1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.08.00 Валюта ва валюта бойликларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2678]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 21 июндаги 13/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1253, 2003 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 23 августдаги 20/1-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги» Бошқарув қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1253-1, 2003 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон).
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 май,
12/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сонли «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар-резидентларга 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 2 декабрдаги 33/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-1, 14.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2678-1/0415-сон)
1. Жисмоний шахслар-резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Марказий банкининг рухсатномаси (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) олиниши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса);
г) нақд хорижий валютанинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (ваколатли банкнинг ҳисобварақлар ва омонатлардаги хорижий валюта олинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар);
д) хизмат сафарига юборилаётган шахслар учун — хорижга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг, таклиф этаётган тараф хатларининг нусхаси;
е) ҳукумат делегациялари таркибида хорижга бораётган шахслар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси;
ж) хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар — агар мавжуд бўлса.
4. Жисмоний шахслар-резидентларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш ариза келиб тушган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
а) жисмоний шахслар-резидентлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда чет элга чиқаётганлиги;
б) жисмоний шахслар-резидентлар томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича тўлиқ тақдим этилганлиги асос бўлади.
6. Жисмоний шахс-резидент томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда Марказий банк рухсатнома беришни рад этади ва бу ҳақда жисмоний шахс-резидентга ёзма равишда жавоб беради.
7. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлганда, Марказий банк томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган 09006-1 шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 2 декабрдаги 33/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-1, 14.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2678-1/0415-сон)
Рухсатнома Марказий банк раисининг валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича масъул ўринбосари томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
O'zbekiston Respublikasi Markaziy Bankiga
ARIZA
Men _____________________________________________________________________________________________(familiyasi, ismi va otasining ismi)
_________________________________________________________________________________________________(pasport seriyasi, raqami, berilgan sanasi va uni bergan organning nomi)
_________________________________________________________________________________________________(xorijiy valyuta turi, miqdori (raqam va soʼz bilan)
miqdordagi naqd xorijiy valyutani O'zbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga ruxsat berishingizni soʼrayman.
Xorijiy davlatga chiqishdan maqsad (asos) ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________
Ketish sanasi: 20__yil «____» ______________.
Kelish sanasi: 20__yil «____» ______________.
F.I.O.
______________________ (imzo)
20__ yil «____» _________________.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 2 декабрдаги 33/3-сонли (рўйхат рақами 2678-1, 14.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2678-1/0415-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Shakl:09006-1
Bankning emblemasi O'ZBEKISTO№ RESPUBLIKASI MARKAZIY BA№KI