1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИНГ УЧИНЧИ ШАХСЛАР ОЛДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 17 июндан ўз кучини йўқотади.
Қўшни давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтувчи автотранспорт воситалари кириб келишининг ягона шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машина ва механизмларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келишига «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа суғурта ташкилотларининг Қозоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг транспорт воситаларига, бошқа ўзиюрар машиналари ва механизмларига нисбатан қўлланиладиган шартларда ҳайдовчиларнинг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги тўғрисидаги полис мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Отаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 18 февраль,
59-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорига ИЛОВА
Транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 1 ойгача муддатга кириб келаётган бир автотранспорт воситасидан ундириладиган суғурта тўловлари