Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 июлдаги 278-сон
қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«Қизилқумнодирметаллолтин» концерни томонидан танлов натижаларига кўра:
Германиянинг «Крупп-Полизиус» фирмаси билан 8,68 млн. АҚШ долларилик пишириш қурилмаси асбоб-ускуналари етказиб беришга;
Американинг «Катерпиллар Оверсиз А.О.» компанияси билан Қизилқум фосфорит комбинати учун 28 млн. АҚШ долларилик кон асбоб-ускуналари етказиб беришга, шу жумладан 8,68 млн. АҚШ долларилик оғир юк кўтарувчи техникаларни тузатиш (двигатель, узатмалар қутиси, гидравлика асбоб-ускуналари) линияси ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришга;
Россиянинг «Горнозаводчик-плюс» фирмаси билан 2,6 млн. АҚШ долларилик фосфор рудасини қуруқ бойитиш асбоб-ускуналари етказиб беришга контрактлар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
«Белгилансинки, кон асбоб-ускуналари, оғир юк кўтарувчи техникаларни тузатиш линияси ва уларга эҳтиёт қисмларни импорт бўйича етказиб бериш:»
3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Германиянинг «Круп-Полизиус» фирмаси томонидан 8,68 млн. АҚШ доллари миқдоридаги пишириш қурилмаси асбоб-ускуналари етказиб берилишини маблағ билан таъминлаш Навоий кон-металлургия комбинатининг маҳсулотини экспорт қилишдан олинган ўз валюта маблағлари ҳисобига;
Россиянинг «Горнозаводчик-плюс» ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти томонидан фосфор рудасини қуруқ бойитиш схемаси бўйича 2,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги асбоб-ускуналар етказиб берилишини маблағ билан таъминлаш 1999 йилга импорт прогнози ҳажмида Навоий кон-металлургия комбинатининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин».
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин».