toggle_night_mode
Ҳужжат 22.09.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2500-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сонли «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 16 июлдаги 40, 67, 7, 01-02/8-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2500, 2013 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2015 йил 11 июнь,
94-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 11 июнь,
53-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 11 июнь,
2015/19-5-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 11 июнь,
01-02/8-24-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 11 июндаги 94, 53, 2015/19-5, 01-02/8-24-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига киритилаётган ўзгартириш
1. «Турли тайёр буюмлар» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«‎

9601, 9602 00 000 (желатин
‎капсулаларидан ташқари **),
‎9603 10 000-9603 40, 9603 90-
‎9606 29 000 0, 9607 11 000 0-
‎9607 19 000 0, 9608-9609 90,
‎ 9613 10 000 0- 9613 80 000 0,
‎9614 00-9617 00 000 0, 9619 ‎

Турли тайёр буюмлар‎

».‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 318-модда)