

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;20.12.1996
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="2638844" id="2638844">Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2638846" id="2638846">Қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="2638848" id="2638848">Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2638851" id="2638851"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2904636" id="2904636">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 40-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги <a href="/mact/2892369?ONDATE=20.12.1996 00#2892978">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638857" id="2638857">Судлар қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги ишлар бўйича қонунларни асосан тўғри қўлламоқдалар. Шу билан биргаликда уларнинг фаолиятида иш ҳолатларини ва айбдорнинг шахсини таъриф-тавсифловчи маълумотларни юзаки текшириш фактлари, содир этилган жиноий ҳаракатларни квалификация қилишда ва қилинган жиноят учун жазо тайинлашда хатога йўл қўйиш ҳоллари учрамоқда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638859" id="2638859">Жиноятнинг субъектив томонларини тўғри аниқламаслик, айрим ҳолларда, судларни жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир шикаст етказишни ёки эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришни қасддан одам ўлдиришдан, шунингдек қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишни бошқа жиноят составларидан фарқлай олмаслигига сабабчи бўлмоқда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638861" id="2638861">Кўпинча безорилик орқасида одам ўлдиришга, жуда раҳмсизлик билан одам ўлдиришга, жабрланувчининг хизмат ва жамоат бурчини бажариш муносабати билан ўлдиришга, икки ёки бир неча кишини ўлдиришга оид ишлар бўйича айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишда хатога йўл қўйилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638863" id="2638863">Ғараз ният одам ўлдирилгандан сўнг юзага келган ёки бундай мақсад бўлмаган ҳолларда одам ўлдириш ҳаракатлари, баъзан ғаразлик билан одам ўлдириш деб нотўғри квалификация қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638866" id="2638866">Бир неча киши иштирокида одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни судлар томонидан кўришда ҳам айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишдаги хатолар учраб туради. Судлар ҳар доим ҳам ҳар бир судланувчининг жиноятни содир этишдаги хатти-ҳаракатлари ва тутган ўрнини аниқламайдилар ва айрим ҳолларда жабрланувчининг ҳаётидан маҳрум этишда бевосита қатнашмаган шахсларни, шунингдек жабрланувчини ўлдириш мақсади бўлмаган ва бошқа жиноят иштирокчиларида бундай ният бўлганлигини билмаган шахсларни асоссиз равишда одам ўлдириш жиноятининг биргаликда бажарувчилари деб топадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638868" id="2638868">Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасида кўзда тутилган айрим айбни оғирлаштирадиган ҳолатларни изоҳлашда ҳам якдиллик йўқ. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638870" id="2638870">Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Пленуми қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638872" id="2638872">1. Судларнинг эътибори ҳар бир жиноят ишини кўришда мажбурий ҳисобланган содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда текшириш тўғрисидаги қонун талаби айниқса, одам ўлдириш тўғрисидаги ишлар бўйича инобатга олиниши кераклигига қаратилсин, чунки қонун айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда бу жиноятни содир этган айбдорга ўлим жазосини қўллашни кўзда тутади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638873" id="2638873">Дастлабки терговнинг тўла ўтказилмаганлиги ва бир томонлама юргизилганлиги натижасида ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган одам ўлдириш жиноятининг барча ҳолатлари аниқланмаган ҳолларда ва бу камчиликларни суд мажлиси вақтида тўлдириш мумкин бўлмаса, иш қўшимча терговга юборилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638874" id="2638874">2. Содир этилган ҳаракатни тўғри баҳолаш ва жазо тайинлаш учун одам ўлдиришнинг сабаблари, мақсади ва усули муҳим аҳамиятга эга эканлигини назарга олиб, судлар, барча ҳолларда, бу ҳолатларни аниқлашлари зарурдир. Шунинг билан биргаликда ҳукмда судлар томонидан қилинган хулосаларни асословчи аниқ далиллар келтирилиши керак. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638876" id="2638876">3. Судлар қасддан одам ўлдириш учун жазо тайинлашда айбдорнинг ижобий ёки салбий томондан таъриф-тавсифловчи маълумотларни аниқлаш жиддий аҳамиятга эга эканлигини назардан четда қолдирмасликлари лозим. Шу баробар жабрланувчининг шахсига оид маълумотларни, унинг айбдор билан ўзаро муносабатини, шунингдек воқеа содир бўлган вақтдаги хатти-ҳаракатини ҳам текшириш керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638877" id="2638877">Айбланувчининг руҳий томондан соғломлигига шубҳа бўлган тақдирда суд руҳшунослик экспертизаси ўтказиш, зарурият туғилганда эса шахсни тегишли тиббиёт муассасасига ётқизиб кузатув олиб бориш тўғрисида экспертиза тайинлаш лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638878" id="2638878">4. Бир неча шахс жавобгарликка тортилаётган қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар ҳар бир судланувчининг жиноятда иштироки характери ва даражасини текширмоғи даркор.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638879" id="2638879">Шунинг билан биргаликда одам ўлдириш мақсади билан биргаликда ҳаракат қилган ва жабрланувчининг ҳаётидан маҳрум этишга бевосита қатнашган шахслар жиноятни бажарувчилари деб танилиши керак. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638880" id="2638880">Иштирокчилар томонидан биргаликда жиноят содир этилганда судлар алоҳида хавфли рецидивист ёки илгари қасддан одам ўлдирган шахслар томонидан одам ўлдиришни кўрсатувчи аломатлар фақат шундай ҳолатлар тегишли бўлган жиноят иштирокчиларининг ҳаракатларини квалификация қилишда эътиборга олинишини кўзда тутмоқлари даркор.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638881" id="2638881">5. Судлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддаси ёки 81-моддасида жавобгарлик белгиланган қасддан одам ўлдириш тўғри қасд билан, ҳамда эгри қасд билан ҳам содир этилиши мумкинлигини назарда тутишлари лозим. Қонун мазмунига кўра одам ўлдиришга суиқасд қилиш фақат тўғри қасд билан бўлиши мумкин, яъни айбдорнинг ҳаракатлари у ўлим юзага келишини олдиндан билган ҳолда, шуни хоҳлаб, ҳаракат қилганлигидан далолат бериши, аммо ўлим унинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келмаган бўлиши керак. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638882" id="2638882">Судлар қасддан одам ўлдиришни қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳоллардан фарқлашлари шарт. Қасддан одам ўлдиришда айбдор ўлдириш нияти билан ҳаракат қилади, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга сабаб бўлган ҳолларда эса юзага келган ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизликдан иборат бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638883" id="2638883">Айбдорнинг қасди тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар содир этилган жиноят ҳолатларининг барча томонлари йиғиндисини инобатга олишлари ва, жумладан, жиноят усули ва қуролини, жароҳатларнинг сонини, характерини, жойлашишини ва бошқа етказилган шикастларни /масалан, инсоннинг ҳаёти учун муҳим жойига/, жиноий ҳаракатларнинг тўхташ сабабларини ва ҳ. к., шунингдек айбдор ва жабрланувчининг воқеагача бўлган феъл-атворини, уларнинг ўзаро муносабатини, жиноят содир этилгандан кейинги айбдорнинг ҳаракатлари характерини эътиборга олишлари лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638884" id="2638884">6. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини I банди билан ўзи ва бошқа шахснинг қандай бўлмасин моддий манфаатдор бўлишига /пул,буюм, мулк, мулкий ҳуқуқ, уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи ва ҳ. к./ ёки моддий жавобгарликдан қутилишига /қарз, нафақа тўлаш ва ҳ. к./, шунингдек бошқа ғараз мақсадларга эришиш истаги билан содир этилган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари квалификация қилиниши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638885" id="2638885">Агарда босқинчилик жараёнида қасддан одам ўлдирилса, содир этилган жиноий ҳаракатни қайд этилган жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилмоқ даркор, чунки Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини I банди босқинчиликни ўз ичига қамраб олмайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638886" id="2638886">Айбдорнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини I банди билан квалификация қилишда судлар, одам ўлдириш жинояти фақат қандай бўлмасин моддий манфаатга эга бўлиш нияти айбдорда жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин юзага келган ҳоллардагина ғараз мақсадда содир этилган деб танилишини эътиборга олишлари керак. Агарда бундай ният одам ўлдирилгандан сўнг пайдо бўлган бўлса, унинг ҳаракатларини тегишлича одам ўлдириш ва ўғирлик деб квалификация қилиш лозим бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638887" id="2638887">7. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 2 банди билан айбдорнинг атрофдагиларга ўзини қарши қўйиш, уларга илтифотсизлигини намойиш этиш истаги билан жамоат тартибини ошкора менсимаган ҳолда жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилиш, жамоат тартибини ва ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузиш орқасида қасддан одам ўлдириш ҳаракатларини квалификация қилиш керак. Ташқаридан қараганда безорилик туйғулари билан одам ўлдириш кўпинча сабабсиз ёки одам ўлдиришга арзимас баҳонани сабаб қилиб содир этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638890" id="2638890">Агарда айбдор томонидан безорилик туйғулари билан одам ўлдиришдан ташқари жамоат тартибини қўпол равишда бузиш ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар ҳам қасддан содир этилган бўлса, у томонидан содир этилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 2 банди ва 204-моддаси билан квалификация қилиш керак бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638893" id="2638893">Рашк орқали, ўч олиш мақсадида ва бошқа шахсий муносабатлар замирида юзага келган қасддан одам ўлдириш, уларни қаерда содир этилишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 2 банди билан квалификация қилинмаслиги керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638895" id="2638895">8. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 3 банди билан жабрланувчининг хизмат ёки жамоат бурчини амалга оширишдаги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида, шунингдек бундай фаолиятни бажариши муносабати билан ўч олиш ниятида содир этилган одам ўлдириш ҳаракатлари квалификация қилиниши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638899" id="2638899">Хизмат бурчини бажариш деганда ҳар қандай шахснинг унга хизмат вазифасини бажариши муносабати билан юклатилган барча фаолияти, жамоат бурчини бажариш деганда эса фуқаролар томонидан уларга махсус топширилган жамоат мажбуриятлари, шунингдек жамоат ёки айрим шахсларнинг манфаати учун қилинган бошқа ҳаракатлар /қонун бузишларни олдини олиш, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида ҳокимият органларига хабар бериш ва ҳ. к./ тушунилмоғи лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638900" id="2638900">9. Агарда айбдор икки ёки бир неча кишини ўлдириш ягона мақсади билан икки ёки бир неча кишини ўлдирса бундай одам ўлдириш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 4 банди билан квалификация қилиниши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638901" id="2638901">Бир одам ўлдирилиб иккинчисининг ҳаётига суиқасд қилинганда, икки ёки бир неча кишини ўлдириш жиноятини охирига етказилган деб баҳолаб бўлмайди, чунки бу вазиятда икки ёки бир неча кишини ўлдириш тўғрисидаги жиноий мақсад айбдорнинг эркига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келиши натижасида охирига етказилмайди. Бундай ҳолларда жиноий ҳаракатни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 81-моддаси ёки 80-моддаси ва 15, 80-моддасини 4 банди билан квалификация қилиш лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638902" id="2638902">I0. Қасддан одам ўлдиришни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 6 банди билан квалификация қилишда қонун жуда раҳмсизликни одам ўлдиришнинг усули билангина эмас, балки айбдорнинг жуда раҳмсизлигини намоён этувчи бошқа ҳолатлар билан ҳам боғлашлигини эътиборга олиш керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638904" id="2638904">Жуда раҳмсизликнинг белгилари, жумладан: жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин ёки одам ўлдириш жараёнида қўлланилган қийнаш, азоблаш ёки ўликни таҳқирлаш ҳолларида, шунингдек одам ўлдириш айбдор томонидан атайлаб жабрланувчини қаттиқ азоблаш усули билан содир этилганда /жуда кўп миқдорда жароҳат етказиш, азоблайдиган заҳар бериш, инсонни тириклигича ёқиб юбориш, узоқ муддат озиқ-овқат, сув бермаслик ва ҳ. к./ намоён бўлади. Шунингдек айбдор ўзининг ҳаракатлари билан уларга азоб-уқубат бераётганини англаган ҳолда жабрланувчини жуда яқин кишиларининг кўз олдида ўлдирганида ҳам жуда раҳмсизлик аломатлари ифода бўлиши мумкин. Жиноятни яшириш мақсадида ўликни йўқ қилиш ёки бўлакларга бўлиш одам ўлдиришни жуда раҳмсизлик билан квалификация қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар сифатида қаралиши мумкин эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638907" id="2638907">Судлар, кўп миқдорда тан жароҳатлари етказиш, шунингдек жабрланувчини жуда яқин кишиларининг кўз олдида ўлдиришдек жуда раҳмсизликнинг аломатлари мавжуд бўлсада, жабрланувчи томонидан қилинган зўрлик ёки оғир ҳақорат туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб содир этилган одам ўлдиришни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 82 ёки 84-моддаси билан квалификация қилиниши кераклигини эътиборга олишлари лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638910" id="2638910">Қасддан одам ўлдиришни кўпчиликнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усуллар билан қилинган деб квалификация қилиш учун айбдорнинг, муайян шахсни ўлдириш мақсадини амалга оширишда, ягона одам учунгина эмас, балки бошқаларга нисбатан ҳам хавфли бўлган одам ўлдириш усулини қўллаганлигини англаганлиги аниқланиши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638913" id="2638913">Бошқа шахсларга тан жароҳатлари етказилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 6 бандидан ташқари қасддан баданга шикаст етказишни кўзда тутувчи жиноят кодексининг моддалари билан ҳам квалификация қилиниши даркор.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638916" id="2638916">11. Номусга тегиш билан боғлиқ одам ўлдириш деганда номусга тегиш жараёнида ёки номусга тегишни яшириш мақсадида қасддан одам ўлдиришни, шунингдек номусга тегишда қаршилик кўрсатганлиги учун ўч олиш мақсадида содир этилган одам ўлдиришни тушунмоқ керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638919" id="2638919">Бундай ҳолларда бир-биридан алоҳида бўлган иккита жиноят содир этилишини назарга олиб содир этилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 8 банди ва 94-моддаси билан квалификация қилиш лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638920" id="2638920">12. Айбдорнинг бошқа миллатга, ирққа, динга мансуб шахсни муайян миллат ва ирққа мансублиги, диний эътиқоди ёки ўз миллати ва ирқининг урф-одатларини, диний эътиқодини амалга оширгани учун қасддан ўлдириш ҳаракатлари, шунингдек оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 9 банди билан квалификация қилиниши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638922" id="2638922">Оммавий тартибсизликлар жараёнида айбдор томонидан қасддан одам ўлдиришдан ташқари қирғин солиш, вайрон қилиш, ўт қўйиш ва шунинг каби бошқа жиноятлар ҳам содир этилса, унинг ҳаракатлари жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилинмоғи даркор.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638925" id="2638925">13. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 10 банди муқаддам қасддан одам ўлдирган (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш ёки она томонидан гўдак боласини ўлдириш, шунингдек зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдиришдан ташқари) шахс томонидан, айбдор биринчи жинояти учун судланган-судланмаганлигидан қатъий назар, қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликни кўзда тутади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638926" id="2638926">Такрорий равишда қасддан одам ўлдириш ёки унга суиқасд қилиш учун жавобгарлик, айбдор муқаддам одам ўлдирган ёки суиқасд қилганлигидан, жиноятни қилишда бажарувчи ёки иштирокчи бўлганлигидан қатъий назар, вужудга келади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638928" id="2638928">Агарда айбдордан муқаддам содир этган қасддан одам ўлдирганлиги учун судланганлиги амнистия ёки авф этиш йўли билан олиб ташланса, ёҳуд қонунда белгиланган тартибда бекор қилинса ёки олиб ташланса, шунингдек одам ўлдириш жиноятини содир этган вақтга келиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасида кўрсатилган муқаддам содир этган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортиш муҳлатлари ўтган бўлса, одам ўлдириш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 10 банди билан квалификация қилиниши мумкин эмас.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638930" id="2638930">14. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини икки ёки ундан ортиқ бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари шу ҳолатларни кўзда тутган барча бандлар билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолларда жазо ҳар бир банд бўйича алоҳида тайинланмаслиги керак, аммо жазо тайинлашда айбни оғирлаштирадиган бир неча ҳолатлар борлиги инобатга олиниши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638934" id="2638934">15. Агарда айб мазмунини ўзгаришига сабаб бўладиган бўлса суднинг, жиноят-процессуал қонунга кўра, суд жараёнининг барча босқичида ҳам, ишни қўшимча терговга юбормасдан айбдорнинг ҳаракатлари квалификациясини ўзгартиришга ҳақи йўқ. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638937" id="2638937">Айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш учун жавобгарликни кўзда тутувчи жиноят кодекси моддасининг нотўғри тадбиқ этилган бандини судлар томонидан шу модданинг бошқа бандига алмаштириш фақат квалификациянинг ўзгариши айб мазмунини ўзгаришига ва судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини бузилишига сабаб бўлмаган ҳоллардагина мумкин бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638939" id="2638939">16. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 80-моддасини 4, 5, 6, 10 бандларида кўрсатилган ҳолатларда тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш, шунингдек зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб одам ўлдириш ҳаракатлари айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш деб квалификация қилинмаслиги керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638941" id="2638941">17. Айбдорнинг ҳокимият ёки хизмат ваколатидан ташқари чиқиб содир этган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари қасддан одам ўлдириш учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 150-моддасини 2 қисмида кўрсатилган жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилиниши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638943" id="2638943">18. Банда иштирокчилари томонидан ҳужум вақтида содир этилган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари бандитизм ва қасддан одам ўлдириш зайилида содир этилган жиноятлар йиғиндиси билан квалификация қилиниши даркор. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638945" id="2638945">19. Алоҳида хавфли рецидивист ёки озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган шахс томонидан тузалиш йўлига кирган маҳбусларни даҳшатга солишда (террор қилишда) ёҳуд маъмуриятга ҳужум қилишда содир этилган қасддан одам ўлдириш жиноят қонунининг қасддан одам ўлдириш ва ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалари билан квалификация қилиниши керак, чунки Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 67-моддасини диспозицияси жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этилишини қамраб олмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638948" id="2638948">20. Қасддан одам ўлдиришда айбдор бўлган шахсларга жазо тайинлашда судлар алоҳида ёндошиш тартибига қаттиқ риоя қилиш кераклигига эътиборларини қаратишлари зарур. Шу билан биргаликда судлар ўлим жазоси фавқулодда жазо чораси эканлигини ва айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш учун қонун уни тадбиқ этишга йўл қўйишини, аммо бу жазони қўллашни талаб этмаслигини инобатга олишлари лозим. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638951" id="2638951">Ўлим жазосини тайинлаш масаласи содир этилган жиноят тафсилотларини эътиборга олиб, ҳар бир ҳолатда, алоҳида ҳал қилиниши керак. Ўлим жазоси тайинланган барча ҳолларда ҳам ҳукмда бундай жазони тайинлаш сабаблари кўрсатилган бўлиши зарур. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638957" id="2638957">21. Қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги жиноят ишларини биринчи босқич судларида кўрилиши устидан кассация ва назорат босқичи судлари тегишли назоратни таъминлашлари, қабул қилинган ҳукмларнинг қонунийлигини ва асослантирилганлигини синчиклаб текширишлари, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишлари зарур. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2638961" id="2638961">22. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1978 йил 24 майдаги 2-сонли ва 1983 йил 12 декабрдаги 8-сонли, шунингдек ССРИ Олий Суди Пленумининг 1975 йил 27 июндаги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» ги қарорлари кучини йўқотган деб топилсин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="2638979" id="2638979">Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси У. МИНГБОЕВ</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="2639008" id="2639008">Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг аъзоси И. ИШМЕТОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2639011" id="2639011">Тошкент ш., </div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2639015" id="2639015">1992 йил 13 ноябрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="2639017" id="2639017">5-4ПЛ-92-сон</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
