1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2436-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сонли қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 25 март, 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатидаги биринчи изоҳнинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаётган технологик жиҳознинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки жиҳозларни улар томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ишлаб чиқарувчининг ҳужжати тақдим этилади.».
2. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2015 йил 9 июнь,
95-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 июнь,
49-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, ивестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 июнь,
2015/19-4-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 июнь,
01-02/8-21-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 23-сон, 310-модда)