1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил қилиш тўғрисида
Миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини, Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг журнали сифатида ташкил этилган «Маънавий ҳаёт» журналини нашр қилиш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида юридик шахс мақомига эга бўлган «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан келишилган мавзулар режасига асосан журнал учун материаллар тўплаш, улар асосида илмий мақола ва тахлилий материаллар тайёрлаш, журнални ҳар чоракда бир марта нашр этиш ва тарқатиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос]
халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини, миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини, Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларга бағишланган илмий мақолаларни чоп этиш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама ёритиб бориш;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонунчилик ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
ўн беш кун муддатда «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил қилиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш, журналнинг мунтазам нашр қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг низомининг ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда журнал таҳририяти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва штатлар жадвали тасдиқланишини;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
бир ой муддатда журналда чоп этиладиган мақолалар учун муаллифлик ҳақи тўлашни тартибга солувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишини;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
журнал таҳририяти фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.10.00 Корхона раҳбари билан меҳнат шартномаси тузиш хусусиятлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.10.00 Журналистлик фаолият]
4. «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти бош муҳаррири Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари томонидан тайинланиши ва вазифасидан озод этилиши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
7. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари (субсидия) «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг ўз даромадлари билан қопланмаган сақлаш харажатларининг тегишли қисмини молиялаштириш учун ажратилади.
8. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги журнални мунтазам равишда имтиёзли нархларда чоп этиш бўйича чоралар кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги:
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини хизмат телефонлари, жумладан, шаҳар телефони, интернет ва бошқа алоқа воситалари билан таъминласин;
журнални мунтазам равишда обуначиларга имтиёзли нархларда етказилиши бўйича чоралар кўрсин;
журналнинг веб-сайтини яратишда кўмаклашсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича унинг ўз даромадлари билан қопланмаган харажатлар қисмини молиялаштириш учун маблағларни (субсидия) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Маданият» соҳаси учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ажратсин;
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятига битта хизмат енгил автомобилини сақлаш учун лимит ажратсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 май,
141-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 272-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)