Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 январдаги 319-сонли «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2175-9, 19.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 май,
38-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 4 майдаги 38-сонли буйруғига ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«1. Қуйидагилар энг кам иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация деб юритилади) олувчилари ҳисобланади:
а) 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-сон иловаларида белгиланган;
б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;