1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 156-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ, шунингдек корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги]
1. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва мазмунини тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш тадбирлари ташкил этилишини ва ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 апрель,
107-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарорига ИЛОВА
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 156-моддасига мувофиқ корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартибини белгилайди ҳамда юридик шахсларга, шу жумладан устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарга нисбатан қўлланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.05.00 Табиий монополиялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги]
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
шаҳарни ташкил этувчи корхона ва унга тенглаштирилган корхона — ходимлари, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки ходимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс;
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс).
II. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш мезонлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.05.00 Табиий монополиялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги]
3. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига қуйидаги мезонлардан биттасига жавоб берадиган юридик шахслар киритилади:
корхонанинг ходимлари сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил қилади;
корхона ходимларининг сони камида уч минг кишини ташкил қилади;
корхона давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлайди;
III. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритилган корхоналарни Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига киритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги]
4. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича киритилади.
5. Реестрни юритиш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
6. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритилган корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Давлат рақобат қўмитасига:
туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан — корхона ходимларининг сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этишини тасдиқлайдиган маълумот;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан — давлат статистика ҳисоботлари маълумотларига кўра ишловчиларнинг ўртача йиллик сони камида уч минг кишини ташкил қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот ҳамда тегишли аҳоли пунктларидаги аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотлари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан — корхонанинг давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлашини тасдиқлайдиган маълумот (ушбу маълумот хўжалик судлари ва бошқа давлат органлари сўрови бўйича тақдим этилади);
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумот (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумот бундан мустасно) Давлат рақобат қўмитасига ҳар йили 1 февралдан кечикмай, шунингдек ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан биттасига жавоб берадиган янги корхоналар ташкил қилинган тақдирда тақдим этилади.
8. Тақдим этилган маълумотни кўриб чиқиш ва корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда уларни Реестрдан чиқариш учун Давлат рақобат қўмитаси томонидан тегишли Комиссия тузилади.
10. Комиссия ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилган маълумотни ва унга илова қилинган материалларни бир ой муддатда кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича корхонани Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
11. Давлат рақобат қўмитаси Реестрга киритилган шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар мониторингини доимий равишда амалга оширади.
12. Корхоналар мониторинги натижаларига кўра ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан бирортасига ҳам жавоб бермайдиган корхона аниқланган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси томонидан Комиссия билан биргаликда уни Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.
13. Реестрдан кўчирма Давлат рақобат қўмитаси томонидан хўжалик судлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар сўровига биноан, сўров олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда берилади.
14. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарнинг банкротлик тартиботлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш бўйича қабул қилинган қарорлар муносабати билан пайдо бўладиган баҳслар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига киритиш