (вафот этганда):
Суғурталанган шахс функционал вазифаларини бажариш вақтида олган жароҳати сабабли ишдан бўшаганига бир йил ўтгунга қадар вафот этганда, булардан ташқари, тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси тақдим этилади.
Наф олувчилар нотариал идорадан мерос ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномани олиш учун суғурта қилдирувчига мурожаат қилганда у наф олувчиларга нотариал идорага тақдим этиш учун мазкур Низомнинг 4-иловасига* мувофиқ маълумотнома беради;
б) суғурталанган шахсга ногиронлик белгиланганда:
тиббий — меҳнат экспертиза комиссиясининг ногиронликни белгилаш тўғрисидаги ногиронликнинг гуруҳи, сабаби ва белгиланган санаси кўрсатилган маълумотномасининг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;
в) суғурталанган шахс функционал вазифаларини бажариш вақтида жароҳат олганда:
мазкур Низомнинг 5-иловасига* мувофиқ белгиланган шакл бўйича тиббиёт муассасасининг олинган жароҳатнинг оғирлиги даражаси кўрсатилган маълумотномаси;
шахсини тасдиқловчи ҳужжат.
Олинган жароҳатнинг оғирлиги даражаси тиббиёт муассасалари томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига* мувофиқ оғир ёки енгил даражадаги шикастланиш, контузия, жароҳат ва майибликлар Рўйхати асосида аниқланади;
Суғурталанган шахс (наф олувчи) суғурта ҳодисасининг турига кўра мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда суғурталовчи етишмаётган ҳужжатларни ёзма равишда талаб қилиши керак.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
25. Суғурта ҳодисаси эътироф этилган тақдирда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, у суғурталовчи, суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс (наф олувчи) томонидан уч нусхада — ҳар қайси томон учун бир нусхадан имзоланади.
26. Суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақда суғурталанганга (наф олувчига) у суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёзма мурожаат этгандан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай унга рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар қилиниши лозим.
27. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.