toggle_night_mode
Ҳужжат 04.05.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2077-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125, 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 21 апрель,
108-мҳ-сон
Маданият ва спорт ишлари вазири в. в. б Б. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 21 апрель,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 21 апрелдаги 108-мҳ, 11-сон қарорига
ИЛОВА
Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2 ва 10-бандларидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-банддаги, 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 16-банддаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошисидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ)» деган сўзлар «акциядорлик жамияти (АЖ)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 12-банддаги «ОАЖ» деган қисқартма «АЖ» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
5. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон почтаси» АЖ билан келишилган.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2015 йил 20 апрель
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Бош директори Р. ҚОСИМОВ
2015 йил 20 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 211-модда)