1929 йил 12 октябрда Варшавада имзоланган ва 1975 йил 25 сентябрда Монреалда тузилган Протокол билан ўзгартирилган Ҳаво орқали халқаро ташишга тааллуқли айрим қоидаларни бирхиллаштиришга доир Конвенцияни ўзгартириш тўғрисидаги 1-қўшимча Протоколга қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1929 йил 12 октябрда Варшавада имзоланган ва 1975 йил 25 сентябрда Монреалда тузилган Протокол билан ўзгартирилган Ҳаво орқали халқаро ташишга тааллуқли айрим қоидаларни бирхиллаштиришга доир Конвенцияни ўзгартириш тўғрисидаги 1-Қўшимча Протоколига қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 декабрь,
361-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 60-модда)